соврил-
миш,
Бу дунёнинг ўзидай кадимий тил бу (Миртемир. Она ти-
лим). ...Идорама-идора бир имзога сарғайиб, ҳафтапаб умримни
елга берган вакдларим бўлди, мангу яшайдиган, олтин дамла-
римни сомондек
совурдим
(X. Султонов. Ажойиб кунларнинг
бнрида). Бахтга зор бўлсам-да куйладим бахтни, Саробга тер-
мулиб, бой бердим нақдни. Гоҳида сомондек
совурдим
вақтни,
Кўрганлар тамоми ҳайрон бўлдило (А. Орипов. Шоир юра-
ги). Лекин тақдир осмонда, мен ерда, Мен ердаги офатларга
коврилдим, Хазон бўлдим, сомон каби
соврилдим
(Ҳ. Олимжон.
Муқанна).
с о ч
СОЧ (ТОЛАСИ)ДАЙ (КАБИ)
Ингичка.
Асосан, узунчоқ нарсалар ҳакида.
Диккат билан тикилиб, соч каби
ингичка
куртларнинг
кимирлаётганини кўрдим (Ч. Айтматов. Болалигим). Табиб
чаккаларига, билакларига, кўкракларига соч толасидай
ингич-
ка
тилла игналар кадагач, янада енгиллашиб, уйқуга кетганини
ўзи ҳам сезмай қолди (Т. Малик. Шайтанат). Кечқурун Хосият
буви билан бирга угра қилишди. Адолат хамирни ёйиб, соч то-
ласидай
ингичка
, чиройли қилиб кесиб берди (С. Зуннунова.
Олои). Кейин у қизларнинг майда сочидай
ингичка
ўрилган
191
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва учи боғичли килиб тугилган, юлғун сопи йилтиллаб кетган
қамчиними «Ма!» деб узатарди (Қ. Кенжа. Балик ови). Пазан-
далигини айтмай қўя қолай. Лагмонни сочнинг толасидек
ин-
гичка
чўзади, чучварани данакдек тугади (С. Аҳмад. Келинлар
қўзғолони).
с о я
СОЯДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Эргашмоқ, эргашиб юрмоқ.
Бошканинг ортидан доим аж-
ралмасдан юрмоқ, изма-из юрмок.
Энди мени аросатда ташлаб кетмоқчимисан. Каёққа бор-
санг, орқангдан соядек
эргашаман
(С. Аҳмад. Қирқ беш кун).
У ўзининг кечаги кунини томоша килади, кечаги кунида орти-
дан соя каби
эргашиб юрган
«халоп-халоп» Аламазонни кўради
(А. Обиджон. Аканг қарағай Гулмат). Назарида кимдир орка-
сидан кузатиб, соя каби
эргашарди
, оркага карай деса, бўйни
ёр бермасди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Менинг ғанимларим бу-
лутдан ҳам кўп, Орқамдан соядек
юришар
тўп-тўп (М. Юсуф.
Уп мени...). Байрам кунлари болалар тугул, йўриқчимиз Асо-
лат опа ҳам соядай орқамдан
эргашиб юрса...
Байрам зўр-да
(А. Кўчимов. Қайта тугилган бола). Бошда ўртача мушукдан сал
каттарок бўлган коплон итга нисбатан ғанимлик сезмай, ортидан
соядай
эргашиб юрарди
(Н. Норкобилов. Тоғ одами). Хасталик
соя янглиг Миртемир билан изма-из юрганига карамай, шоир
яшаш ва ижод қилиш учун куч топишга интилди (Н. Каримов.
Миртемир). Мен унинг изларидан юрдим соядек. ...Ойбек юрган
йўллардан ўтаман яна (Ж. Камол. Тоштугён). Муҳаббат кўчасига
кириб, мен у зотни бир йил севдим. Бир йил оркасидан соядек
ношудларча
эргашиб юрдим
(Э. Аъзамов. Отойининг тугилган
йили).
2. Шарпасиз ҳаракат қилмоқ, шарпасиз ҳолатда бўлмоқ.
Илёс хонадан соядек чиқиб кетди (И. Зойир. Қисмат ўчи).
У соядек сирғалганича, ўзи ишлайдиган хона эшигини очди
(О. Мухтор. Эгилган бош). Оқшом... Тун соядай келади жим-
жит, Ҳар дам бир умрдай сезилади зил (Миртемир. Қиз). Ҳазрат
Низомиддин мақсадга ўтишдан олдин бир оз иккиланди. Кети-
да соядек турган Низом «Эҳтиёт бўлинг, синамаган кишингизга
сир берманг!» деб шивирлади (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
Боласининг товушини эшитибдими, Аҳмад бригадирнинг хоти-
ни супага соядек шарпасиз келди (С. Нуров. Нарвон),
192
www.ziyouz.com kutubxonasi
с о к о в
(ХУДДИ)СОҚОВДАЙ(КАБИ)
Do'stlaringiz bilan baham: |