Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

майда,
кераксиз бир машгулотга ўхшаб қолган (Э. Аъзам. 
Шовқин).
2. 
Ёпишмоқ, гужгон ўйнамоқ,
одам ёки муайян нарса, жой 
атрофида тўпланмоқ; салбий маъно ифодаланади.
Майли, - Мамажон Жангилга ўгирилди. - Нега мухбирлар 
сенга асалга ёпишган пашшадай 
ёпишиб
олишади-я! (С. Нуров. 
Нарвон). Бир қорихона олдида оломон қовунга ёпишган паш- 
шадек 
гужгон ўйнаяпти
(С. Сиёев. Аваз). Матлуба навбат олиб, 
ташқарига чиқди. У чорбурчак гулзорнинг четидаги скамейка- 
га ўтириб, кўчадан гизиллаб ўтаётган машиналарга, трамвай на 
троллейбусларга пашшадай 
ёпишиб олган
болаларга тикилди 
(О. Ёқубов. Матлуба).
3. 
Эзгиламоқ, эзмоқ,
назар-писанд қилмай азоб бермоқ. 
Кўпроқ одам ҳақида.
173
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бажармаганларни эса турли йўллар билан таъқибга оласиз. 
Урни келганда пашшадай 
эзгилаб
ташлайсиз (А. Жўраев. Ҳаёт 
ўйини). Шошмай турларинг ҳали. Пашшадек 
эзгилаб
ташлай- 
ман ҳаммангни... (X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин боши). 
Даврон Давлатович бир киприк қоқиш билан уни пашшадай 
э
зиб
ташлайди (У. Рўзиев. Нотинч руҳ).
ОШГА ТУШГАН ПАШШАДАЙ
Бевақт, ноўрин ва ортиқча бўлиб, бирон даврага даврадаги- 
ларнинг истагига номувофиқўларок келмоқ.
Уйингни меҳмон босадиганга ўхшайди, ошга тушган паш- 
шадайин ўтирмайин (Т. Малик. Шайтанат),
ПАШША ЧАҚҚАНДАЙ
Жуда кучсиз, сезиларсиз таъсир қилмоқ. Кўпрок рухий таъ- 
сир хақида.
Улар санъат йўлида ўзларини фидо қила олганлар, ижод 
олдида турмуш машаққатлари уларга паш ш а чаққандай ҳам 
таъсир этмаган (О. Ёқубов. Оккушлар, оппок кушлар). Лекин 
мўйловни дахшатга солган бу ҳолат Соқижон Обидовга пашша 
чаккандай хам таъсир этмади (О. Ёқубов. Диёнат).
ХИРА ПАШШАДАЙ
Бирор жой ёки одам атрофида ҳадеб ўрапашавермок; кучли 
салбий муносабат ифодаланади.
Шундай довдираб келишларидан бирида Асрора йўлини 
тўсиб: - Сен ўлгур, нима килиб хира паш шадек баттан кетаёл- 
май қолдинг, - деди (С. Аҳмад. Ҳижрон кунлари). Жалил тунги 
қўнгироқлардан бехабар, дўстининг «тузалиб колганидан» мам- 
нун бўлиб, «буларнинг Масковда битадиган иши бордир, хира 
пашшадай юраманми оркаларидан» деб уйга ёлғиз кайтишга 
кўнди (Т. Малик. Шайтанат). Унинг уйида хар кунда бўлмаса 
хам, хар уч кунда бир семиз кўй сўйилганидан имомлар, эшон- 
лар хира пашшадай унинг даргоҳида айланиб колдилар 
(Ойбек. Қутлуг қон). Унинг дарвозасига тамба кўйиб, ўзининг 
уйида ўзи камапиб ўтириши бригадир йигитнинг хира пашша- 
дек ўралашиб келаверганқдан, «сарғайиб колибсиз, ишга чикаве- 
ринг»лаб ялтокланавериши жонига текканидан эди (Б. М. Али. 
Кўктўнлилар).
174
www.ziyouz.com kutubxonasi


П И Ё З
ПИЁЗ (ПЎСТИ)ДАЙ
Жуда \ам
юпқа, нозик;
ниҳоятда оч.
Индамай, бир нарсадан ғазабланаётган кишидек лабини тиш- 
лаб, кошлари тугилганича, нон ушатди, пиёздай 
юпқа
килиб 
колбаса тўғради (О. Мухтор. Эгилган бош). Илик ёз окшомлари 
куёш ботар-ботмас кунчикар томонда пайдо бўлган пиёзнинг 
пўстидек 
юпқагина
ойни ҳеч ким пайқамаслиги мумкин эмас 
(У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Тўрдаги ҳаворанг хитой 
гилами тўшалган диванда ғаройиб суратли ипак пижама кийган 
Ҳалим Сапимович ёнидаги пиёз пўстидай 
нозик
ликопчадан пис- 
та олиб чакканича, узала тушиб китоб кўриб ётибди (О. Ёкубов. 
Оққушлар, оппок кушлар). Хонага мадраса талабасига ўхшаган 
ёш маҳрам кириб, ўртага дастурхон ёзди, кумуш баркашлар- 
да иссик нон, сомса, пиёз пўстидай 
нозик
чинни ликопчаларда 
асал, бодом, майиз олиб келиб кўйди (О. Ёқубов. Улуғбек хази- 
наси). Аммо қасамёд килиб айтамизки, қоринларимиз пиёзнинг 
пўсзидай бўлиб кетди (Ш. Рашидов. Бўрондан кучли). Чой- 
пой ичсак бўлар эди. Қорин ҳам пиёз пўстидай сирилиб кетди 
(О. Толибов. Анков). Юринглар энди. Қорин ҳам пиёз пўстидай 
бўлиб кетди (С. Нуров, Карвон).
П И Ё Л А
ПИЁЛАДАЙ

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish