I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик



Download 6,47 Mb.
bet18/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

19-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик
Мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари психотроп ёки одамнинг акл иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод ктлинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.

1. Шарҳланаётган моддада интеллектуал - иродавий фаолиятга таъсир қилувчи алкоголли мастлик ёки наркотик, психотроп ва бошқа моддалар қабул қилганлик таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилмаслиги мустаҳкамланган.


Келтирилган моддани шундай тушуниш кераки, бундай одам ўзини мастлик ҳолатига ўз ҳохиши билан олдиндан мақсад қилиб ва шу ҳолат билан боғлиқ барча оқибатларига рози ҳолда келади. Бундан ташқари улар ўз ҳаракатларига жавоб бериши ва уларни бошқариши мумкин.
Шу билан бирга, биринчи навбатда қонун чиқарувчи томонидан ўрнатилган киритган "алкоголли мастлик" тушунчасининг маъносини очиш мақсадга мувофиқ, чунки айнан шундай ҳолатларда шахслар турли ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишади. Мазкур ҳолатда аввало, оддий мастликни патологик мастликдан фарқлай олиш лозим.
Физиологик (оддий) мастлик жиноят субъектининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари пировардида зарарли оқибатлар келиб чиқишини англамаганлигини тасдиқлаш учун асос бўлиши мумкин эмас. Одатда, физиологик мастлик аста секинлик билан бошланади. Алкогол ичимлик ичаётган шахс ўзини шундай ҳолатга ҳеч бир зўрликсиз ихтиёрий равишда солаётганлигини англайди ва тушунади. Шунинг учун, шахс мастлик ҳолатида жиноят содир этса, унинг ақли расолиги жиноий жавобгарликнинг объектив ва субъектив томони асосида истисно этилмайди.
Шу билан бирга, шахснинг интеллектуал-иродавий фаолитяига таъсир қилувчи алкоголли мастлик, шунингдек, наркотик, психотроп ва бошқа моддалар жисмоний мажбурлаш натижасида келиб чиққанлиги аниқланса, бу ҳолат жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этишда эътиборга олиниши лозим.
Физиологик мастлик ҳолатида объектив борлиқ ва атрофни бузиб қабул қилиш ҳолати бўлмайди, фақат, патологик мастликка тўғридан тўғри зид бўлган руҳий фаолиятнинг вақтинча бузилиши содир бўлади.
2. Оддий алкоголли мастлик шартли равишда 3 даражага бўлинади: енгил, ўрта ва оғир.
Физиологик мастликда мастлик даражасидан қатъи назар, руҳиятида баъзи бузилишлар пайдо бўлса ҳам, бироқ улар жиноят содир этиш вақтида, юқорида айтилганидек, содир қилинаётган ҳаракатларини тушуниш ва бошқариш қобилиятининг йўқолишига олиб келмайди. Бу ҳам шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди.
Мастликнинг енгил даражасига атроф - муҳитни қабул қилишнинг пасайиши, интеллектуал фаолият соҳасининг бузилиши, диққатнинг бузилиши, реакция ва фикрлаш жараёнининг секинлашуви, шунингдек, кайфиятдаги мувозанатнинг йўқолиши ва бузилишлар хос. Мастликнинг енгил даражасидаги шахсларда кайфияти тез ўзгарувчан бўлади, бунда кишининг ўз ҳолатига танқидий ёндашиши пасайишини, жинсий мойилликнинг ошишини кузатиш мумкин.
Мастликнинг ўрта даражасидаги қоидага кўра, диққат тез бузилади, қабул қилишнинг аниқлиги йўқолади ва фикрлаш жараёни сустлашади. Бу даражадаги маст ҳолатда бўлган шахслар кўпинча жаҳлдор ва агрессив бўладиларки, баъзан бу ҳолат жиноят содир этилишига ҳам олиб келиши мумкин.-Оддий алкогол мастликнинг ўрта даражасида тасаввур қашшоқлашиб, унинг мазмуни кўп жиҳатдан бир хил бўлади, вазиятга қисман тўғри баҳо бериши натижасида кўп ҳолларда агрессив ҳаракатлар қилади.
Мастликнинг оғир даражасида бош мия функциясининг жиддий бузилиши кузатилади. Бундай ҳолатда шахснинг онгли ҳаракат қилиши ва фикрлаш қобилияти йўқолади, агрессив бузғунчилик қилмишларга мойиллик пайдо бўлади. Мастликнинг оғир даражасида мастнинг ҳар хил жойларда чуқур уйқуга кетиши кузатилади. Мастлик ҳолатида кишининг хотирасида бутунлай сақланмайди.
Бундан, физиологик мастликнинг исталган даражасида бўлган шахс жиноят субъекти бўлади ва жиноий жавобгарликдан озод этилмайди, чунки, зеро унинг ҳаракатларида ақли норасоликнинг ҳам тиббий, ҳам юридик мезонлари бўлмайди.Оғир даражага етмаган мастлик ҳолати оддий мастликдан фарқли ўлароқ, баъзи руҳий бузилишлар билан ўтиши мумкин. Бу ҳолатда руҳий бузилишлар кучайиб ёки аксинча, пасайиб кетиши, улар пайдо бўлиши кетма-кетлигининг бзилиши ёки оддий мастликка хос бўлмаган белгиларнинг пайдо бўлиши кўзда тутилади.
3. Била туриб кўп миқдорда алкоголли ичимлик ичиш натижасида юзага келадиган қисқа муддатли руҳий бузилишларни ифодалайдиган физиологик мастлик ҳолатини патологик мастлик ҳолатидан ажрата билиш, шу билан бирга, қисқа муддатли руҳий бузилишдан бутунлай фарқ қиладиган оғир даражали физиологик мастликни патологик мастликдан ажрата билиш лозим.
Бу ҳолат мастлик ҳолатида турли хил жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки патологик мастликдаги ақли норасолик тўғрисида сўз борганда эса ундан озод қилиш масаласини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Психиатрияда патологик мастлик ҳолати - ўткир, қисқа муддатда ўтадиган руҳий бузилишлар гуруҳига киради. У алкоголни нафақат кўп, балки, кам истеъмол қилганда ҳам келиб чиқади. Бу ҳолат учун онгнинг тўсатдан ўзгариши хос ҳисобланади. Патологик мастликнинг клиник суратида, қоидага кўра, онгнинг ғира - ширалик белгилари ва галлюцинация ҳолатида алахсираш ҳаяжонлари бирлашади, натижада, атрофни бузиб қабул қилиш келиб чиқади.
Патологик мастлик ҳолатида содир этиладиган жиноий ҳаракатлар эътиборга молик қандайдир ҳодисага нисбатан реакция ҳисобланмайди. Патологик мастлик тўсатдан қандай бошланса, шундай тугайди. Баъзида, у кўпинча уйқуга кўчади, қайсики, ундан сўнг тўлиқ амнезия бошлади, аммо бўлиб ўтган воқеалар ҳақида баъзи нарсалар эсда колади.
Патологик мастликда одий мастликда кузатиладиган карахтликдан сифат жиҳатдан фарқ қилиб, онгнинг кескин ўзгариши сезилади.Патологик мастлик қандай тез бошланган бўлса, шунда тез тугайди.
Патологик мастлик ҳолатида бўлган шахснинг ўзини бундай тутиши, аввало, унинг мавжуд атроф-борлиқни бузиб қабул қилиши, мақсадсиз ва агрессив ҳаракатлари билан тушунтирилади. Суд психиатрия амалиётида шунга эътибор қилинадики, патологик мастлик қисқа муддатли психоз сифатида кўрилади. Агарда, тиббий ва юридик мезонлар мажмуи мавжуд бўлса, бу ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс ақли норасо деб топилади. Ўз ўзидан физиологик (оддий) мастлик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс ақли расо деб топилгани туфайли, жиноят субъекти бўлса ва жиноий жавобгарликка тортилса, патологик мастлик ҳолатида эса суд ақли норасоликни ўрнатса, ушбу шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик истисно этилади. Патологик мастликни аниқлашда энг муҳими текширилувчининг хотирасида сақланиб қолган воқеаларни, қандай хасталик кечинмаларини эслай олишини ўрнатиб олиш зарур. Бу ҳолатларга объектив маълумотларга ишониш керак. Патологик мастликка ташхис қўйишда текширилувчини қонунбузарликдан сўнг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракати муҳим аҳамиятга эга.
Эксперт - руҳшунос мастликнинг бутун клиник кўринишларига таянган ҳолда мастлик ҳолатини аниқлаши мумкин. Клиник шакллари ва психик кўринишлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мастликнинг ташҳисини ёки унинг келиб чиқиш сабабларини қисман тасдиқлайди. Патологик мастлик ҳолати ўткир, тез ўткинчи психоз бўлиб, унга хос суд-психиатрик баҳо берилади. Агар патологик мастликни ўтказган шахсда марказий асаб тизимининг органик ўзгаришлари ёки сурункали ичкиликбозлик аниқланган бўлса, унда руҳий касалликлар шифохонасида махсус даволаш мақсадга мувофиқ.
4. Шарҳланаётган модда мазмунида мастлик деганда, нафақат, алкогол истеъмол қилиш натижасидан келиб чиқадиган, балки, интеллектуал иродавий фаолиятга таъсир қилувчи, гиёҳванд, психотроп ва бошқа моддалар қабул қилишдан келиб чиққан ҳолат ҳам тушунилади. Мастликнинг кейинги турлари жиноят қонунчилиги учун янгилик ҳисобланади ва тиббий нуқтаи назардан, алкоголли мастликдан сезиларли фарқка эга. Жиноят кодекси 19-моддасига биноан, гиёҳванд мастлик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс, агар у жиноят субъекти ҳисобланса, жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.
Гиёҳванд мастлик ҳолати дори шаклидаги ёки дори шаклида бўлмаган гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ёки истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бундай мастлик таблетка, кукун, инъекция қабул қилиш, кукунни бурун орқали тортиш, гиёҳванд моддаларни чекиш билан боғлиқ. 1999 йил 19 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Гиёҳванд воситалари ва психитроп моддалар тўғрисида"ги қонунига кўра, гиёҳванд воситалар деб гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препарат ва ўсимликлар тушунилади. Берилган рўйхатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади ва нашр этилади (рўйхат ҳақида батафсилроқ Жиноят кодекси 271-м шарҳига қаранг).
Гиёҳванд дори воситаларидан даволаш мақсадларида ҳам фойдаланилади ва касал фуқароларга шифокор кўрсатмаси асосида индивидуал тартибда чиқарилади. Даволаш мақсадларида фойдаланиладиган бу гиёҳванд моддалар Ўзбекистон Республикасида муомала айланиши чекланган гиёҳванд моддаларнинг икки рўйхатига киритилган.
Гиёҳванд мастлик алкогол мастликдан фарқли равишда ўзига хосликларга эга ва ташқи кўринишига кўра эйфорик сифатида аниқланиши мумкин. У шунингдек, ҳолсизлик ва уйқусизлик, кўпинча юз ифодасининг маъносизлиги, палапартиш ва ноаниқ нутқ билан тавсифланади. Ўзини тутиш сурати алкогол мастлик ҳолатида бўлган шахснинг ўзини тутишини эслатади ва ўхшайди, фақат ундан алкогол ҳиди келмайди. Субъектнинг ўзи ҳолсиз, камҳаракат ва қатъиятсиз бўлиб колади. Кўпинча гиёҳванд мастлик галлюцинациявий ҳаяжонлари билан кузатилади.
Алкоголли мастликда ўз айбли ҳаракатларини англаши ва бошқариши сақлаб колинади. Шунга қарамай, бундай ҳолатда шахс атрофдагилар учун хавфли бўлади ва бирон бир жиноят содир этиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, гиёҳванд моддани нотиббий усулда ва кўп қабул қилиш гиёҳвандлик деб номланган касаллик хусусиятини олади. Касаллик сифатида гиёҳвандликнинг ўзига хослиги, гиёҳванд моддаларни қабул қилишга доимий мойиллик, шунингдек алкоголизм каби уларга руҳий ва физик боғлиқлик, шахсда чукур ўзгаришлар ва организм функцияларининг ишдан чиқишига олиб келади. Бунда гиёҳвандликнинг ўзига хослиги уни нафақат касаллик сифатида, балки шахс ва жамиятга катта зарар етказадиган муаммо сифатида кўриб чиқишга имкон беради.
Гиёҳвандлик тиббий аралашувни талаб этадиган касалликни акс эттиради, гиёҳванд моддаларни кўп истеъмол қиладиган ва жиноят содир этган шахсга нисбатан эса жиноий жазо билан биргаликда суд Жиноят кодекси 96-моддаси иккинчи қисми асосида гиёҳвандликдан мажбурий даволаш кўринишидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин.
5. Шу билан бирга, Жиноят кодекси 19-моддаси нафақат алкогол ва гиёҳванд мастлик ҳолатида жиноят содир этганлик учун, балки психотроп ва бошқа моддаларнинг инсон организмига тўғрироғи ақл идрокига таъсири ва келиб чиққан ҳолатга нисбатан ҳам жиноий жавобгарликни назарда тутади.
Психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ва табиий моддалардир. “Психотроп моддалар” атамаси икки йўналишда қўлланилади: бир томондан янги Конвенцияларнинг халқаро ҳуқуқ, иккинчи томонидан тиббиёт нуқтаи назаридан
Бошқа воситаларга ақл идрокига таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналоглари тааллуқли.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналоглари (муқобиллари) дейилганда - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ва табиий моддалар тушунилади.
Тиббий (дорилар) воситаларга кирмайдиган ақл идрокка таъсир қилувчи моддаларнинг катта гуруҳини, хусусан, ақл идрокка таъсир қилувчи хўжалик. уй рўзғор учун мўлжалланган воситалар, заҳарли модда ва турли хил лаклар, бўёқлар, елимлар ва шунга ўхшаш моддалар ташкил этади.
Санаб ўтилган моддалар нафас олинганда ақл-идрокка таъсир этади ва ҳушдан кетиш ҳолатини келтириб чиқаради. Бу ҳолатни нафақат турли бирикмалар, ацетон, бензин, двигатели ишлаётган автомобиль гази, "Момент" елими, саноатда ишлатиладиган турли суюқликлар ва бошқа кимёвий бирикмаларни нафас олиш, балки, дори воситаларини спиртли ичимликлар билан қабул қилиш ҳам келтириб чиқаради. Охирги ҳолатда сўз мастлик ҳолатини кучайтириш учун қабул қилинадиган аралашмалар масалан, димедролнинг алкогол билан, барбитурат - алкоголли аралашма, клофелин ва
Таъкидлаш жоизки, спиртли ичимликларни кўп ичиш алкоголизмга олиб келиши сингари гиёҳванд моддалар гиёҳвандликка, маст қиладиган моддаларни тез-тез ишлатиш токсикоманияга олиб келади.
Токсикомания наркотик модда бўлмаган восталарини кўп истеъмол қилиш орқасидан келиб чиқадиган касалликни ифодалайди. Токсикомания - гиёҳванд воситалар рўйхатига киритилмаган, руҳий фаолиятга таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган сурункали касаллик бўлиб, банги қилувчи воситаларга руҳий ва жисмоний қарамлик юзага келиши ва уларга чидамлиликнинг ошиши билан тавсифланади. Токсик моддаларга чидамлилик организмнинг унга тез ўрганиб қолиши билан ифодаланди. Бу эса қабул қилинаётган миқдорни доимий равишда ошириб боришни талаб этади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, агар “гиёҳвандлик” атамаси қонун бўйича наркотиклар гуруҳига киритилган воситалар ва дори моддаларни суистеъмол қилувчи беморларга нисбатан қўлланилса, “токсикомания” атамаси наркотик деб тан олинмаган моддалар ва дори воситалар чақирадиган бузилишларга тааллуқли.
6. Айбдор шахс томонидан ўзида бўлмаслик ҳолатида содир этилган жиноят физиологик ва гиёҳвандлик таъсирида бўлган шахсдек жавобгарликдан озод этилмайди. Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 56-моддаси биринчи бандига асосан, ақл-идрокка таъсир қилувчи алкогол мастлик ёки гиёҳванд модда, психотроп моддалар таъсирида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу билан бирга, суд амалиётида суднинг жиноят хусусиятидан келиб чиқиб, оғирлаштирувчи ҳолатларни тан олмаслик ҳуқуқи кўпинча эътиборга олинмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish