Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Маълум, танилган.
Барчага маълум бўлган одам, феъл-атвор
нарса ва шу кабилар хдқида; кучли салбий муносабат ифодала- 
нади.
Қайси бир суд мажлисида «ёлғон гуво\»га қожат кўрилса -
Обрезқора тайёр. Унинг бу хислати ҳам ҳаммага отнинг қаш - 
қасидай 
маълум
(Чўлпон. Кеча ва кундуз). Аммо касб-кор ту- 
файли ҳаммага отнинг қаш касндск 
танилганпари
кам, бошқа 
бир томондан ҳам ном чиқариш керак (О. Мухтор. Эгилган 
бош). Бу - қишлоқ, нотаниш кимса отнинг қаш қасидек 
маълум
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Икки киши катта ариқ устидаги кўп- 
рикдан ўтиб, тўгрига кетди. Саидғози уларнинг бичимига қараб 
дарров таниди: давангирдай қаққайгани - бутун районга отнинг 
қашкасидай 
тапиглиқ
Тўламат мўйлов (С. Анорбоев. Оқсой).
О Т А
ОТАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Меҳрибон, азиз,
яқин, қадрдон; ҳурмат қилмоқ, ардоқ- 
ламоқ. Катта одамга нисбатан.
Юрагидаги шунча ғам-ғуссани кўтариб, яна синглисига 
онадай, отадай 
меҳрибон
ва ғамхўр акадан айрилиш!... Унсин 
йиғлайди ва ўйлайди (Ойбек. Қутлуғ қон). Ҳаёт-мамот олдида 
шоҳу гадо баробар, жаноб Султон. Қосимбек кекса одам, менга 
отадек 
азиз
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Ишонинглар, Тоҳир 
ҳамон Эсиргап акани отаси ўрнида отадек кўради - у кишига 
суянади (Ш. Холмирзаев. Кузда баҳор ҳавоси). Мен уни ... ўз 
отамдай 
ардоқлаб
, кўлимдан келган яхшиликни қилсам, уни деб 
маломат тоши остида колсам-у ... у киши раҳмат ўрнига лаънат 
ёгдирса? (О. Ёқубов. Диёнат).
2. 
Ғамхўрлик қилмоқ, бошини силамоқ,
тарбияламоқ. Кичик 
одамга нисбатан.
Отам ўлгандан бери менга отадек 
гамхурлик қилдингиз.
Мен сиздан кўрган садоқату яхшиликни ҳали бошқа ҳеч қайси 
бекдан кўрган эмасмен (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Бечора 
қайнотам-чи, ота меҳрига қонмаган эдим, отамдек 
бошимни си-
лади
(X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин боши). Ахтам унинг пе- 
шонасини меҳрибон ота кабн силаб, галини хотиржам равишда 
давом эттирди (Т. Малик. Шайтанат). Шу поччаси уни ўқитди, 
гап-сўзга қолдирмай отадек қанотига олди (С. Аҳмад. Ҳижрон 
кунлари).
164
www.ziyouz.com kutubxonasi


Яқин, иноқ,
бир-бирига жуда меҳрибон. Катталар ва кичик- 
лар ўртасидаги муносабат ҳақида.
Шу учрашув сабаб Шуҳрат ака билан ота-боладай 
яқин
бўлиб кетдик (М. Али. Йўлларинг ок бўлсин тоғлар қорича). 
Бугун у минган Фавждор кучи ошиб-тошганидан маст бўлгани 
маълум. Бирок ота-боладай 
иноқ
бўлган Акбар билан Байрамхон 
энди очиқчасига рақибга айланиб, фил уриштиришса, оқибати 
қандоқ бўларкин? (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Улар бир- 
бирлари билан чиқишиб қолган, ота-боладек 
иноқ,
ҳазилкаш 
эдилар (А. Мухтор. Бўронларда бордек ҳаловат). Агар сиз ен- 
гилсангиз, мен учун ҳам бу кора кун бўлғай. Чунки ота-боладай 
одамларнинг бир-бири билан жанг қилиб, қон тўкишини Худо 
ҳам кечирмагай, тарих ҳам (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Бу 
чўрткесар йигит(ча) билан «қаттиққўл» ўқитувчи орасида ота- 
боладек бир муносабат вужудга келган (Ш. Холмирзаев. Ўзбек 
бобо). Мен Ғафур ака билан узоқ йиллар ота-боладек бирга 
бўлганим, беқиёс гўзал, сермаъно шеърларнинг ёзилишида ёни- 
да бўлганим учун ҳам бу зукко шоирнинг ижод жараёнини яхши 
биламан (С. Аҳмад. Назм чорраҳасида).
ОТА-ОНАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Меҳрибон,
яқин, қадрдон.
Ҳар куни бир неча бор дарсга чақирган қўнгироқ товуши- 
чи, ота-онадек 
меҳрибон
ўқитувчилар-чи... Ҳаммаси энг ширин 
хотира бўлиб ёдда қолади (С. Аҳмад. Муҳаббатнинг туғилиши). 
- Ота-она яқинми, Устоз яқинми? Деди: - Иккиси ҳам. Ота- 
онанинг якинлиги - агарки улар фарзандига устоздек тарбия 
бера олса, Устознинг яқинлиги - худди ота-онадек шогирди- 
га нисбатан 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish