I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жиноят кодексининг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши



Download 6,47 Mb.
bet11/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

12-модда. Жиноят кодексининг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг ҳукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.
Чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ёки битимларда назар­да тутилган ҳоллардагина ушбу Кодекс бўйича жавобгар­ликка тортиладилар.

1. Шарҳланаётган модда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси амал қилишининг масофавий чегарасини белгилайди. Жиноят кодексининг 11-моддасидан фарқли равишда, ҳудудийлик принципини ҳар томонлама тўлдиришга қаратилган фуқаролик принципи асос қилиб олинади.. Фуқаролик принципига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ҳамда фуқароликка эга бўлмаган, лекин Республика ҳудудида доимий яшаётганлар, улар қаерда бўлишларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилишлари шарт. Шунинг учун, бу шахслар гарчи жиноий ҳаракатни бошқа давлат ҳудудида содир этган бўлсалар ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.. Шу йўлда фуқаролик принципи Кодекс олдига қўйган вазифаларни бажаришга ёрдам беради. Хусусан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялайди.


Жиноят кодекси 12-моддасининг биринчи қисми фуқаролик принципи орқали давлатимиз қонунчилигини масофавий амал қилиш мезонларининг умумий шартлари асосида белгилайди. Бу шартлар фуқаролик принципининг қуйидаги таркибий элементларини ифодалайди:
* алоҳида белгиланган субъектив таркиб;
* принципнинг амал қилиш ҳудуди;
* жиноий жавобгарликка тортиш асослари;
* Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка тортишни истисно қилувчи ҳолатлар.
3. Фуқаролик принципининг аниқ белгиланган субъектив таркиби белгиси шуни билдирадики, жиноят қонунининг қонунда кўрсатилган шахслар тоифасига, яъни республика фуқаролари ва республика ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилишини англатади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси - бу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўлган шахсдир.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар асносида бевосита сиёсий - ҳуқуқий алоқада бўлган шахс фуқаро ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат, бу унинг паспорти ҳисобланади, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома эса паспорт олингунга қадар асосий шахсни тасдиқловчи ҳужжатдир. Шахснинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар - бу фақат расмий меъёр ҳисобланиб, суд - тергов ходимлари ҳар бир муайян ҳолатда шахснинг Республика билан сиёсий-хуқуқий боғланганлигини аниқлаши, яъни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, шахснинг фуқароликни қабул қилганлиги, унга мансублиги фактини аниқлаши лозим.
4. Фуқаролиги бўлмаган шахс - бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи республикамиз фуқароси ҳисобланмаган ва ўзининг бошқа давлат фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган шахсдир. Жиноят кодексининг 12-моддасига мувофиқ, бошқа давлат ҳудудида жиноят содир этган ҳар қандай шахс эмас, балки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар деганда, доимий яшаш учун расмий равишда рухсат берилган хужжатга эга бўлган шахслар категорияси тушунилади. Мазкур турдаги хужжат махсус қоидага биноан Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган чет эллик шахсларга берилади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун бу категориядаги шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда Ички Ишлар Вазирлиги томонидан рухсат берилади
5. Фуқаролик принципининг навбатдаги элементи унинг ҳудудий қўлланилиш доирасидир. Бу ўринда Жиноят кодексининг ҳудудийлик принципи фуқаролик принципига ўз навбатини топширади. Қонун талабига биноан фуқаролик принципи жиноят хорижий давлат ҳудудида содир этилган ҳолда ҳам қўлланилади. (ҳудуд ҳақидаги тушунча мазкур шарҳларнинг 11-моддасида берилган). Фуқаролик принципи жиноят Ўзбекистон Республикасидан ташқарида содир этилганлиги истисно қилинувчи ҳолат сифатида қўлланилади.
6. Қонун жиноий жавобгарликка тортиш учун асосни фуқаролик принципининг таркибий элементи сифатида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди. Жиноят кодексига кўра, жавобгарликка тортиш учун жиноятнинг бошқа давлат ҳудудида содир этилган бўлишини белгилайди. Бу ҳолатда муайян қилмишни жиноят, деб ҳисоблаш учун қуйидаги икки шарт талаб қилинади:
биринчидан, қилмиш қайси давлатда содир этилган бўлса, шахснинг ана шу давлат қонуни билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги;
иккинчидан, бу қилмишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, жиноят деб квалификация қилиниши.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чет давлат ҳудудида жиноят содир этганда, агар мамлакат қонунчилиги бўйича бу қилмишлар жиноят ҳисобланмаса, у ҳолда уларни бизнинг қонунчилигимиз бўйича жавобгарликка тортиб бўлмайди (масалан, бесоқолбозлик, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш).
Шунингдек, чет элда содир этилган қилмиш Ўзбекистоннинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида жиноят ҳисобланмайдиган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмайди..
7. Таъкидлаш лозимки, чет давлат қонунчилигида содир этилган қилмиш жиноий томондан таъқиқланган бўлса ҳам, суд ва тергов органлари ишни кўришда муайян қилмиш учун айбдорни жазолаш имконияти бор ёки йўқлигидан келиб чиқмай, балки жиноят шу давлатда жазога сазовор ҳаракат деб баҳоланадими ёки йўқми деган саволдан келиб чиқишлари керак. Акс ҳолда, бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқарув тартибига, хавфсизликка, давлат хокимияти тизимига қарши йўналтирилган жиноятни содир этган шахснинг жиноий жавобгарликка тортилмай қолишига сабаб бўлиши мумкин.
8. Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлат ҳудудида содир этган жинояти учун ўша давлат қонуни билан жазоланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра жиноий жавобгарлика тортилади. Шахс содир этган жинояти учун фақат бир марта жавобгарликка тортилади, бунда одиллик принципининг яққол акс этганлигини кўришимиз мумкин.
9. Фуқаролик прнципининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиладиган бўлса, агар башарти шахс чет элда содир қилган жинояти учун жавобгарликка тотилмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича жавобгарлика тортилади. Шарҳланаётган модданинг мазмунида жазо бериш замирида маълум бир давлат қонунларидаги чора-тадбиргина эмас, балки хорижий давлатлар қонунчилигида кўзда тутилган, содир этилган жиноий хатти-ҳаракатнинг барча ҳуқуқий оқибатлари акс этмоғи зарур. Шунингдек, агар шахс суд ҳукмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилинган бўлса ёки жиноий - хуқуқий оқибатларга (масалан, тиббий характердаги мажбурлов чоралари, жамоат танбеҳи, руҳий таъсир чоралари ва бошқалар) сабр-тоқат билан муносабатда бўлган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортиб бўлмайди.
Бу ўринда, давлатимиз қонунчилигида бу масалага оид жазо тури ва миқдори, муайян таъсир чоралари кўзда тутилган ёки тутилмаганлиги аҳамиятсиздир. Бу шарт-шароитга ва умуман фуқаролик принципини қўллашга таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
* жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми чиққанлиги;
* айбдорга нисбатан ҳукмни ижро этиш;
Мазкур шартлардан бири бажарилмаса, тергов ва суд органлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексига кўра, жиноят содир этган шахс жавобгарликка тортилиши лозим (масалан, агар айдор ҳукм қилинмаган, қочиб кетмаган ёки ҳукм ижро этилишидан қочмаган ҳолатларда).
10. Шуни алоҳида айтиш керакки, хорижий давлатда суд ҳокимиятини амалга оширувчи органлар юқорида кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар фуқаролик принципини қўллашга таъсир этмайди.
11. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида фуқаролик принципииинг махсус қоидалари, яъни содир этган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий мамлакат қонуни олдидаги жавобгарлик масаласи баён қилинган.
Бу қоида айбдор, Ўзбекистон фуқароси бошқа давлат ҳудудида жиноят содир этган бўлиб, ҳар хил турли сабабларга кўра ушбу давлат томонидан ўз вақтида жавобгарликка тортилмаган ҳолларда қўлланилади.
Жиноят ҳуқуқи назариясига кўра, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми жиноят содир этган ёки жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки айблов ҳукмини ижро этиш мақсадида бир давлатдан бошқа давлатга юбориш сингари экстрадиция институтини ўзига қамраб олади. Шу билан бирга, мазкур институт кўп жиҳатдан жиноий процессуал фаолиятга ҳам тааллуқли бўлиб, ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ҳам аксини топган. (8, 10 бет).
Шарҳланаётган моддада мазкур институтнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлликларига тааллуқли масаласи изоҳлаб ўтилган.
12. Жиноят кодексининг 12 - моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси республикадан ташқарида жиноят содир этган бўлса, ҳалқаро келишув ва шартномаларда назарда тутилган ҳоллардагина бошқа давлатга ушлаб берилиши мумкин. Шуни айтиб ўтиш лозимки,ушбу меъёрлар фақатгина Ўзбекистон фуқароси бўлган шахсларни назарда тутади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 - моддасида ўз ифодасини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш мажбуриятини олишини таъкидлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросини жиноят содир этган давлат ихтиёрига бериш ёки беришни ман этиш, бу давлатнинг мазкур масалада бошқа давлатга талаблар қўйиш, шунингдек, чет мамлакатнинг бошқа талаблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси меъёрларидан келиб чиқиб ҳал этилади. Бундай ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг (ваколатли) нуфузли органлари учинчи давлатга нисбатан ўз талабларини қўйиши - шахснинг ушланган жойи - Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг фуқаролик тамойилларига мувофиқ жавобгарликка тортиш илтимоси билан иш кўриши керак. (Жиноий Кодексн 12-моддасининг, биринчи қисми).
Ушлаб беришни рад этиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тааллуқли бўлган масаладир.Мазкур ҳолатда ман этиш қонун талабларига мувофиқ тушунилиши керак.
Мазкур қоида Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга расмий рухсатномаси бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
13. Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳоллардагина ўзга давлатга ушлаб берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ёки келишуви - бу Республиканинг бир ёки бир неча давлатлар, халқаро ташкилотлар ёҳуд халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан халқаро соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга доир тенг ҳуқуқли ва ихтиёрийлик асосида тузилган норматив ҳужжатдир.
Халқаро шартноманинг қандай номланиши аҳамиятга эга эмас,бу декларация, конвенция, пакт, коммюнике кўринишида бўлиб, уларнинг барчаси тенг юридик кучга эгадир. Шу ўринда юқорида номлари келтирилиб ўтилган актларнинг вақт бўйича амал қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Айни пайтда Ўзбекистон 2001 йил 15 июнда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича Шанхай Конвенцияси; 2001 йил 25 январда Покистон Ислом Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги Шартнома; 1997 йил 28 март фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар Конвенциясига баённома; 1973 йил 3 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан тасдиқланган ҳибсга олиш, ҳарбий соҳада ва инсониятга қарши жиноят содир этишда айбланувчи шахсни аниқлаш ва жазолаш муносабатлари бўйича халқаро ҳамкорлик каби бир қатор нуфузли шартномаларга қўшилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқаро шартнома ёки келишувнинг бўлмаслиги Ўзбекистон фуқаросини, масалан, дипломатик музокаралар чоғида бошқа давлатга беришга монелик қилади. Мазкур ҳолатда бу шахс муқаррар равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
14. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида жиноят қонунининг маконда амал қилишига оид универсал қўлланилиши принципи кўрсатилган. Бу принцип халқаро характердаги жиноятларга қарши кураш бўйича республикада олиб борилаётган жиноий-ҳуқуқий сиёсат йўналишини акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда чет эл фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ва битимларда назарда тутилган ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Халқаро характердаги жиноят - бу халқаро жиноятлар доирасига кирмайдиган, лекин халқаро шартномаларда кўзда тутилган ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлардир. Халқаро жиноятлардан фарқли ўлароқ, халқаро характердаги жиноят учун жавобгарлик давлатнинг эмас, балки шахснинг зиммасига юкланади.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида халқаро характердаги бир қатор жиноят турлари кўрсатилган: терроризм, қалбаки пуллар, акциз маркалари, қимматбаҳо қоғоз ёки маркалар (қалбаки тангафурушлик) тайёрлаш ва тарқатиш; мародёрлик ва бошқалар.
15. Жиноят кодексининг универсал (кенг равишда қўлланилиш) принципининг ҳаракат доираси жиноят содир этилган жойга боғлиқ эмас, у Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида, яъни чет давлатлар ҳудудида ёки ҳеч қайси давлатга тегишли бўлмаган жойлар (масалан, очиқ денгиз, ҳавода, Антарктида)да содир бўлиши мумкин. Мазкур принцип амал қилишининг ягона шарти муайян хатти-ҳаракатнинг халқаро характердаги жиноят сифатида халқаро шартномаларда ёки Ўзбекистон Республикаси битимларида кўриб чиқилганлиги ҳисобланади.
Хусусан, бундай шартномаларга 2000 йил 10 январдаги “Терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш тўғрисида” ги Халқаро Конвенция; 1989 йил 4 декабрдаги ёлланма куч ишлатиш, уларни ўқитиш, молиялаштириш, улардан фойдаланишга қарши кураш ҳақидаги Халқаро Конвенция; 1979 йил 17 декабрдаги “Гаровга олинганларни ушлаб туришга қарши кураш ҳақида”ги Халқаро Конвенциялар мисол бўла олади.
Бу принципни амал қилишининг ягона шарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва келишувларида халқаро характердаги конкрет қилмиш тўғрисида аниқ чора-тадбирларнинг мавжуд бўлганлигидадир. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий равишда яшамайдиган чет эл фуқароси (мухожир) ёки фуқаролиги бўлмаган шахс илгари хорижий давлат жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилган бўлса, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айнан ўша қилмишлари учун қайта жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бунда одиллик принципининг ифода этилганлигини кўришимиз мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish