I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбататан амал қилиши



Download 6,47 Mb.
bet10/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

11-модда. Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбататан амал қилиши
Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.
Қилмиш :
а) Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса;
б) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса;
в) Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўл­са;
г) бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади.
Ўзбекистон байроғи остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.
Амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ, чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси Ўзбекистон Республикаси жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиш ҳудудий доирасини белгилайди. Унда баён этилган қоидалар ҳудудийлик тамойилини , яъни қайси давлат ҳудудида жиноят содир этилган бўлса, ўша давлатнинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши принципини ифода этади. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган барча шахсларга нисбатан, улар қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, ёки фуқаролиги бўлмаслигига қарамай, фақат Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилади.


Ҳудудийлик принципи давлат ҳокимиятининг суверенитетлик принципига асосланган бўлиб, ўз навбатида ҳуқуқ соҳасининг жиноят тармоғида ҳам қисман аксини топган. Давлат суверенитети ва қонуннинг ҳудудийлик тамойили ўзаро узвий боғлангандир: давлат ҳокимияти унинг ҳудудий масофалари билан чегараланган ва унинг қонунлари ҳам шу чегаралари доирасида амал қилади. Давлат суверенитети ва ҳудудийлик принципи давлат ҳокимияти муайян ҳудуд доирасида чегараланганлиги ва унинг қонунлари ушбу ҳудуддагина амал қилишини англатади.
2. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ҳудудийлик тамойилининг умумий қоидасини ифода этади: "Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс мазкур Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилади".
"Ҳудуд" дейилганда масофанинг шундай қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси суверенитетига қарашли қуйидаги жойлар тушунилади:
а) қуруқлик ҳудуди;
б) сув ҳавзаси, шу жумладан, ички сув ҳудудлари;
в) ҳаво ҳавзаси;
г) ер ости ҳудуди; (бойликлари)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68, 70-моддаларига мувофиқ, мазкур кодекснинг амал қилиш ҳудудига республиканинг барча ҳудуди қаторида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди ҳам киради.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди сифатида республиканинг чет давлатлардаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари жойлашган ҳудуд ҳам кўзда тутилади.
Халқаро ҳуқуқнинг умумий қоидаларига мувофиқ, бундай муассасалар экстерриториал мақомга эга бўлади, яъни улар маҳаллий қонунчилик таъсиридан ажратилган ҳолда қайси мамлакатга қарашли бўлса, ўша давлат қонунчилиги таъсирига ўтади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатидаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари ҳудудида содир этилган жиноятлар ҳар доим Ўзбекистон ҳудудида содир этилди, деб ҳисобланади. Худди шундай тарзда Ўзбекистондаги чет давлатлар элчихоналарида содир этилган жиноятлар ҳам ўша давлатлар қонунчилигига мувофиқ кўрилади.
Ваколатхона ҳудуди сифатида нафақат ваколатхона бинолари, шунингдек, бу бино жойлашган ер участкаси, ушбу давлат ҳудуди юрисдикциясида иммунитетга эга бўлган ваколатхона бошлиқлари, хизматчилари томонидан эгалланган яшаш жойлари, уларнинг транспорт воситалари тан олинади.
Шуни алоҳида кўрсатиш лозимки, ваколатхона ҳудудига нисбатан содир этилган, унга ва ходимларига йўналтирилган барча жиноятлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган ҳисобланади, токи жиноятчи субъект шу ҳудуд ичида туриб жиноят содир этган бўлса, у ҳолда жиноят бошқа давлат ҳудудида содир этилган деб ҳисобланади.
4. Қуруқлик ҳудуди - бу Ўзбекистон Республикаси чегараси ичидаги сув билан қопланмаган қисмидир. Бу ҳудуд таркибига сув билан ўралмаган ва сув билан ўралган (орол) барча қуруқлик майдон киради.
Қуруқлик ҳудуди таркибига яна давлат чегаралари ичидаги сунъий ҳосил қилинган ер майдонлари (масалан, сунъий кўл, сув устига қурилган бинолар ва ҳ.к.) сув йўлидаги техник иншоотлар - плотина, дамба, кўприк ва бошқалар киради. Ўзбекистон ҳудудига қарашли деб бундай иншоотларнинг ўқ чизиғидан бериги қисми ҳисобланади.
Қуруқлик ҳудуди таркибига яна Ўзбекистон анклавалари киради (денгизга чиқадиган йўлга эга бўлган ҳамма томони ўзга давлатлар ҳудуди билан ўралган ер майдонлари). Қуруқлик ҳудуди таркибига Ўзбекистон ҳудудидаги қаттиқ-кристалл шаклдаги сув ресурслари - тоғлардаги музликлар ҳам киради.
5. Сув чегараси - бу давлат чегаралари ичидаги суюқ ҳолдаги сув ресурсларидир. Сув ҳудуди таркибига ички сувлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудий сувлари, ҳамда чегаравий сувларнинг тегишли қисми киради. Сув ҳудудига ер ости сувлари, термал ва маъданли сувлар кирмайди. Сув ресурсларининг бундай турларига ер ости бойликлари деб ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ички сувларига қуйидагилар киради:
* Ўзбекистон ҳудудида қирғоқлари тўлиқ жойлашган сув ҳавзалари. масалан,Чорвоқ сув омбори;
* Орол денгизининг Ўзбекистон ҳудудига қарашли сувлари, яъни сувнинг чегара ҳисобланган кенглигидан яқин қирғоққача қисми;
* Орол денгизи томонидан чегара чизиғи билан ажратилган порт сувлари, денгизнинг чегара чизиғигача бўлган гидротехник ва бошқа порт иншоотлари.
* Орол денгизининг Ўзбекистон ҳудудига тўлиқ қарашли бўғоз, бухта, губт ва лиман қирғоқлари, қирғоқдан қирғоққача бўлса, кенгликнинг денгиз томонидан биринчи марта ташкил бўлган бир нечта ўтиш жойлари, агар унинг эни 24 денгиз милидан ошмайдиган бўлса (44 км. 448м.);
Ўзбекистон ҳудудий сувлари - Орол денгизининг қирғоққа яқин денгиз милига (22 км 224 м) тенг қисми. Бу масофа Ўзбекистон Республикасига тегишли сув чизиғи (қирғоғи) дан (сув кўпайган ёки камайганлигидан қатъи назар) ҳисобланади.
Чегаравий сувлар - бу чегара ҳисобланган дарёлар, сойлар кўллар ва ҳавзаларнинг давлат чегараси чизиғидан яқин қирғоққача бўлган қисмидир.
Бу ерларда давлат чегараси қуйидаги тарзда белгиланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим: "Кема қатнайдиган асосий фарватер ёки ўртаси бўйлаб чизиқ; кема қатнамайдиган дарёлар жилғаларда ёки дарёнинг асосий ўзанининг ўртаси бўйлаб; кўллар ёки бошқа сув ҳавзаларида - Давлат чегараси кўл ёки бошқа сув ҳавзаси қирғоқларига чиққан жойларини туташтирувчи тўғри ва бошқа чизиқ бўйича. Дарё, жилға, кўл ёки бошқа сув ҳавзаси орқали ўтадиган давлат чегараси улар қирғоқларининг кўриниши ёки сув сатҳи ўзгарганда ҳам дарё, жилға оқими у ёки бу томонга бурилганда ҳам ўзгармай қолаверади.
6. Ўзбекистоннинг ҳаво ҳавзаси - бу ер атмосферасининг қуруқлик ва сув ҳудуди устидаги қисмидир. Ҳаво ҳавзасининг чегаралари Ўзбекистон Республикасининг қуруқлик ва сув ҳудудидан ўтувчи вертикал чизиқ бўйича белгиланади.
7. Ер ости бойликлари - бу ер ёки сув майдонининг остида жойлашган қисми бўлиб, геологик томондан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган ҳамда уларни юзага олиб чиқиш мумкин бўлган қатламдир.
Ер ости бойликлари ҳудудига табиий қаттиқ жисмлар, суюқ ва газ ҳолатидаги жинслар ва бу жинслар орасидаги бўшлиқлар киради.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг амал қилиш доирасига фақат Республиканинг қуруқлик ва сув ҳудуди остида жойлашган ер ости чегаралари киради. Ер ости бойликларининг чуқурлиги чегараланмаган.
8. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этилган деб ҳисоблаш мезонларини белгилайди. Модданинг мазкур қисмини киритиш зарурияти шундан иборатки, содир этилган ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят чегараларини аниқлаш ва шу асосда қонунни қўллаш фаолиятини бир хилда олиб бориш имкониятини таъминлашдан иборатдир.
Жиноят кодексининг 11-моддаси жиноий ҳаракат содир этилишининг барча босқичлари ва жиноятчи ҳатти-ҳаракатларининг барча кўринишларини қамраб олади.
Хусусан, мазкур моддага мувофиқ қуйидаги жиноий хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон ҳудудида содир этилган деб тан олинади:
а) Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки бошланиб, тўхтатилган;
б) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, лекин жиноят оқибати (натижаси) Ўзбекистон ҳудудида юз берган;
в) Ўзбекистон ҳудудида содир этилган, лекин оқибати (натижаси) ҳудудидан ташқарида юз берган;
г) Умумий жиноятнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида содир этилган бўлса.
Таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган жиноий ҳаракат белгилари мазмун моҳиятига кўра объектив ҳисобланади ва қонун чиқарувчи жиноят таркибининг барча элементларини объектив томонини кўрсатиб беради. Мазкур белгилар жиноий ҳаракатнинг фақат объектив томоннинг хусусиятларига хос бўлиб, жиноят таркибининг бошқа қисмларига тегишли бўлмайди. Айни вақтда жиноятнинг муҳим белгилари (субъект, объект, субъектив томонлари) қонун чиқарувчи томонидан муҳим априори деб ҳисобланади, яъни қонун моддалари кўрсатилганидан қатъи назар ҳар бир жиноят кўриб чиқилганда, бу белгилар аниқланади. Бу белгилар жиноят содир этилган ҳудудни аниқлашга таъсир этмайди, лекин суд ва тергов органлари томонидан ҳар бир ҳаракатнинг жиноятга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида кўриб чиқилади (масалан, ҳаракат жиноят содир этишга муомалага лаёқатсиз шахс томонидан қилинган бўлса, гарчанд жиноий ҳаракатнинг объектив белгилари мавжуд бўлган ҳолда ҳам, бундай жиноят ижтимоий хавфли ҳисобланмайди. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган белгилар рўйхати жиноят кодексининг принципларини, яъни қонунийлик, адолатлилик, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглик принципларини ифода этади.
9. Жиноят кодекси 11- моддасининг иккинчи қисми "а" бандида жиноий ҳаракатнинг тугалланганлиги нуқтаи назаридан унинг намоён бўлиш шаклларини белгилайди. Шуни назарда тутиш лозимки, мазкур банд барча жиноятларга, уларнинг зарарли оқибатларидан қатъи назар тегишли бўлади. Келиб чиққан оқибатлар эса қонун талаблари чегараларидан ташқари ҳисобланади.
10. Шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра бошқа жиноий ҳаракатлар жиноят содир этилишининг бошланиши сифатида тан олинади, гарчанд жиноятчининг ҳаракати жамият учун хавфли бўлмаса, лекин у жиноятнинг вақт юзасидан дастлабки ҳаракатларини содир этган бўлса.. Шундай қилиб, жиноят содир этилишининг бошланиши жиноят содир этишга суиқасд қилишни ҳам қамраб олади (бу ҳақида батафсил Жиноят кодексининг 25-моддасига берилган шарҳга қаранг).
Жиноят содир этишнинг бошланиши сифатида яна шундай дастлабки жиноий ҳаракат тан олинадики, бундай ҳаракат давом этувчи қонунбузарлик ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади, яъни бу давомли жиноятнинг бошланиши ҳисобланади.
Давомли жиноят, масалан, солиқ тўлашдан бош тортиб юриш, ҳарбий хизматни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш кабилардан иборат бўлиши мумкин (давомли жиноят ҳақида мазкур шарҳларнинг Жиноят кодекси 32-моддасига тегишли қисмида маълумот берилган).
11. Жиноий ҳаракатнинг Ўзбекистон ҳудудида тамомланганлиги сифатида шундай ҳаракат назарда тутилади, унда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси томонидан белгиланган жиноят таркибига кирувчи барча белгилар мавжуд бўлади. Бунга мувофиқ, муайян жиноий ҳаракат тамомланганлиги ёки жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги ҳақидаги масала кўрилганда Жиноят кодексининг махсус қисмида кўрсатилган жиноят тушунчасидан келиб чиқиш лозим.
Амалдаги Кодексга мувофиқ, жиноят тамомланган деб қуйидагилар ҳисобланади:
* Жиноят натижасида бирон - бир моддий оқибат келиб чиқиши ёки келиб чиқиши мумкинлигини назарда тутувчи жиноятлар, яъни жиноятнинг моддий таркиби мавжуд бўлган (масалан, қотиллик, ўғрилик ва ҳ.к.);
* Ҳаракат маълум оқибатлар келтириб чиқаради, лекин бу оқибатлар жиноятнинг формал таркибини ташкил этади. (масалан, туҳмат, ҳақорат, давлатга хиёнат ва бошқалар);
* Жамият учун тўғридан-тўғри хавфли зарар келтирувчи жиноий ҳаракат - кесик таркибли жиноят (босқинчилик, товламачилик ва бошқалар) (Бундай жиноят ҳақида батафсилроқ Жиноят кодекси 16, 25 ва 26-моддаларида маълумот берилган).
12. Жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган деб тўхтатилган жиноят ҳам ҳисобланади. Мазкур моддага мувофиқ жиноий ҳаракат ўзининг моддий ифодасига кўра ва субъектив қабул қилиниши жиҳатидан тугалланмаган бўлса, тўхтатилган жиноят деб баҳоланади. Амалдаги қонунчилик тўхтатилган жиноятнинг қуйдаги икки турини ажратиб кўрсатади:
* шахснинг жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларини охирига еткаазиши мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатиши орқали жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда айтиш мумкин;
* шахснинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган вазиятлар таъсирида тўхтатилган ҳаракатлар, яъни тугалланмаган суииқасд.
Тугалланмаган суиқасд дейилганда айблануви олдиндан мўлжаллаган ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ охирига етказа олмагани, кўзлаган мақсадига эриша олмагани тушунилади. Тўхтатилган суиқасд билан тугатилмаган суиқасд орасидаги фарқ шундаки, биринчисида айбдор мўлжаллаган барча ҳаракатларини амалга оширдим, деб ҳисоблайди.
Қуйидаги ҳаракатлар яъни: давом этувчи жиноий ҳаракат айбдорнинг ташаббуси билан (масалан, ўз хоҳиши билан айбни бўйнига олиб келиш) ёки ҳаракатни тўхтатувчи вазият вужудга келиши оқибатида масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аралашуви натижасида тўхтатилган жиноят сифатида баҳоланади. Бундай ҳолларда жиноий ҳатти-ҳаракат вақт бўйича давом этувчи акт бўлиб ҳисобланади.
13. Шарҳланаётган модданинг навбатдаги иккита - "б" ва "в" бандлари қилмишнинг Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят сифатида баҳолашнинг шартларини белгилайди. Бу шартлар моддий таркибли жиноятларга ҳам тегишлидир. Бундай шартларнинг алоҳида кўрсатилишига сабаб умумий қоида бўйича қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги унинг содир этилишигина эмас, балки унинг қонунда кўрсатилган оқибат келиб чиқишига қараб ҳам аниқланади ва бу оқибатлар келиб чиққандан сўнг жиноят содир этилган ҳисобланади. Лекин бу қоида жиноий ҳаракат бир давлат ҳудудида содир этилгандагина қўлланади. Агар жиноят икки ёки бир неча давлат ҳудудида содир этилган бўлса, бундай қоидани қўллаш жиноятчининг жазодан қутулиб қолишига имконият туғдиради. Шунга кўра, агар содир этилган жиноят моддий таркибга эга бўлса, формал оқибат мавжудлигига қарамай, бундай жиноятлар Ўзбекистон ҳудудида содир этилган деб баҳоланади. Бундай шартнинг белгилаб қўйилиши Кодексдаги жавобгарликнинг муқаррарлик принципига мос келади.
Таъкидлаш лозимки, қилмишнинг Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят сифатида баҳоланиши, зарурий белгилардан бирортасининг формал мавжудлигини талаб қилмаса ҳам, бу элементнинг фактик аниқланиши ҳақидаги талабга риоя қилиш зарурлигини инкор этмайди.
Бошқача айтганда, суд ва тергов органлари шахсни бундай жиноят билан жавобгарликка тортишда ҳар доим моддий таркибли жиноятнинг зарурий белгиларини аниқлашлари шарт. Бу жиноятнинг моддий таркиби талабидан келиб чиқади. Ушбу элементлардан бирортасининг фактик жиҳатдан мавжуд эмаслиги айбланувчининг ҳаракатларини тугатилган жиноят сифатида баҳоланишига йўл қўймайди.
14. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси иккинчи қисми "г" бандида қилмиш тўла ёки бошқа жиноий ҳаракат билан биргаликда жиноят таркибини ташкил этган бўлиб бир қисми Ўзбекистон ҳудудида содир этилган бўлса, бундай қилмиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган деб баҳоланади.
Жиноят кодексида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят сифатида қаралиши лозим бўлган қилмишнинг икки тури кўрсатиб ўтилган:
1) Жиноий қилмишлар мажмуи деганда айни бир жиноятни содир этишга қаратилган жиноий хулқ-атвор актлари мажмуи тушунилади. Хусусан, жиноий қилмишлар мажмуи деган тушунчани бу ерда жиноятга тайёргарлик кўриш билан бирга жиноятнинг ўзини, шунингдек бажарувчи, ташкиллаштирувчи, далолатчи ёки ёрдамчи сифатида жиноят содир этишда иштирокчиликни назарда тутиш лозим.
Жиноят кодекси 11-моддаси “а” бандида кўрсатиб ўтилган “белги” лар таъсир доирасига тушмаслигини инобатга олиб, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятда иштирокчилик яхлит бир жиноий қилмишни ташкил этади.
2) Қилмиш бошқа шунга ўхшаш қилмишлар билан биргаликда улардан бир қисми Ўзбекистон ҳудудида содир этилса, жиноят деб ҳисобланади. Бошқа қилмишлар билан ўхшаш (бир қаторда) деганда содир этилган жиноятнинг умумий ягона мақсадга қаратилган айнан ёки бир хил характердаги ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар тушунилади. Мазкур бандни давомли жиноят сифатида кўзда тутиш лозим.
Шундай қилиб, шарҳланаётган модда мазмунига мувофиқ, қилмишлар мажмуи деган тушунчада шахснинг ҳатти-ҳаракатлари мужассамлашган бўлса,бошқа ҳаракатлар билан биргаликда деган тушунча эса қилмишнинг хусусиятини ифода этиб, муайян жиноят таркибини ташкил этади. Бу ерда бир неча хил қилмишлар мавжудлиги талаб этилади. Агар ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бир мартагина содир этилган бўлса, айбдор шахс мазкур бандга мувофиқ жавобгарликка тортилмайди, бироқ "а", "б" ёки шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тегишли белгилар мавжудлигида жавобгарликка тортилиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, мазкур бандга мувофиқ қонунда баён этилган қоидадан келиб чиқиб, шахсни жавобгарликка тортиш учун жиноят бошқа давлат ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган, лекин жиноий ҳаракатнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилганини аниқлаш лозим (масалан, Ўзбекистоннинг қўшни давлат билан чегарасида бошланиб, ўша ерда геноцид (қирғин) юз берган ва чегарадош Ўзбекистоннинг аҳолисига ҳам тегиб ўтган). Акс ҳолда, жиноят содир этган шахс мазкур модданинг "а" бандига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
15. Жиноят кодекси 11-модданинг учинчи қисми замонавий ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган меъёрларни ифода этади. Унга мувофиқ денгиз, дарё ёки ҳаво кемаси сатҳидаги байроқ ёки порт белгиси қайси давлатга мансуб бўлса, ўша давлат ҳудудидан ташқарида, лекин бошқа бирор хорижий давлат ҳудудига кирмаган бўлса, у ўз давлати ҳудудида деб ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган нормаларига мувофиқ, давлатлар чегара чизиғидан ташқарида бўлган ёки алоҳида иқтисодий ҳудуд чизиғидан ташқарида жойлашган сув ёки ҳаво ҳудуди очиқ денгиз ёки очиқ ҳаво ҳудуди деб ҳисобланади.
Очиқ денгиз ва очиқ ҳаво ҳудудида жиноят содир этилганда, денгиз ёки ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикаси байроғи остида бўлиб, Ўзбекистон портида рўйхатдан ўтган бўлса,жиноятчи шахс Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Агар денгиз ёки ҳаво кемаси ва бошқа ҳаракатланувчи объектлар чет давлатларнинг ҳудудий сувлари ёхуд портила турган пайтда жиноят содир этилса, жиноят ўша давлат ҳудудида содир этилган деб топилади.
Айбдор шахснинг фуқаролик мансублиги, ҳамда кема кимга тегишли эканлиги (давлат мулки, шахсий мулк) жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани кўришда аҳамият касб этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини яна айрим ҳолларда, яъни агар жиноят хорижий давлатнинг сув ёки ҳаво ҳудудида содир этилганда ҳам қўллаш мумкин. Бундай ҳолларда, агар қўлланиладиган норматив ҳуқуқий ҳужжат хорижий мамлакатнинг манфаатларига зид келадиган бўлса, ўша давлат қонунчилиги қўлланилади (Денгиз, дарё ва ҳаво кемалари ҳақида мазкур шарҳларнинг 260 моддасида берилган).
Кема сифатида яна ёрдамчи воситалар шлюпка, трап ва бошқалар, ҳамда унинг мажмуига кирувчи бошқа предметлар: лангар ва бошқалар ҳисобланади.
16. Денгиз, дарё ва ҳаво кемасида Ўзбекистон байроғи ўрнатилган ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган тақдирдагина, Ўзбекистоннинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Кеманинг Ўзбекистон Республикаси байроғи остида бўлиши унинг миллий мансублигини билдиради ва у қонун нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб юриш ҳуқуқи ва мажбуриятига эга ҳисобланади. Кемага байроқ остида сузиш ҳуқуқини ҳар бир давлатнинг ўзи беради.
Портда (бандаргоҳда) рўйхатга олиш - бу кемани махсус сув ҳавзаларида сузувчи кемаларни назорат қилувчи инспекция органлари томонидан реестрга киритишдир.
17. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида фақат фуқаролик кемаларининг жиноий юрисдикциясигагина тааллуқли бўлган умумэътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари акс этган.
Нотижорат давлат кемалари (ҳарбий, божхона, полиция кемалари ва бошқалар) ҳар доим қаерда бўлишидан қатъи назар, фақат Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси асосида ҳаракат қилади. Бу очиқ сув ёки ҳаво ҳудуди, бошқа давлат ҳудудидаги денгиз ёки ҳаво ҳудуди, денгиз порти ёки аэропорт бўлиши мумкин. Юқорида келтириб ўтилган жойларда жиноят содир этилганда ҳам шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
18. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан ҳудудийлик принципини қонуний истисно қилиш ҳолатларини белгилайди. Бу давлат вазифаларини бажарувчи айрим шахсларни жиноий жавобгарликка тортишда ҳуқуқий иммунитет берилиши ҳақида ҳозирги замон жаҳон концепциясини ифода қилади.
Иммунитетдан фойдаланиш ҳуқуқи берилган шахсни содир этган ижтимоий хавфли қилмишнинг тури ва даражасидан қатъи назар қайси мамлакат манфаатларига хизмат қилган бўлса ўша давлат розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги чет эл фуқаролари иммунитет ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин:
* чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхона ходимлари;
* чет эл давлатларининг консуллик ваколатхона ходимлари;
* халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ходимлари;
* чет эл давлатларининг бошқа вакиллари
19. Дипломатик ваколатхона ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг шундай мақомга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган ваколатхона бошлиғи ва ваколатхона аъзоларидир. Ваколатхона шахсий таркиби аъзолари - бу аввало дипломатик ходимлар, ваколатхонанинг маъмурий техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари.
Дипломатик ходимлар қаторига шунингдек, дипломатик (мақом) рангга эга бўлган ваколатхона ходимлари киради.
Маъмурий-техник ходимлар таркибига ваколатхона шахсий таркиби аъзолари киритилади. Уларнинг вазифаси - ваколатхонага маъмурий-техник хизмат кўрсатишдан иборат. Бундан ташқари, ваколатхонага маиший хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳам бор. Маъмурий-техник ва маиший хизмат кўрсатиш ходимлари фақат хизмат вазифаларини бажараётган вақтдагина иммунитетга эга бўладилар.
Дипломатик ваколатхона ходимлари билан бир қаторда жиноий юрисдикцияга нисбатан иммунитет, башарти улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида турмаган бўлсалар ваколатхона ходимларининг оила аъзоларига ҳам берилади, бироқ бундай иммунитет ваколатхона хизматчи ходимларининг оила аъзоларига берилмайди.
Ҳуқуқий иммунитетдан дипломатик ваколатхона ходими дипломатик почтани ташиш учун тайинланган расмий шахс, яъни курьер ҳам фойдаланади. Худди шундай иммунитетга консуллик муассасаси курьери ҳам эга
20. Консуллик муассасаси ходими - бу аввало консуллик вазифасини адо этувчи ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган махсус ҳужжатларга эга бўлган ходим. Бундан келиб чиқиб шуни айтиш лозимки, консуллик муассасаси ходими сифатида, фақат мазкур муассасадаги мансабдор шахслар тушунилади. Мазкур шахслар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган тақдирдагина бундай иммунитетдан фодаланадилар.
21. Халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотларнинг ходимлари сифатида Ўзбекистонда тегишли тартибда аккредитация (рўйхат) дан ўтган ташкилотнинг мансабдор шахслари ва вакиллари тушунилади. Бундай масабдор шахслар ва уларга тақдим этиладиган иммунитетлар рўйхати халқаро шартномалар ва битимларга мувофиқ белгиланади, масалан, БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаларига бериладиган иммунитетлар ва имтиёзлар (1947.21.2.) Халқаро Суднинг Рим статуси (1998.17.07.), Ўзбекистон Республикаси ва БМТнинг таълим, фан, маданият соҳалари бўйича битими (1996 й.23.04) ва ҳ.к.
22. Ўзбекистон жиноий жавобгарлигидан сақловчи иммунитет ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси орқали транзит равишда ўтувчи учинчи чет эл элчихона бошлиқлари, дипломатик персонал аъзолари, уларнинг оила аъзоларига берилади. Шунингдек, бундай ҳуқуқдан Ўзбекистон Республикасига халқаро кенгаш, конференция ва расмий учрашувларга таклиф этилиб ташриф буюрган ёки топшириқлар билан келган ёхуд шундай миссия билан Ўзбекистон орқали ўтиб кетаётган хорижий давлат парламент ва ҳукумат делегациялари ходимлари, уларни кузатиб борувчи оила аъзолари (улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса) ҳам берилади.
23. Жиноят кодексининг ҳудудийлик принципини мустасно қилиш иммунитетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш мумкин эмас,- деган маънони англатмайди. Зеро, Жиноят кодекси 11-моддасининг тўртинчи қисмида белгилаб қўйилган жавобгарликка тортиш ҳақидаги масала ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади. Бу дегани , шахс ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, дахлсизлик ҳуқуқи дипломатик ваколатхоналарнинг ҳудуди ва турар жойларига, транспорт воситаларига ҳам тааллуқли. Дипломатик иммунитетлар тўғрисидаги Вена Конвенциясига мувофиқ, дипломатик дахлсизлик дипломатик вакиллик функцияларига тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Дахлсизлик ҳуқуқини суистеъмол қилганлар, персона нон грата (номақбул шахс) деб эълон қилинадилар.
Бундай ҳолларда аккредитация қилувчи давлат бу шахсни чақириб олиши ёки унинг ваколатхонадаги унинг фаолиятини тўхтатиш чорасини кўриши лозим. Агар аккредитация қилувчи давлат уни чақириб олишдан бош тортса, ёки фаолиятини маълум муддатга тўхтатмаса, ваколатхона жойлашган давлат бундай шахсни ваколатхона ходими сифатида тан олмаслик ҳуқуқига.
Акс ҳолда содир этилган жиноий қилмишжавобгарликка тортилмай қолиши ва ишнинг шу мамлакат судида кўриш имконияти чекланиши мумкин.
Бу ҳолат Жиноят кодекси 10-моддасида зикр этилган “жавобгарликнинг муқаррарлиги жиноят жазосиз қолмайди” принципига мосдир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish