Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

оқ-
мап
(О. Ёкубов. Оккушлар, оппок кушлар). Ул буюк илхомнинг 
элга карзидир, Виждоннинг сутдай 
пок
карори - Ойбек (О. Ҳо- 
жиева. Ойбек). Ҳа, шундок. Мен ўтган йўл узунроқ бўлгани 
рост, Окибатда кенг, донғил, сутдай 
оқ
бўлгани рост (Мирте- 
мир. Асо). Сиз ёзувчилар, яхши одам деганда, албатта, сутдек 
оқ, мусичадек беозор одамни тушунасизлар (Ш. Холмирзаев. 
Ўзбеклар). Кулоҳнинг ок ранги эса она сутига ишорадир, бун- 
дай кулоҳни кийган киши ўзини сут каби 
покиза
сезғай (М. Али. 
Улуғ салтанат).
ОНА СУТИДАЙ
Ҳалол, тоза,
пок. Ҳеч бир қалбакилик, харом аралашматан.
Пулни олмадим, минг марта розиман, сизга она сути- 
дай 
ҳалол
бўлсин, деб ўзига қайтариб бердим 
(А. Қаххор. 
Қўшчинор чироқлари). Олис яйловлар ҳиди, номсиз чечаклар 
ҳиди, Она сутидай 
тоза,
маъжундан сирлирок куч (Миртемир. 
Қимиз). Мен сизга эҳсон бераётганим йўк, мулла Бекназар, бу 
- она сутилай 
ҳалол
меҳнат хакингиз (Қ. Кенжа. Палахмон тош- 
лари). Алапхусус, «Она сутидек 
ҳалол»
дейилишида ҳам хикмат 
кўп (С. Эшматона. Таърифига сўз ожиз).
СУТГА ЧАЙИЛГАН (ЧАЙҚАЛГАН)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Оппоқ.
Асосан, одам, унинг тана аъзоларининг ранги хақида.
Яна у фарангистонлик Мария деган сутга чайилгандай 
оппоқ
бир гўзални хам никохига олганини Салим якинда Али- 
бекдан эшитди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Юзлари сут- 
га чайилгандай 
оппоқ,
шунданми, кош-кўзлари яна ҳам кора- 
рок кўринган фариштасифат Муҳаббат ўтирипти (М. Ҳазрат- 
кулов. Чўли ирок). Сутга чайкалгандек 
оппоқ
юзларига, анор- 
дек кип-кизил лабларига, нилдек кора кош-кўзларига тики- 
либ туриб, бирдан шеър айтиб юборган (С. Аҳмад. Қирк беш 
кун). Зоҳид Яқин ҳамширанинг калам кошига, узун-узун кип- 
рикларига, сутга чайилгандек 
оппоқ
манглайига сукланиб ка- 
ради (X. Дўстмуҳаммад. Жимжитхонага йўл). Елкаси кичик
хипча бел, оёқлари сутга чайилган каби мармар ранг (А. Аб- 
дуллаев. Дард). Онам раҳматли сутга чайилгандек 
оппоқ,
ни- 
ҳоятда хушрўй аёл эдилар (X. Дўстмуҳаммад. Беозор кушнинг
200
www.ziyouz.com kutubxonasi


қарғиши). Мирвали унинг кадци-комагига, сутга чайилган- 
дек 
оппоқ
юзи, зулукдек кошларига, чакнаб турган кўзлари- 
га бокиб, жинни бўлай деганди (С. Аҳмад. Жимжитлик).
С У Қ С У Р
СУҚСУРДАЙ
Чиройли, гўзал, келишган. Йигит-кизларга нисбатан.
Илгари ҳам суксурдай киз эди. Аммо мана шу ўтган уч 
йил ичида шунчалик очилиб, ўзгариб кетдики, унинг олдида 
суксур ҳам ип эшолмай колгандай. Умуман, негадир гўзалликни 
суксурга ўхшатадилар. Суксур - бу қуш, ўрдакнинг бир тури 
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Башор опа Тошкентга серқатнов 
бўлиб колибди. Бир куни кош-кўзи қоп-кора, суксурдай йигитни 
бошлаб кепти (У Ҳошимов. Икки эшик ораси). Пардаев боғчада 
ошпаз бўлиб ишлайдиган ориқ, лекин чаққон, уддабурон хоти- 
нини, тикувчилик қилаётган суксурдай кизини кўз олдига кел- 
тирди (Т. Ҳайит. Одамнинг яхшиси). Суксурдай икки ўглингиз 
бор ахир... (М. Али. Улуғ салтанат). ...У пайтлари Туйғунойнинг 
ҳомиладорлиги унча билинмаган чиқар, ўзи суксурдай нарса
Шоди ака уни севиб колганми, балки бнр инсонни хор-зорликда 
юришига кўнгли чидамагандир, ўзига турмушга чиқишни так- 
лиф килади (А. Аъзам. Аскартоғ томонларда).
С Ў К
ОҒЗИГА СЎК СОЛГАНДАЙ
Чурқ этмаслик, жим қолмоқ.
Ҳеч нарса демай, товуш чиқар- 
май турмоқ.
Мукаддас эса менинг нима демокчи эканимни яхши сезса 
керак, институтдан ўзи бошлаб чиккан бўлса хам, энди гап очол- 
мас, оғзига сўк солгандек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish