Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ПАТНИСДАЙ
Кичкина; катта. Умуман, тўртбурчак шаклдаги нарса ҳақида; 
одатдаги катга нарсага нисбатан «кичкина» маъносида, одатдаги 
кичик нарсага нисбатан эса «катта» маъносида қўлланади.
Пастқам, патнисдай дарчали узунчок уйчадан аввал ялангоёқ 
қора-қура икки бола чиқди (С. Сиёев. Аваз). Тахта вагонлар дар- 
возадек кенг эшигини очиб турибди. Дераза йўқ. Ўрнида пат- 
нисдек туйнук (Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Фойтуннинг 
кичкина патнисдай дарчасидан нимёруғ тушиб турибди (С. Сиё- 
ев. Ёруглик). Немисларнинг қўлида мана бу патнисдек 
катта-
кон
дафтари бўлади (С. Сиёев. Ёруғлик).
П А Х Т А
ПАХТАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Оқ, оппоқ; оқармоқ.
Шундай ёки шунга мойил ранг 
ҳақида.
Фозилбек ...кўзини хиёл очиб, рўпарасида - растанинг 
у томонида - шамшоддек қоматини тик тутиб турган жувон- 
нинг пахтадай 
оқ,
булоқ сувидек тиниқ юзига... разм солди 
(X. Дўстмуҳаммад. Беозор кушнинг карғиши). Ажаб, кушнинг 
оёқпари ғўзага ўхшар, Қанотлари эса унинг пахтадек 
оппоқ
(А. Орипов. Минорайи калон тепасидаги лайлак). Қирқ ёшида 
соч пахта каби 
оқ,
Титроқ, асабий (Миртемир. Холтош). Олам 
тинч. Хўрсиниб сочингни силайман, Юзингдан ўпаман пахтадек 
оппоқ
(М. Юсуф. Туғруқхона). Коҳийнинг сийрак соколи пахта- 
дай 
оппоқ,
яккам-дуккам қолган жағ тишлари ейилиб, милкига 
тенглашиб қолган, жуссаси ҳам кичкина (П. Қодиров. Ҳумоюн 
ва Акбар). Ранги пахтадек 
оқарган,
ковоқлари буришта учиб ту- 
шарди (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Ёши қирқни қораламай сочлари 
пахтадай 
оқариб кетганини
мен меҳнатнинг огирлигидан деб 
билардим (Ҳ. Худойбердиева. Юрагимнинг оғриқ нуқталари).
2. 
Юмилоқ.
Бу ном бобога кулгилирок, эрмакнамо туюлди: па-пай, па- 
палаш, пўпалаш, пахтадек^ 
юмшоққина,
момиққина, ёқимтой 
(Э. Аъзам. Тиш оғриғи). Ўн минутлардан кейин у гулларни 
бағрига босганча пахтадай 
юмшоқ
бўлиб чиқди (С. Нуров. Нар-
172
www.ziyouz.com kutubxonasi


вон). Ер пахтадек 
юмшоқ
ми ёки булутларда сузиб юрибдими? 
(Нилуфар. Беошён яралган аёл). Қушни олаётиб бехос унинг 
пахтадек 
юмшоқ
қўлига тегиб кетдим. Қиз дув қизарди, кейин 
ортига ўгирилмай, чопқиллаб кетди (М. Шариф. Қушлар байра- 
ми). Кўм-кўк осмонда сузиб юрган пахтадек 
юмшоқ
булутлар 
ёнаётгандек ловулларди (С. Ақмад. Учинчи минора).
3. 
Ювмоқ, оппоқ қилиб ювмоқ,
яхшилаб тозапамоқ. Кўпроқ 
кийим-кечак каби ювиладиган нарсалар ҳақида.
Оппоқ пахтадай қилиб 
ювилиб,
шундоққина қозиққа илиб 
қўйилган кўйлак-иштонини кийди (Ж. Абдуллахонов. Тарки 
дунё). Сўнг пахтадай 
оппоқ қилиб ювилиб,
токчага тартиб би- 
лан тахлаб қўйилган ок яктак ва почаси узун лозимни кўрсатди 
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё).
П А Ш Ш А
ПАШШАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Жуда кичкина, 
майда,
арзимас.
Арзимаган пашшадай гап сизларга филдай ваҳимали бўлиб 
етиб борганга ўхшайди (Т. Малик. Шайтанат). Боёқиш Мадумар 
ҳар қанча жонкуярлик қилса ҳам, иши тушганларнинг паш ша- 
дай ишларини филдай қилиб берса ҳам, ношукур одамларнинг 
ҳеч кўнгиллари тўлмас экан-да (М. Исмоилий. Фаргона тонг от- 
гунча). Ичимда, худо урди, бу девнинг олдида мен бечора паш- 
шадай бўп қолдим, ишқилиб, хотин кўрмасин-да, деб ўйладим 
(М. М. Дўст. Лолазор). Мен ўзим устимдан ўқиган ҳукм олдида 
бошка ҳукмлар бургут олдида пашшадай гап (Н. Эшонқул. 
Қора китоб). Сен энди фақат ўзгаларга маслаҳат берасан, акл 
ўргатасан, ёзув-чизув ҳам, бошқаси ҳам назарингда пашша- 
дек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish