ол гиндай товланиб
пиш-
ган (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Кун ботган, боя
олтиндай
товланиб
турган ибодатхона энди жигарранг тусга кирган эди
(О. Ёкубов. Йзлайман). Япроқ қуёш нурида
олтиндек товланиб,
енгил тебранганича кўкка дадил бўй чўзиб турарди (Ў. Умар-
беков. Олтин япроқлар). Ок рўмол ўраб отиндай,
Товланса
мен-
га
олтиндай.
Бола кўрмаган хотиндай - Алласи ёлғон дунёсан!
(М. Юсуф. Машраб хиргойиси). Сахий дастурхон: чинни лаган-
ларга терилган чойнакдай-чойнакдай анорлар,
олтиндай тов-
ланган
нок, бехи ва уларнинг устидаги хусайни ва кора чарос-
лар шундай назокат билан ясатилганки, эшикдан кирган киши-
га дабдурустдан гениал бир натюрмортни эслатади (О. Ёкубов.
Оқкушлар, оппок кушлар). Хомток килинган ишкомда ҳусайни
узумлар
олтиндек товланмоқда
(И. Рахим. Ихлос).
3. Қимматли, бебаҳо.
Булар сўзлаб берган хар бир ҳикоя, Ўзи шундоккина
олтин-
дай
китоб (Зулфия. Қуёшли калам). Тузнинг табиий конла-
ри топилгач, одамлар уни
олтиндай
кадрлайдиган бўлишган
(К. Маҳмудов. Қизикарли пазандалик). Навбатга туришга тур-
дим-у ичимга ғулғула тушди: нахотки, бир пиёла сув ҳақини
тўлайман деб шунча одамни пойласам,
олтиндек
вақтимни
кўкларга совурсам? (У. Ҳамдам. Бир пиёла сув).
О М Б У Р
ОМБУРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қисмоқ, сиқмоқ;
жуда каттик, жуда қаттик кисадиган. Жонни
огритадиган даражада куч билан қисмок; шундай кучга эга.
Бир маҳал чап ёнида ўтирган полвон нимагадир узат-
ган кўлини омбурдай
қисди,
қолганлари шуни кутиб туриш-
ган эканми, ташландилар (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Шу вакт
унинг кўлтиғи остидан узатилган кўл ҳиқилдоғидан омбир каби
сиқиб олди
(А. Қодирий. Ўткан кунлар). Келинингизди хурсанд
киламан! - шундай дебок ўрнидан турди ва шимининг киссала-
рини кавлай бошлаганди, чол орик бармоклари ила йигитнинг
159
www.ziyouz.com kutubxonasi
билагини омбирдек
қисив қўйди
(Ш. Холмирзаен. Ўзбек бобо).
Ўзимни эшикка урмокчи эдим, дадам билагимдан омбирдек
қисиб олди
(Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Бакувват панжалари
билан бўйнидан омбурдай
сиқиб
, бурнини ерга ишқай бошлади
(А. Кўчимов. Қочок). Отаси камалганидан бери бундай хорлик
тузини татиб кўраётган Асадбек кочмокчи бўлди. Аммо синф
раҳбарининг омбурдай қўллари кулогини бураб, жойидан жил-
дирмай кўйди (Т. Малик. Шайтанат).
о н А
ОНАДАЙ (КАБИ)
1.
Меҳрибон, азиз,
яқин, кадрдон.
Онамдек
меҳрибон,
мунис Ватан бор, ғамгузорим бор
(А. Орипов. Ватан). Онамга ўхшайди менинг ватаним, Онамдай
меҳрибон,
онамдай хоксор (М. Юсуф. Менинг Ватаним). Жо-
нимни ҳам сендан аямайман деймизми, демак, Ватан онадек
азиз
экан! (Шукрулло. Тирик рухдар). Ҳар туп нихол - новдани,
она каби
меҳрибон,
Гамхўр бўлиб, парваришлаб ўстирадурсан,
боғбон (Н. Маматов. Богбон). Онасидек бўлиб колган бу
боёкиш кампирни куппа-кундуз куни алдаган эди, ахир (X. Сул-
тонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Ахир у Тошкентни, сал-
кам уч йил яшаган, энг ширин, энг масъул студентлик йиллари
ўтган бу бағрикенг, туқкан онадай
меҳрибон
, сахий шаҳарни
шундай согинган, шундай согинган!.. (О. Ёкубов. Биллур
кандиллар). Синф раҳбарлари ўкувчиларга онадек бўлиб колади
(X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи). Онаси ўрни-
га онадек бўлиб колган эди, хеч кимга айтмайдиган, калбининг
туб-тубида беркиниб ётган сирларини фақат шу муаллим-
га айтарди (X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи).
2.
Эъзозла(н)моқ, ардоқламоқ, багрига олмоқ.
Мажнунтол азалдан аёл, онадай
эъзозланган
(А. Расулов. То-
лерантлик ва руҳий покланиш). Офарин,
багрингга олдинг
она-
дек, Талпиниб меҳрингга биз парвонадек (Ж. Камол. Қуёш чаш-
маси). Онадай
ардо/ушб,
боладай севиб, Саклаймиз тупроқни,
шарафни, донгни, Ўткир кўзимизни уфқцан узмай, Ҳар кун
каршилаймиз сафобахш тонгни (Зулфия. Биз тонгни севган-чун).
Раҳматли кайнона келинини жони-дилидан яхши кўрарди, чунки
Рисолат ҳам уни ўз онасидай э
ъзозлар,
юзига тик карамасди
(Қ. Кенжа. Тошкин).
160
www.ziyouz.com kutubxonasi
Яқин, бир-бирига жуда меҳрибон. Қариндош бўлмаган катта-
лар ва кичиклар ўртасидаги муносабат ҳақида.
Бу бечоранинг ҳам ҳеч кими йўк экан. Она-боладай бўлиб
қолдик (А. Қаҳҳор. Қўшчинор чирокдари). Бир-бирига она-
боладек бўлиб колган бу дил ришталарини кузатиб, беихтиер
калбингиз ҳайратга тўлади (Э. Норбўтаева. Кўнгли осмон кадар
кенг). Мен ўзим раҳматли кайнонам билан худди она-боладек
эдик. Ҳалигача кариндошларимиз билан ҳам жуда яхши муноса-
батдамиз (Г. Иброҳимбекова. Ҳаётдаги кайноналар). Дастлабки
йиллар кайнонаси билан она-боладек бўлиб кетди (Ш. Улуг.
Факат сен йиғлама...).
(ХУДДИ) ОНА-БОЛАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Do'stlaringiz bilan baham: |