Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

бўшашиб
, бир чеккада ўтирарди (Мирмуҳсин. Умид).
П У Д А Т
ПЎЛАТДАЙ
Қаттиқ, мустаҳкам, пишиқ; тобланмоқ,
чиникмоқ.
Уч-тўртта ўк шохлар орасидан ўтиб филнинг оркасига 
урилди, лекин пўлатдай 
қаттиқ
ва капин фил териси- 
га ботолмай, ерга учиб тушди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). 
Фронтни-ку мана ўзингиз айтиб беряпсиз, Ваҳоб ака, илло 
мана шу ернинг ўзида одамларимизнинг азаматлиги, пўлатдай 
мустаҳкампнплни
каранг (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Биз Тош- 
бу ҳаёти саҳифаларига ...назар ташлар эканмиз, тарихнинг су- 
ронли йилларида унинг пўлатдек 
тоблангани,
...оёғига этик 
кийиб, кош корайгунга қадар жўяклар ичидан чикмаганини 
кўрамиз (Н. Каримов. Миртемир). Пўлатдек 
пишиқлик
, матонат 
берди Темир кишанларнинг даҳшатли ёди (Чўлпон. Ўн олти).
П Ў Р Т А Н А
ПЎРТАНАДАЙ
Қайнаб тошмоқ,
отилмоқ, кўпаймоқ; 
кучли,
шиддатли.
Ҳаммасини яна бошдан бошлаш керак эди. Мавлонкуловлар 
бурчак-бурчаклардабикиниб ётарди... Иш деганлари пўртанадек 
қайнаб тошарди -
борлиғинг билан шўнғиб кетдинг (X. Сул- 
тонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Аллақандай намхуш, туп- 
рокдай майин бу кумликларнинг чегараси кўринмас, пўрта- 
надай 
«тошиб»
бир-биридан баландлашиб кетган эди (О. Еку- 
бов. Излайман). Баданни жизиллатиб куйдирадиган иссик ша- 
мол чанг аралаш кум заррапарини пўртанадай кўтариб машина 
устига ота бошлади (С. Кароматов. Сўнгти бархан). Кўз ёши- 
нинг пўртанадай кушшлиги, баъзан уни тўхтатиб бўлмаслигини 
ўшанда билганман (Қ. Кенжа. Тог йўлида бир окшом).
ДАМИ (ЕЛИ) ЧИҚҚАН ПУФАКДАЙ
12- Н. Махмудов, Д. Худойберганова
177
www.ziyouz.com kutubxonasi


р
Р А П И Д А
РАПИДАДАЙ
Кенг, юм-юмалоқ,
катта, ўхшовсиз. Кўпрок одамнинг юзи, 
қўли, кафти кабиларга нисбатан.
Заррин тўн кийиб, камарига олтин бандли шамшир тақкан 
доруға Мироншох Али Қушчига ер остидан бир қараб қўйди-да, 
рапидадай 
кенг
юзини тескари буриб, мармар пиллапояларни 
дукурлатиб, пастга тушиб кетди (О. Ёкубов. Улуғбек хазина- 
си). Мироншоҳ олтмишлардан ошган, йўғон, норғул одам эди. 
Унинг рапидадай 
юм-юмалоқ,
қип-қизил юзида, аланг-жаланг 
кўзларида аллакандай тараддуд бор эди (О. Ёқубов. Улуғ- 
бек хазинаси). Ув, Раҳимтой! - Оксокол рапидадек кўлини пахса 
қилди. - Бердисини айтгунча уриб ўлдирма-да, одамни (У. Ҳоши- 
мов. Икки эшик ораси). «Айик» йиғлаётган болани унинг кўли- 
дан авайлаб олди. Бир кўллаб болани кўтарганча, рапидадек 
кафти билан аёлнинг бошини силади (У. Ҳошимов. Узбек иши). 
Саломатмисиз, омонмисиз? - у новча кишининг рапидадек қўли- 
ни ўзининг дўмбоқ кафтлари орасига олиб, беозор силкитарди 
(У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор).
Р Е З И Н К А
РЕЗИНКАДАЙ
Чузмоқ.
Гапни керагидан ортик узун килмоқ ёки муайян 
ишни вактида бажармай, пайсалга солмок.
Гапни ҳам резинкадай 
чузиб юбордимми,
ажабланманг, мен 
азалдан эзмароқман (Т. Малик. Шайтанат). Омадингиз йўк экан, 
ланж у одам, ишни резинкадай 
чўзади
(Т. Малик. Шайтанат). Бу 
латтачайнарлигингиздан маънили иш чикмайди, оғайничалиш. Ё 
бориб Мабийига очиқ айтинг, ё ундан тамом воз кечинг. Бунақа 
резинкадек 
чўзманг
(А. Аъзам. Алмисокдан колган Карим). Га- 
пинг бўлса, резинкадай 
чўзавермай,
айтиб кўя колмайсанми? 
(О. Ёқубов. Матлуба).
178
www.ziyouz.com kutubxonasi


Р И С О Л А
(ХУДДИ) РИСОЛАДАГИДАЙ
Талабга жавоб берадиган, меъёрга мувофиқ келадиган; 
ҳаракат ёки ҳолатнинг ана шу даражада бўлмоги.
Бу «кора иш»ни мулозимлари рисоладагидай бажарар 
эдилар (Т. Малик. Шайтанат). Тўнғич Александра ...шариат 
коидаларининг барчасига амал қилади, маҳаллий тилни билади, 
эрини оқлагани оқлаган, у мени йўлдан ургани йўқ, рисолада- 
гидек эр, турмушимиз яхши, қорним тўқ, эгним бут, илгарилари 
оч-юпун эдим, дейди (С. Афлотуний. Гумрохдар). Бу оилада хар 
қандай ҳангома одоб чегарасидан чиқмас, ички маданият, муо- 
мала тартиби худди рисоладагидай сақланарди (А. Абдуллаев. 
Дард). Шу зайлда Кесакполвоннинг ҳомийлари ҳам ўзгараверди. 
Езилмаган қонун асосида янги Зўр салафининг ишини рисолада- 
гидай давом эттирарди (Т. Малик. Шай ганат). Икки ёрти бир бу- 
тун бўлиб, рисоладагидай оила яратолмадиг-у, сиз аллакандай 
корхона ҳакида орзулайсиз-а (А. Абдуллаев. Дард).
Р У С Т А М
(ХУДДИ) РУСТАМ(И ДОСТОН) ДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ)

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish