Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастури



Download 14,76 Kb.
bet1/2
Sana09.07.2022
Hajmi14,76 Kb.
#767218
  1   2
Bog'liq
ИТМ. АХМЕДОВ АБРОРБЕК


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ

Магистратура дастури:
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” (бизнес инновациялар ва тадбиркорлик) йўналиши
Магистрант: Ахмедов Аброрбек Раимкул угли

МАВЗУ: Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ижтимоий-иктисодий аҳамияти
Курс ишининг долзарблиги. Ривожланган мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти жамиятда ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омили эканлиги амалиётда исботини топди. Марказлашган Бозор иқтисодиёти даврида тадбиркорлик кўп тармокли иқтисодиётни яратиш, жамият макроиқтисодий барқарорлигининг асоси ҳисобланувчи мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобатни вужудга келтириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим рул уйнайди.
Таҳлилларга кура, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда бир қатор муаммолар кўзга ташланади. Ушбу ҳолат кичик бизнес субъектларининг бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига мувофиқ ўз фаолиятини ташкил эта олмаганлиги ва тадбиркорлик капитали самарадорлиги пастлигида намоён бўлмоқда. Амалиётдан маълумки, самарали фаолият юритаётган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган товар ва хизматлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлик субъектларигина мамлакатда иқтисодий ўсишга, бандликни таъминлаш ва ва мамлакатнинг валюта резервига салмоқли ҳисса қўшади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000 йилдан буён 31 фоиздан 56,9 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 45 фоизга ўсди1
Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши ўсиб бориши – ички бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан тўлдиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш соҳаси кенгайиши жаҳон бозори талабларига мос экспорт таркиби кўпайиши, янги иш ўринлари яратиш, аввало, ёшларни иш билан таъминлаш ва шу асосда аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишнинг асосий омилларидан ҳисобланади.
Биринчи Президентимиз И.А. Каримов ўз чиқишларидан бирида шундай фикрни қайд этган эди: “Ўз-ўзидан аёнки, ҳеч қайси ўзига ишонган хорижий компания, айниқса хусусий компания чуқур ислоҳотлар амалга оширилмаѐтган, сармоя киритишнинг зарур кафолат ва истиқболлари мавжуд бўлмаган бозорга қадам босмайди. Бу эса бизнинг зиммамизга хорижий инвестициялар учун имкон қадар кўп қулайлик яратилган муҳитни шакллантириш масалалари билан мунтазам ва атрофлича шуғулланиш вазифасини юклайди”2. Бундан ташқари, инвесторлар жуда талабчан ва қатъиятлидир, яъни улар ўзларини қондира оладиган иқтисодий самара (фойда, даромад) олишига амин бўлмагунича, ҳар хил иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий кўрсаткичларни талаб қилиши табиий. Шунинг учун инвестицион объектга инвесторларни жалб қилишда аниқ иқтисодий ҳисоб-китоблар ва чуқур молиявий таҳлиллар талаб этилади.
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интеллектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.3 Ёки унга яна қуйидагича таъриф ҳам бериш мумкин, яъни «инвестиция» деганда келгуси фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвесторлар томонидан узоқ муддатга қўйиладиган барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлар тушунилади.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда, республикамизда ишлаб чиқаришни халқаро андозалар талаблари даражасида йўлга қўйиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда истеъмол моллари бозорини сифатли товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, айниқса, аҳолини иш билан таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли жуда ҳам муҳимдир.
Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш миллий иытисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун эса, аввало, иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш зарур бўлади. Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш зарурати аввало ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификациялаш жараёнларининг кенг миқёсда амалга оширилишини ифодалайди. Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори деганда иқтисодиётнинг бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳаси бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларини олади.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш асосида эса ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналиш ва воситалари қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқа омиллар ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификациялашнинг асосини ташкил қилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тобора чуқурлашиб, миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ҳамда тармоқларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу макроиқтисодий барқарорлик, барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳоли турмуш даражасининг ошиши ва шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда яққол номоён бўлмоқда. Бундай ижобий ўзгаришларда инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Айниқса инвестициялар тармоқ ва соҳалардаги ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатизмизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичида инвестиция сиёсати иқтисодиётдаги барқарорлик, таркибий ва сифат ўзгаришларини белгиловчи муҳим омил бўлмоқда. Доимий олиб борилаётган инвестиция сиёсати юртимизда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун ҳар томонлама қулай инвестиция муҳитини яратиш имконини яратмоқда.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республикамиз ҳукумати томонидан барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишдаги асосий "бўғин" - кичик бизнесни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг капиталини ошириш ва самарали амал қилиши асосида импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш миқёсини кенгайтириш энг муҳим йўналиш деб белгиланган. Бу борада, тадбиркорлик капиталининг иқтисодиётдаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Энг аввало, кичик бизнес билан шуғулланувчи корхона ёки тадбиркорлик тушунчаси назарий ва услубий жиҳатдан содда ҳамда равшан бўлса-да, ҳали ҳам мунозарали ва аниқликни талаб қилувчи бўлиб келмокда.

Download 14,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish