I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакиллар ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш



Download 6,47 Mb.
bet140/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

147-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакиллар ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш
Фуқароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентини сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бо­риш ҳуқуқларини, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз вако­латларини эркин амалга оширишларига, шунингдек фуқаролар­нинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган модда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ келади, яъни “ҳар бир фуқаро… ҳеч бир камситишларсиз ва асосланмаган чеклашларсиз қуйидаги ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши керак: ...b) ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бе­риш орқали ўтказиладиган ва сайловларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловда овоз бериш ва сайланиш...”.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат иш­ларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали ишти­рок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демо­кратик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. Бун­дай сиёсий ҳуқуқни бузиш шарҳланаётган моддада назарда тутил­ган жиноий фаолиятни вужудга келтиради.
2. Фуқароларнинг сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғи­боти олиб бориш, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз вако­латларини эркин амалга оширишлари, шунингдек, фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этиш конституциявий ҳуқуқи жи­ноят объекти ҳисобланади.
3. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан зўрлик ишла­тиш, алдаш, қўрқитиш ёки оғдириб олиш йўли билан фуқаронинг сайлов ҳуқуқларини эркин амалга оширишига тўсқинлик қи­лишда ёки депутатликка номзодларнинг ёхуд Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзодларнинг ишончли шахслари ва­колатларини амалга оширишга йўл қуймасликда ифодаланади.
4. Тўсқинлик қилиш қонунда кўрсатилган усул билан фуқа­рога, ёки депутатликка номзодга, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга уни сайлов ҳуқуқларини амалга оши­ришдан маҳрум этиш, ёки ишнончли вакил ваколатларини амалга оширишда тўсқинлик қилиш учун таъсир кўрсатишда ифодала­нади (масалан, сайловолди ташвиқотини олиб боришни тақиқ­лаш; сайловчилар рўйхатига киритмаслик ва ҳоказо). Мазкур жи­ноятнинг муқаррар аломати зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан амалга ошадиган тўсқинлик қи­лишдир.
5. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган зўрлик ишла­тиш деганда, сайлов ҳуқуқини ёки ишончли вакилларнинг вако­латларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай жис­моний таъсирни (масалан, калтаклаш, дўппослаш, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишни) тушуниш лозим. Агар сайлов ҳуқуқи ёки ишончли вакиллар ваколатларини амалга оширишга қаршилик кўрсатиш мақсадида шарҳланаётган моддада назарда тутилгани­дан кўра қаттиқроқ жазоланадиган зўрлик ишлатиш қўлланилса, қилмиш оқибатларга қараб жиноятлар мажмуи бўйича квалифи­кация қилинади.
6. Қўрқитиш жабрланувчига руҳий таъсир ўтказишда, яъни агар у сайловда иштирок этиб ўз ҳуқуқини амалга оширса, овоз берса ёки сайлов олди ташвиқоти олиб борса, унинг ёки яқин қа­риндошларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига (ҳаётига, соғлиғига, мулкига, шаънига, қадр-қимматига ва бошқа­ларга) зарар етказиш нияти билдирилган (ёзма, оғзаки, имо-ишора билан) хабарларда ифодаланади. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишни (ЖК 112-моддаси) шарҳланаётган модда қам­раб олади ва айбланувчининг ҳаракатлари қўшимча квалифика­ция қилишни талаб қилмайди.
7. Шарҳланаётган жиноятни содир этиш усули сифатида ал­даш деганда, била туриб шахснинг референдумда, сайловларда, сайловолди ташвиқотлари олиб боришда қатнашиш ҳуқуқи бора­сида чалғитиш, сайловолди кампанияларида ёки сайловнинг ўзида эркин қатнашиш учун фуқаролар билиши шарт бўлган овоз бериш жойи, вақти, бюллетенни тўлдириш тартиби ва санаси ҳақида нотўғри ахборотлар бериб янглиштириш, бу ҳақда ёлғон хабар бериш тушунилади.
8. Оғдириб олиш деганда, шахснинг сайловолди кампания­сида ёки сайловларда ёки референдумда қатнашмаслиги учун, ёхуд сайлов комиссияси аъзосини ёки бошқа шахсни сайлов ко­миссияси ишига тўсқинлик қилгани учун тақдирлаш ёхуд бирор мулкий имтиёзлар ёки неъматларни тақдим этишга ваъда бериш тушунилади.
9. Жиноят ЖК 147-моддаси диспозициясида санаб ўтилган бирорта ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган деб топилади. Бунга фуқаронинг овоз беришда, сайловда ёки сайла­нишда сайловолди ташвиқотида қатнашувига амалда чинакамига тўсқинлик қилинган-қилинмаганлигининг аҳамияти йўқ.
10. Мазкур жиноят мансабдор шахс томонидан содир этил­ганда ва бошқа зарур белгилар мавжуд бўлганда, қилмишни ЖК 205 ёки 206-моддаларида кўрсатилган жиноятлар билан жиноят­лар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак.
11. Субъектив томондан жиноят била туриб, қасддан содир этилади.
12. Ўн олти ёшга тўлган шахс жиноят субъекти бўлади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish