5-мавзу: хорижий мамлакатларнинг менежмент моделлари ва уларнинг компания фаолиятига таъсири



Download 206 Kb.
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi206 Kb.
#197247
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-мавзу


5-МАВЗУ: ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ МЕНЕЖМЕНТ МОДЕЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ

Режа:
1. Менежмент услуби.


2. Ғарбий менежмент услуби.
3. Осиё менежмент услуби
4. Менежмент услубидан қатъи назар ишга доир этикет.
5. Менежментнинг хорижий моделлари.


1. Менежмент услуби

Миллий хусусиятлар, яъни маданият, психология, темперамент, анъаналар ижтимоий-иқтисодий масалаларни тушуниш ва ҳал қилиш ҳамда корхоналарнинг самарали фаолияти учун зарур ташкилий шароитларни яратиш усули сифатидаги менежмент услубига таъсир кўрсатади. Глобал менежернинг фаолият доирасига турли мамлакатларда мулоқот кўриниши, ишлаб чиқариш муносабатлари, музокараларда хулқ-атвор хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда замонавий бошқарув усуллари асосида ишни ташкил қилиш киради. Халқаро менежер қабул қилувчи мамлакатда ўз фаолиятининг дастлабки қадамлариданоқ менежмент услуби хусусиятларига дуч келади. Глобал менежмент бўйича мутахассислар ташқи иқтисодий битимнинг халқаро менежмент фаолиятининг илк даврида қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган еттита асосий элементларини ажратадилар:


1. Янги хорижий шерик билан музокаралар муҳити. Бу ерда музокаралар ўтказилаётган мамлакатдаги шериклар маънавий устунликка эга бўлади. Улар музокаралар даврида кам харажат қилади ва маҳаллий бозор аҳволи ҳақидаги тезкор ахборот билан яхшироқ таъминланган.
2. Қабул қилувчи мамлакатнинг маданий ва тарихий хусусиятлари. Уларни билиш ишбилармонлик муҳитига тезроқ мослашишга, маҳаллий истеъмолчилар ва етказиб берувчилар билан осон тил топишга ёрдам беради.
3. Қабул қилувчи мамлакатнинг мафкураси (миллатчилик, ислом фундаментализми, хитой ватанпарварлиги ва б.) хорижий корхона бизнесини ташкил қилиш ва фаолият юритишига жиддий таъсир кўрсатади.
4. Бюрократик анъаналар қабул қилувчи мамлакатда тадбиркорлик фаолияти ўрнатилишини узоқ муддатга чўзиб юбориши мумкин. Масалан, Россияда “Макдоналдс” ресторанларини ташкил қилиш ҳақидаги музокаралар 10 йил атрофида давом этган. Экспертлар баҳолашича, 90-йилларда Хитойда хорижий ва хитой фирмаси ўртасида қўшма корхона ташкил қилиш тўғрисидаги музокаралар ўртача икки йил атрофида давом этган.
5. Қабул қилувчи мамлакат қонунлари. Улар халқаро менежер томонидан ўрганилган бўлиши ва уларга қатъий риоя қилиниши керак.
6. Турли пул тизимлари қабул қилувчи мамлакатда халқаро компания хорижий филиалининг фаолиятини жиддий қийинлаштиради.
7. Қабул қилувчи мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорсизлик хорижий филиал фаолиятида кутилмаган ва кескин салбий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.
Брюсселдаги ЕИ штаб-квартирасида осилган плакатда ЕИга аъзо мамлакатлар корхоналаридаги ишчи ва хизматчиларнинг бир-биридан кескин фарқланувчи миллий хусусиятларига дуч келувчи халқаро менежернинг қийинчиликлари юмор ёрдамида ифода этилган.
УмумЕвропа менежмент услубини яратишга уриниб кўринг, агар:

  • немислар юморни тушунмаса;

  • финлар сукут сақласа;

  • инглизларнинг овқати англаб бўлмас аралашмалардан иборат бўлса;

  • люксембургликлар юлдуз касаллигига дучор бўлса;

  • франсузлар рулда кутилмаган ҳаракатлар содир қилса;

  • испанлар мағрур;

  • италянлар ҳиссиёт оғушида;

  • голландияликлар зиқна;

  • белгияликлар иш жойида ўтирмаса;

  • португалияликлар кувалдадан мураккаброқ техникани ўзлаштира олмаса;

  • шведлар ўта фикрлаш доираси тор;

  • греклар ташкилий бўлмаса;

  • ирландияликлар ичкиликни хуш кўрса;

  • австрияликлар сабрсиз бўлса.

Сайёрамизда иккита асосий менежмент услуби: ғарбий ва шарқий менежмент услублари мавжуд.



Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish