I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Айб учун жавобгарлик принципи



Download 6,47 Mb.
bet8/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

9-модда. Айб учун жавобгарлик принципи
Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.

1. Жиноий жавобгарлик - бу жиноят қонунида қатъий белгиланган айрим салбий оқибатларга сабаб бўлган жиноят содир қилган шахсни тавсифловчи ҳуқуқий жавобгарликнинг маълум шаклидир. Жавобгарлик бир бутун алоҳида институт сифатида бир қатор умумий ва хусусий, жумладан жиноят содир қилган шахсни тузатишга йўналтирилган. белгиларга эга.


Жиноят содир этган шахснинг тузалиши деб, энг аввало, жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида таъқиқланган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этмасликка ундовчи, қонунга итоаткорлик ҳаракатларини шакллантириш тушунилади. Тузалиш жараёни, жиноий жавобгарликка тортишдан кўзлангакн мақсадга эришишда асосий рол ўйнайди.
2. Ушбу принципнинг аҳамияти шундаки, айб, жиноий ҳаракатнинг хусусияти сифатида, жиноят содир этган шахснинг жамият ҳуқуқ тартиботига салбий муносабатида ифодаланади. Демак, шахсни тузатиш учун, аввало, ушбу салбий муносабатнинг ўзини аниқлаб олиш зарур. Шахсдаги бундай салбий муносабатнинг аниқланмаслиги жамият манфаатига зид бўлиб, жиноий жавобгарликка тортишнинг аҳамиятини йўқотади.
3. Айб учун жавобгарлик принципи шахснинг жиноий жавобгарликка тортилишида мажбурий бўлган қуйидаги белгиларини аниқлайди:
* шахснинг ўз қилмишига нисбатан руҳий муносабати.
* мазкур қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти.
Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш жараёнида жиноий-ҳуқуқий нормаларни кўрсатилган принципга мувофиқ равишда шакллантириш ва ушбу нормаларни амалий тадбиқ қилиш, қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун мажбурийдир. Таъкидлаш жоизки, жиноий жавобгарлик тушунчаси ва асосини аниқловчи Жиноят кодексининг 16-моддасидан фарқли, ушбу принципнинг мустаҳкамланиши субъектга нисбатан умумий жиноий жавобгарлик қоидасини ўрнатишни кўзда тутади. Жиноят кодексининг 16-моддасида таърифланган қоидалар эса айб учун жавобгарлик принципининг айрим кўринишларини акс эттиради.
4. Содир этган ижтимоий хавфли қилмишига нисбатан шахснинг руҳий муносабати қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишида намоён бўлади. Ушбу принципга мувофиқ, ҳар бир муайян ҳолатда айнан жиноят қонуни билан талаб қилинган айб белгиланиши лозим. Масалан қонунда фақат қасддан болани алмаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса (Жиноят кодекси 124 - моддасига асосан), мазкур моддада айб учун эҳтиётсизлик оқибатида содир этганлик сифатида жиноий жавобгарлик қўллаш мумкин эмас.
5. Айб учун жавобгарлик принципи жавобгарликдан кўзланган мақсадга эришиш йўлида янада тезлаштиради.Айб учун жавобгарлик принципи муайян жиноий ҳаракатнинг тавсифланаётган белгиларига нисбатан жиноят субъектининг айбини мажбурий белгилашда қўлланилади. Шахс ўз қилмишининг хавфлилик даражасини кўрсатувчи объектив ҳолатларни англамаган, англаши шарт бўлмаган ёхуд англай олмайдиган ҳолларда, бу ҳолатлар унинг жавобгарлигини оғирлаштиришга хизмат қилиши мумкин эмас. Бундай хулосага фақат жиноий жавобгарликнинг объектив ва субъектив асослари мавжудлигига асосланиб келиш мумкин.
6. Айб учун жавобгарлик принципи нафақат ижтимоий хавфли қилмишни содир этган субъектнинг айбини аниқлашни, балки қонунга мувофиқ айбини исботлашни ҳам назарда тутади.
Айбланувчининг терговда ёки судда ўз айбига иқрор бўлганлиги факти айблов ҳукми чиқариш учун фақатгина бу фактни шу иш бўйича тўпланган ва судда текширилган объектив далиллар билан тасдиқланган тақдирдагина асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ЖПКнинг айблов ҳукми тахминларга асосланмаслигини назарда тутувчи 463-моддасидан келиб чиқади. Бу ўринда исботлаш қонунга тўлиқ бўйсунган ҳолда амалга оширилиши лозим. Мазкур талабга риоя қилмаслик айбнинг исботланмаганлигини ва натижада оқибатда жиноят содир этмаган шахснинг жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслигини кўрсатади.
Айбни исботлаш ҳақидаги қонун талабларининг бузилиши ҳолларида яъни "Қонунга зид равишда олинган барча далиллар юридик кучга эга бўлмасдан ҳукмга асос қилиб олиниши мумкин эмас. Қонунга зид равишда олинган далилларга тергов олиб боришнинг ноқонуний, руҳий ва жисмоний куч ишлатиш усулларини қўллаб олинган далиллар, шунингдек, жиноят-процессуал қонуннинг бошқа нормаларининг бузилиши (масалан, ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши) натижасида олинган далиллар киради".
Далил қонунга зид равишда олинган деб топилган тақдирда жиноят субъектини айбсиз деб тан олишга олиб келади.
7. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу принцип асосида аниқ жиноятлар таркибини шакллантириш ва жиноят таркибини жиноий жавобгарликнинг асоси деб тан олиш билан мамлакатимизда мавжуд бўлган қонун ҳужжатларида ижтимоий хавфли ва қонунга хилоф ҳаракат кўринишида акс этмаган қилмиш учун жазоланиш ҳолатларини инкор этади.
Ушбу принцип яна объектив айбловни яъни, айбсиз ҳолда, зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортишни ҳам инкор этади. Айбсиз ҳолда етказилган ҳар қандай қилмиш, ижтимоий муносабатларга етказган моддий зараридан қатъи назар жиноят деб топилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида айб учун жавобгарлик принципининг мавжудлиги жиноят учун жавобгарликнинг қатъий белгиланганликни кўрсатади. Жиноят содир этганлик учун фақатгина айбдор шахс жавобгарликка тортилади. Ушбу қоида жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бажарувчининг эксцесс институтини яъни, жиноий гуруҳ аъзоларининг қасд билан қамраб олмаган ҳаракати учун фақат ижрочининг ўзи жавобгар эканлигини тан олишда ўз аксини топади.
(Бу ҳақда Жиноят кодексининг 30-моддасида батафсил берилган шарҳга қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish