Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ТАРИҚДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Жуда ҳам кичик, майда, арзимаган.
Вой ўлай, Кумуш опа! - деди Зайнаб бўшашган оҳангда. -
Чиндан ҳам кўнглингизга олибсиз дейман. Кўнглимда тариқдек 
ёмонлик бўлса, эртагача етмайин (А. Қодирий. Ўткан кунлар). 
Кўрдингизми баттол ўлгурни! Закотчилар орасида тариқдай 
инсофи бор одамни кўрмаганмен (Ойбек. Навоий). Қўшалоғи 
пастда, палапонлар ҳам, Хушвақт ўшаларнинг жононлиги- 
дан, Хушвақт ўшаларнинг омонлигидан, Тариқдек қалбида 
жаҳондек ишқ жам (Миртемир. Бўзтўрғай). Абил тентак Бўри
206
www.ziyouz.com kutubxonasi


полвон авзойида тарикдай бўлса-да, ҳайиқиш кўрса бўлди, 
дархол ҳамлага ўтади (Т. Мурод. Юлдузлар мангу ёнади). Тариқ- 
дай заминнинг устида беун Яшаб ўтди шундок буюк бир юрак 
(А. Орипов. Номаълум одам).
2. 
Сочилмоқ.
Турли томонларга тартибли-тартибсиз таркал- 
моқ; одам ва бошқа нарсалар ҳақида.
Ер бўйлаб тариқдай 
сочшган
инсон, Бир кушнинг олдига 
келиб тизилмиш. Абасдир бу жойда миллат, ирқ, лисон, Замин 
йўриқлари бунда бузилмиш (А. Орипов. Аллоҳ даргоҳи). Такдир 
тақозоси билан ер юзига тариқдай 
сочилиб кетган
бобурийлар- 
нинг авлодлари борми? (X. Султон. Бобурийнома). Турли то- 
монга тариқдай 
сочшиб кетган
зиёли одамлар ва толиби илм- 
лар яна Ҳиротга йиғилиб кела бошладилар (П. Қодиров. Шоҳруҳ 
ва Гавҳаршод). Бечора қизнинг бутун бу ширин хаёллари шу 
биргина «мингбоши» сўзи келиб чикиши билан бирваракасига 
паришон бўлиб сочилади, тўкилган гариқ каби ҳар томон- 
га тизғираб кетади (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Ҳамма ёк гулхан, 
тўғрироғи, сўнаёггган гулханларнинг заиф шуъласи, гўё осмон 
тўла юлдузлар ўша окшом ерга ёмғирдай ёғилган-у ҳудудсиз 
саҳрога тариқдай 
сочилиб кетган
(О. Ёқубов. Кўҳна дунё). 
Ахир, ҳадемай, бор-йўғи олти ойдан кейин мактаб тугайди, ке- 
йин ҳамма чор томонга тариқдек 
сочшиб кетади
(У. Ҳамдам. 
Сабо ва Самандар). Наҳотки, умрим тариқдай шу китоб 
саҳифаларига 
сочшиб кетган бўлса
(Н. Эшонкул. Қалб тўзони).
Т А Р Р А К
ТАРРАКДАЙ
1. 
Қотмоқ.
Қаттиқ уйқуга кетмоқ, донг котмок.
Асли бунинг ҳам чораси бор; кундузи босиброк ишласам бас, 
тунда тарракдай 
қотаман
(М. М. Дўст. Лолазор). Ошга гиёҳ 
солинган экан, ош еган одамларнинг ҳаммаси тарракдай 
қотиб
қолибди
(А. Қаххор. Ўтмишдан эртаклар). Подшога май берган 
вақтда, ичига уйқусизлик дорисини қўшиб бериб эди; подшоҳ ва 
гадойдан бошқа кишиларнинг ҳаммаси тарракдай 
қотиб
ухлаб 
қолишди (Кулса - гул, йиғласа - дур). «Йўл азоби - гўр азоби» 
деб шунга айтишса керак-да. Абдулла эрта саҳарда мўъжазгина 
меҳмонхонага бориб жойлашди-ю, тарракдай 
қотиб
ухлади 
(Г. Мамарасулова. Парирўй). Чарчаб келган эканми, ичкари 
кириб тарракдай 
қотиб
қолди! (Э. Аъзам. Жаннат ўзи қайда- 
дир?).
2. 
Қотмоқ.
Тамоман ҳаракатсиз, кимир этмасдан колмоқ.
207
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бир қултум сувлари йўқпигидан кумга йиқилиб, ҳаммаси 
тарракдай 
қотиб
, ўлиб ётишарди (Лайлак келди - ёз бўлди). 
Бошимни шундоқ кўтардим-у, ишонсангиз, гарракдек 
қотиб
қолдим
(X. Тўхтабоев. Беш болали йигитча). Бир айланиб кел- 
са, жонивор галати ҳансираяпти, кўп ўтмай хириллашга ўтди, 
кечга бориб, тарракдек 
қотди
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Майли, 
ўзинг деразамни черт, бўлмаса, тарракдек 
қотиб қоламан, -
қўлини хавода кўтариб, Ҳамидникига «тарс» этиб уриб хайр- 
лашди Самандар (У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Окбарснинг 
гапи чала колди. Дўнгчадан пастга тикилганича, бир зум тар- 
ракдек 
қотиб
турди. Пичадан кейин ўзига келиб: «Ана у! Қара, 
кара, кўряпсанми? Бу ўша - кезаргон Бойчечак!» - дея ирғишлаб 
юборди (А. Обиджон. Кезаргон бойчечак).
Т А Х Т А
ТАХТАДАЙ

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish