Зўр,
паҳлавон. Бақувват эркак киши ҳақида.
Фарид Бухорий Салимни Суҳробга ўхшатиб, «отангиз Руста-
ми достондай
зўр
бўлса ҳам, сиз уни, албатта, енггайсиз!» деб
ишонтиргандан бери унинг ўзи тўгрисидаги фикрлари беҳад юк-
сак эди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Гўзал юрт Сусамбилда
Бир подачи бор эд и ,... Қиличдай ўткир эди, Рустам каби
зўр
эди
(Ҳ. Олимжон. Ойгул билан Бахтиёр). Ҳаммаси ҳам киличдан
ўткир, Ҳаммаси ҳам Рустам каби
зўр.
Нега севди Омонни, не-
чун. Зайнаб билмас қалбининг кучин (Ҳ. Олимжон. Зайнаб ва
Омон). Чошнагир аёл Қоракўз бегимга илтижо қилди: - Илоҳо
Рустамдай ўгил кўринг, бегим!.. (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
Сиз умр бўйи худди афсонавий Рустами достон каби маглубият
кўрмай келмокдасиз (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Шукур,
бефарзанд эмассиз! Учта Рустамдай ўғлингиз бор (Н. Раҳмат.
Буни ҳаёт дебдилар ёки ўглим Улугбекнинг кундалиги).
179
www.ziyouz.com kutubxonasi
~ Ш ~ »- • •
ш Ш. 9 . 9 Ш
- Л
Ш
Ш
Л
Ш
Ш
Я
с
С А В А Т
САВАТДЕК
Катта;
хурпайган. Асосан, салла, бош, соч кабилар ҳақида;
салбий муносабат ифодаланади.
Уларнинг наздида авлиё - девқомат, соқоли кўкрагига туш-
ган, салласи саватдек, тунининг енгию этакларига турли хил
оятлар чекилган хайбатли бир кимса бўлиши керак эди (С. Сиёев.
Яссавийнинг сўнгги сафари). Най мисол шим кийган ул, Сан-
диқдайин туфли билан,
Ҳурпайиб турган
саватдек Соч анинг бо-
шиндадир (Э^ Вохидов. Бошиндадир). Учинчисини Ёнғоқ кори
дейишади. Узиям худди пўсти арчилмаган ёнғокдек дум-
думалоқ. Бунинг устига, доим бошига саватдек салла ўраб юра-
ди (X. Тўхтабоев. Сариқ девни миниб). Нимқоронги уй эши-
ги ғийкиллаб, саватдек сочи устидан рўмол ўраб олган фолбин
чикди (А. Кўчимов. Бойчечак). Бошида саватдек салла, узун мо-
вут яктак кийган - биппа-бинойи мулла бўлиб олибди (Э. Аъзам.
Шовқин).
С А В Д О Й И
САВДОЙИДАЙ (КАБИ, МИСОЛ, -ГА ЎХШАБ)
Ғайриодатий, руҳан нормал одамга хос бўлмаган ҳаракатлар
килмоқ.
Ҳали оқ-қорани дурустгина танимаган йигитча бу кийин-
чиликлар, виждон изтироблари олдида савдойидек калов-
лаб, тақдирнинг аёвсиз ўйинидан гаранг бўлиб қоларди
(С. Аҳмад. Уфк). Хотинимнинг назарида, у савдойига ўхшаб
колди: пишиллаб сўрига чиқиб ўтиради (Й. Шамшаров. Тошкин).
Бундай кезларда дарсдан бўшадим дегунча одам исидан кочиб,
чет-чет овлоқ кўчаларда савдойи мисол бир ўзим дайдиб юриш
одатим бор эди (Э. Аъзам. Манзума отин). Эсингни едингми,
ука, - деди «гўрков» энди очиқдан-очиқ энсаси котиб, унга худ-
ди савдойилардек тикиларкан. - Қанақа уй? Қанака ҳовли?
(Ҳ. Шайхов. Иблис билан мулокот). У бир жойда ўтира олмас,
савдойи каби оролчада кезиниб юрар эди (Ш. Улуғ. Факат сен
йиғлама...).
180
www.ziyouz.com kutubxonasi
С А Д А Ф
САДАФДАЙ (КАБИ, МИСОЛ)
Оқ, оппоқ;
шу рангда
ялтирамоқ.
Кўпроқ одамнинг тишлари
хдқида.
Қорағат ширасига беланган садафдай
оппоқ
тишлари бир
зумда кўмир чайнагандай қоп-қора рангга бўялди (А. Кўчимов.
Бапанд тоғлар остида). Кумушбиби ҳам ихтиёрлик, ихтиёрсиз бу
кулгуликка тортилиб, унинг ёвошкина илжайишидан ёқутдек лаб-
лари остидаги садаф каби
оқ
тишлари бир оз кўриниб кўйдилар
(А. Қодирий. Ўткан кунлар). Ипак ҳам, бол ҳам бунда, мармар
ҳам, олтин ҳам мўл, Кўмир ҳам, шароб ҳам бор, гурунч - садаф
мисол
Do'stlaringiz bilan baham: |