до бўлиб қолганим
ва бсниҳоя ҳайратдан чақчайиб кетган кўз-
ларимдан қўрқиб талвасага тушгандир (У. Рўзиев. Яхши одам).
Тўсатдан,
худди осмондан туш гандек кўргазма савдо бозори-
нинг раис ўринбосари
пайдо бўлиб қолди
(X. Тўхтабоев. Қуёнлар
салтанатининг шаҳаншоҳи). Бўри полвоннинг худди осмондан
тушгандай фавқулодда
пайдо бўлиши
барча-барчани ҳайрон
қолдирди (Т. Мурод. Юлдузлар мангу ёнади). Ҳафиф яна тааж-
жубга тушди, негаки бу капаларни намоздан илгари кўрмаганди.
Энди эса гўё осмондан тушгандай дарё ёқасида кад ростла-
шибди (А. Абдуллаев. Ҳазрати Атгор). Езнинг ўрталарими эди,
осмондан тушгандек бўлиб тоғамиз Тошкентга келиб қолди
(Э. Аъзам. Бизнинг тоға).
о т
ОТДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
1.
Пишқирмоқ,
гайриодатий овоз чиқармоқ, бакнриб, баланд
овозда гапирмоқ.
Ювинаётганингизда ҳар доим отга ўхшаб
пишқирасиз-а...
Қаранг, кўйлагимни жиққа сув қилиб юбордингиз, -
деди Муяс-
сар ҳўл бўлган этакларини кўрсатиб (Ў. Ҳошимов. Деҳқоннинг
бир куни). Қоронгида Азизхон отга ўхшаб
пишқириб
жавоб
қилди (С. Аҳмад. Қирқ беш кун). Назаровнинг бурун катакла-
ри керилиб, безовта отдай
пишқирди
(А. Кўчимов. Оқ кап-
тарлар ороли). У тинимсиз чайқалар, гоҳ-гохда отга ўхшаб
пишқирарди
(С. Аҳмад. Уфк). Турсунбой тушунди. Тушунди-ю,
юраги ўртаниб кетганини билдириш учун отга ўхшаб
пишқириб
хўрсинди (С. Аҳмад. Ҳижрон кунлари).
2. Соғлом; тамоман соғаймок, касалликдан бутунлай фориғ
бўлмоқ. Одам ҳақида.
«Қалай, ота, соғлиғингиз яхшими?» - деди. «Худога шукр, от-
дайман, ҳали дўхтирга ишимиз тушгани йўқ», - дедим (С. Сиёев.
Ой бориб, омон келинг). Кўриб турибсан-ку, отдайман! - Шер-
зод қўлларини ёзди. - Редакцияда нима янгиликлар? (Ў. Ҳоши-
мов. Нур борки, соя бор). Юринг, ўғлим, - деди Маҳкам Эшон
Турсуналига,
- дард чекинди, эрта-индин отдай бўлиб кета-
ди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Мана бу кишилар била-
дилар, ўша бемор отдек бўлиб кетувди, тўғрими? (Э. Аъзам.
Шовқин). Чинор тўртгами - бешгами кирди, чол бўлса ҳали от-
дай (А. Кўчимов. Қайта туғилган бола). «Худо хохдаса, отдек
бўлиб кетади», деб Манзурани юпатса ҳам, бу юпанч сўзларига
ўзи ҳам ишонмай борарди (Т. Малик. Шайтанат).
162
www.ziyouz.com kutubxonasi
Тартиб-коидага бўй бермайдиган, ўжар, чапдаст;
ноодатий,
номеъёрий шиддатли ҳаракатлар килмок.
Бу минилмаган асов отдек йигит кандай адолат киди-
раётганини ўзи билмасди (С. Аҳмад. Қирқ беш кун). Оч йўл-
барсдай наъра тортиб келишинг бор! Асов отдай телбаланиб
елишинг бор! (Чўлпон. Норин дарё). Ер деган нарса ҳам асов
отдек иргишлай берса бир емон экан (Мирмуҳсин. Бир хумча
тилла). Асов отдай эркакларнинг борар ери - сен (Ҳ. Худойбер-
диева. Мукаддас аёл).
АСОВ ОТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
ОТНИНГ КАЛЛАСИДАЙ
Катта. Асосан, одам юрагининг ботирлиги, кўрқмаслиги, ба-
кувватлигининг муболағали
ифодаси учун; шунингдек, одатда-
гидан катта кулфга нисбатан; баъзан бошқа айрим нарсалар кат-
талигининг муболағали ифодаси учун ҳам қўлланади.
О тнинг калласидай юрагинг бор экан, бола,
- деди унинг
елкасига қўлини ташлаб (Э. Самандар. Султон Жалолиддин).
Юрагингам отнннг калласидай бор экан, Анвар, - деди Ша-
рофат (М, Ҳазраткулов. Таътил кунлари). Қўрқмаган-да, болам,
Жонузок қўркмаган, бунинг отаси Тешабой кўркқан, бўлмасам,
бунинг отасига Абдулла раис яшириқча наган бериб кўювди.
Энди Жонузоқда отнннг калласидай юрак бор-да, болам!..
(М. М. Дўст. Лолазор). Бу Салоҳиддин заргарнинг дўконлари
бўлиб, улар ҳам берк, ҳар бир эшикда отнинг калласидай кулф
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Барот Исроил оёғини қўлига
олиб подвалга югуриб борса, кўрадики, отнинг калласидек
кулф осилган (Н. Каримов. Тўрғай). У оғзини
очишга улгурмай
гараж илгагига отнинг калласидек кулфни солиб шарақ-шурук
кулфладим-да, чорраҳадаги дўконга караб чопдим (Ў. Ҳошимов.
Дафтар ҳошиясидаги битиклар). Кошона олдидаги гулзор, гул-
зор ўртасидаги мармар ҳовуз, ҳаммаси хазонга тўлган, факат ток
япроклари ҳали тўкилмаган, баланд сўрилардаги токларда ҳар
бири отнинг калласидай чарос бошлари қора марвариддай тов-
ланиб турарди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Ун йилми ё ўн
беш йилми олдин бикиним оғриб дўхтирхонага борувдим. Бит-
таси иккинчисига рўпара қилди, униси ўнинчисига юборди, хул-
лас, отнинг калласидек коғозга касалларимни ёзиб беришди
(Т. Малик. Шайтанат). Отнинг калласидек план кўйиб кўйган,
бажаришга мажбурмиз (Т. Малик. Шайтанат). Нотаниш йигит-
нинг сенсирашга ўтиб, отнинг калласидай гуноҳни зиммасига
кўйиши кампирни саросимага солди (Т. Малик. Шайтанат).
163
www.ziyouz.com kutubxonasi