Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

СИМОБДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Серҳаракат, беқарор.
Доимий харакатда бўладиган, аб- 
жир, тиниб-тинчимайдиган одам ҳақида.
Феъли ҳам Салимникидан бошқача - ў й суриб ўтиришни суй- 
майди, симобдай 
серҳаракат,
шўх (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Ак- 
бар). Муштлашишга ўч, ўтганнинг ўроғини, кетганнинг кетмо- 
нини оладиган симобдек 
беқарор
эди (С. Аҳмад. Жимжитлик). 
Симобдек 
беқарор,
куч-ғайрати танига сиғмаган ўт-олов йигит 
энди сўлган, тақдирнинг бемаҳал зарбасидан эсанкираб колганди 
(С. Аҳмад. Қирк беш кун). Дарбадарликдан, ўзимнинг симобдай 
беқарор
саёқлигимдан жуда ўкинар эдим (Ғ. Ғулом Шум бола).
2. 
Эримоқ.
Бўшашмоқ, рухан илиқлик хисси уйғонмоқ, шун- 
дай хис оғушида бўлмок.
Назарида, вужуди симобдек 
эриб тушди,
бошини деворга 
суяб унсиз йиғлайверди, йиғлайверди (X. Султонов. Ажойиб 
кунларнинг бирида). Қиз симобдай 
эриб
турди жимгина. Барча 
гапни одоб билан эшитди (Ҳ. Олимжон. Жиноят). Хадичанинг 
аъзойи бадани оловдай ёниб, унинг хароратли оғушида симоб- 
дай 
эриб кетди
(Ж. Шарипов. Хоразм). У хотинига караб туриб, 
симобдек 
эриб кетди
(М. Ҳазратқулов. Чўли ирок).
3. 
Ялтирамоқ, ярқирамоқ, йилтирамоқ.
Окиш рангда жило- 
ланмоқ; кўпроқ сув, булут кабилар хақида.
Йўллар қадим... тутлар қариган... сувлар симоб каби 
ялти-
рар.
Сукунатнинг теран қаърида уйғонмоқда саслар қалтираб 
(Ш. Рахмон. Манзара). Қари тутлар гувох, қадим йўлларда из- 
лари қолган, симобдек 
ялтираб
тинч оқаётган сувда аксланиб
вакт чархпалагида айланаётган армоннинг саси узок чўзилган 
сукунатни бузиб, овоз бермоқда (Р. Муллахўжаева. Янгилан- 
ган сўз). Уфқда туби ер билан туташган паға-паға ок булутлар 
кўпчиб турар, уларнинг турли шаклдаги гардишлари терак бўйи 
кўтарилган қуёш остида симобдай 
ярқирарди
(Ғ. Фазлиев. Бо- 
лакай). Шунда... тебранишдан тўхтамаган илдизнинг у учида 
бир томчи сув симобдай 
йилтираб
кўринди. (X. Дўстмухаммад. 
Тўхтабойнинг бойликлари).
с и ч қ о н
(МИСОЛИ) СИЧКОНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Кемирмоқ.
Узгага тегишли бирор нарсадан хаксиз равишда 
олмок, ўзиники килмок.
Бир хафта бурун «мутавалли масжид хақини сичкондек 
ке-
188
www.ziyouz.com kutubxonasi


мириб
ётибди», деган гапни эшитиб, «етимларнинг ҳақидан 
кўркмаган, масжид ҳакидан кўркармиди», деб гижинган, лекин 
чора кўришга шошилмаган эди (Т, Малик. Шайтанат). Еарча кил- 
гиликни килар у нодон, Гуноҳини шайтон юради ортиб. Бошка- 
си кўз тикар ўзга молига, Халк мулкин 
кемирар
мисоли сичкон 
Маймун йиглар бўлса бир кун ҳолига, Яна айбдор бўлар албатга 
шайтон. (Н. Мухаммадиев. Шайтоннинг истеъфономаси). Булар 
мана шу назардан кочиб бирон эшикка киргани, у ерда одамлар- 
ни сичкондай 
кемиргани,
уларнинг меҳнати ҳисобига мол-дунё, 
шараф ва шуҳрат орттиргани уринади (А. Қаҳҳор. Иғвогар).
2. 
Юраги (ичи)ни кемирмоқ.
Руҳий қийноққа солмоқ.
Зайнаб ўгирланганида Жалил томонидан айтилган бу гап 
унутилмай, 
юрагини
сичкон каби 
кемириб ётган эди
(Т. Малик. 
Шайтанат). Бу фикрлар Бахтиёрнинг 
ичини
сичкондек 
кемирар,
юраги гупиллаб урарди (М. Ҳазраткулов. Чўли ирок).
СИЧҚОННИНГ ДУМИДАЙ
Ингичка.
Кўпрок мўйлов, соч, кош кабилар ҳақида.
Мўйлов ҳам сокол сингари сийрак. Уста Тўхташнинг «асир- 
дийда» дўкати икки кунда бир қириб тургаилигидан лаб устидан 
калта ва текис бўлса ҳам, умуман ўзи, ярмидан кўпи йикитилган 
дарахтзор сингари хунук кўринади, икки учида олтитадан ўн 
иккита узун қил, сичконнинг думидай 
ингичка
бўлиб пастга 
чўзилган (Чўлпон. Кеча ва кундуз). «Осмон» деб лақаб олган 
(балки лакабни ҳам Кокила кўйгандир), бурни япасқи йигит 
сичконнинг думидек 
ингичка
мўйловини бураб, унга маъноли 
илжайиб кўйди (С. Аҳмад. Одам ва бўрон). Истеҳзо билан ла- 
бини бурди, терила-терила сичконнинг думидек 
ингичка
бўлиб 
кетган кошларини чимирди (А. Аъзам. Бир кам дунё). Қиз Раҳим 
Саидовнинг негадир кулгисини келтирарди. Сабабини билолма- 
ди. Балки, калта, оркасига сичконнинг думидек 
ингичка
ўриб 
ташланган сочидаги бесўнақай кизил лентадир, балки, муомала- 
сидир? (Ў. Умарбеков. Ёз ёмгири).
С О А Т
СОАТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish