I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet137/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

144-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Мурожаат кўриб чиқилишини асоссиз рад этиш, мурожа­атни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, асос­сиз, қонунга зид қарор қабул қилиш ёхуд фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни ошкор этиш, шунингдек, фуқаро­ларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етка­задиган ҳолда бузиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Фуқарони давлат органига, корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмасига мурожаат қилганлиги ёки мурожаатда баён этилган танқид, шунингдек, бошқача шаклда танқид қил­ганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-модда­сида: “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилла­рига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”лиги мустаҳкамлаб қўйилган.


2. Жиноят объекти жисмоний шахсларнинг шахслар ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан конституциявий мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳисобланади.
3. Жиноят кодекси 144-моддасининг 1-қисмида кўзда тутил­ган жиноятнинг объектив томони фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунни бузишга қаратилган ҳар хил ҳаракатлар бўлиб, у фуқароларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларига жиддий зарар етказишда ифо­даланади.
4. Фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларига етказилган зарарнинг жиддийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш жараёнида келиб чиққан оқибатлар хусусиятини ҳамда маънавий зарарнинг аҳамиятини, моддий за­рар ҳажмини, фуқаронинг меҳнати, шахсий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқ ва манфаатларининг чекланиш даражаси инобатга олиниши керак.
Шахслар ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан конститу­циявий мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш соҳасидаги муно­сабатлар Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) билан тартибга солинади.
5. Мурожаатларни кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш мурожаатларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланган шахс ёки органнинг қонунда кўрсатилмаган асосларга кўра му­рожаатни қабул қилмаслигидир.
Мурожаатлар мансабдор шахс томонидан қабул қилинмаслиги қуйидаги ҳолларда қонуний деб топилади:
* ёзма мурожаатларда имзо қўйилмаган ва фуқароларнинг исми-шарифи, турар жойи тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган ёки ёлғон маълумотлар кўрсатилган ҳолларда;
* оғзаки мурожаатлар - мурожаат қилувчи шахсини тасдиқ­ловчи гувоҳномани тақдим этмаган ёки унинг мурожаат­лари асоссиз бўлган ҳолларда.
Мурожаатда тегишли органларга жўнатиш учун маълумотлар мавжуд бўлмаса, шунингдек, мурожаат этиш муддати ўтказиб юборилган бўлса, у фуқарога қайтарилиб берилиши мумкин.
6. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг бу­зилиши борасидаги ишлар бўйича ҳар бир алоҳида олинган ҳо­латда айбдорнинг қилмишлари ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш аниқланиши керак.
Мурожаатни кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши қо­нунчиликда ўрнатилган тартибда мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни тегишли органларга кўриб чиқиш учун юбориш муддат­ларига риоя қилмасликда намоён бўлади.
Асосланмаган, қонунга зид қарор қабул қилиш - бу муро­жаатда қўйилган масаланинг амалдаги қонунчилик меъёрларига хилоф равишда ҳал этилишидир.
Фуқароларнинг хусусий ҳаёти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш мурожаатни кўриб чиқиш натижасида олинган, у му­рожаат қилган-қилмаганлигидан қатъи назар, фуқаронинг шахсий ҳаётига тааллуқли турли хабарларни тарқатишдир.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида назарда тутилган жи­ноятнинг объектив томони фуқаронинг давлат органи, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасига берган мурожаатно­маси ёки ундаги мавжуд танқид сабабли мансабдор шахс томони­дан таъқиб қилинишидан иборат.
8. Таъқиб қилиш деганда, мансабдор шахснинг қасддан фу-қароларнинг меҳнат, турар жой, мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ёки давлат органларига, муассасаларига қонун билан муҳофаза этиладиган мурожаати муносабати билан ёки мурожаатида тан-қид мавжудлиги учун манфаатларини чеклашни тушуниш ло­зим (масалан, ноқонуний ишдан бўшатиш, кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказиш, имтиёзлардан маҳрум этиш ва ҳо­казо).
9. Фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқларига ёки уларнинг қо­нун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига жиддий зарар ет­казилган вақтдан (ЖК 144-моддасининг 1-қисми) ёки таъқиб бошланиши билан (ЖК 144-моддасининг 2-қисми) жиноят тугал­ланган деб топилади.
10. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик мансабдор шахс томонидан бузилган ҳолатларда фуқаролар, жа­мият ва давлатнинг ҳуқуқларига ёки уларнинг қонун билан муҳо­фаза этиладиган манфаатларига жиддий зарар етказилганда, унинг ҳаракатларини ЖК 205 ёки 206-моддалари бўйича квали­фикация қилиш зарур.
11. Субъектив томондан жиноят била туриб, қасддан содир этилади.
12. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган шахс бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish