Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

сесканиб кетдим
(Ш. Отабек. Тақдир сўқмоқлари). Мен турган 
жойимда серрайиб, устимдан совук сув қуйиб юборгандай 
қотиб қолдим (X. Дўстмуҳаммад. Ҳашарчилар).
СУВ БИЛАН (ВА) ҲАВОДАЙ (КАБИ)
Зарур, зарур бўлмоқ.
Жуда хам керакли бўлмоқ, ҳаётий 
эҳтиежга айланмоқ.
Ҳунар ҳар қандай кишига сув билан ҳаводай 
зарур
(Лайлак 
келди - ёз бўлди). Уларга ётиғи билан муомала қилиш, эши- 
гини қоқиб бориб, ҳолидан хабар олиш, икки огиз ширин сўз 
билан кўнглини кўтариб қўйиш сув билан хаводек 
зарур бўлиб
қолганди
(Р Файзий. Ҳазрати инсон). Сени яна учратганимдан
ўзим билган Шерднлни учратганимдан бошим осмонга етди, 
Шер! Ҳаётда одамга дўст сув билан ҳаводек 
зарур бўларкан
(У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Наҳотки, Баҳор унинг учун 
сув ва ҳаво каби биринчи ҳаётий эҳтиёжига айланиб қолди? 
(А. Абдуллаев. Дард). Бу борада кудратли иттифоқчилар сув ва 
ҳаводек 
зарур
(Ғ. Каримий. Темирчилар исёни).
ИККИ ТОМЧИ СУВДАЙ
Ухшамоқ; ўхшаш.
Бир-бирига жуда ҳам ўхшамоқ; асосан, 
одамлар хақида.
Салима улғайган сари онаси Гулранг бегимга икки том- 
чи сувдай 
ўхшайдиган
гўзап киз бўлиб бормоқда эди (П. Қо- 
диров. Ҳумоюн ва Акбар). Кўклам эшикни очганида остонада 
бир-бирига икки томчи сувдек 
ўхшаш,
ёш эгизаклардек бир 
хил кийинган, қадди-басти бир хил ўрта ёшлардаги икки на- 
фар эркак, уларнинг ортида атлас кўйлакли жувон турарди 
(X. Дўстмуҳаммад. Жажман). У отаси билан амакиси тўғрисида, 
икки томчи сувдек ўшшш, деган гапни эшитганди (О. Мухтор. 
Эгилган бош). Ана шунда қора туйнукдан бир жуфт баҳайбат 
ҳовуч кўринди... ҳовучлар ичкарига суқилиб кирди-ю, улардан 
ҳозиргина базўр, минг бир азобда ўлдирилган Жажманга икки 
томчи сундек 
ўхшаш
бошка бир Жажман сакраб ерга тушди
фақат у олдингисидан хийла дуркунроқ - бўйи икки қарич эди...
196
www.ziyouz.com kutubxonasi


(X. Дўстмуҳаммад. Жажман). Макбара ҳозирги Бобур миллий 
боғининг кифтида кад ростлаган рамзий қабр-маркадига икки 
томчи сувдай 
ўхшаш эди
(Қ. Кенжа. Буюклар изидан). Лекин 
у ким бўлганда хам бир топиб, сўнг йўқотган жигаргўшамизга 
икки томчи сувдек 
ўхшаб кетмоқда,
унга алокадор кўп та- 
рихларни ёдга тушириб, бошим ўзимга хуш ёқадурган тарзда 
айланиб-айланиб бормокда зди (М. Мансур. Жудолик диёри).
ЎТ БИЛАН (ВА)СУВДАЙ(КАБИ)
Қарама-қарши, бир-бири билан ҳеч ҳам келиша олмайдиган 
даражада зид.
Энг яқинларимдан, синаганларимдан бошлайман. Бу ишда 
шошқалоқлик, енгиллик ярамайди. Мана Қоратой. У жамики 
тўраларга, жамики бойларга ўт билан сувдай. (Ойбек. Қутлуғ 
кон). Илгарилари ўт билан сувдек бўлган кундошлар энди сир- 
дош бўлиб, чекка-чеккада пичирлашадиган бўлдилар (А. Мух- 
тор. Опа-сингиллар). Иккита бухороликнинг ут билан сувдай 
келишолмаслиги Салимни ҳам ҳайратга соларди (П. Қодирон. 
Ҳумоюн ва Акбар). Ўт ва сувдек муросасиз икки лашкар бир- 
бири томон ёпирилди (Ғ. Каримий. Наршах калъаси).
С У П А 
СУПАДАЙ
Катта, 
кенг.
Кўпрок елка, яғрин, шунингдек, харсангтош, 
ўрин-жой кабилар ҳақида.
Бир жойда (ҳайкаллардан) каттасининг бўлаклари ётган 
экан, этикнинг ўзи кайрағочдай баҳайбат, елканинг ўзи супа- 
дай. каллани шу ерга қўндиришса керак-да (А. Аъзам. Гўзаллик 
қирралари). Бу ерда домла яхшн кўрадиган ажойиб жойлар бор: 
тошлар орасидан ўсиб чиққан наъматак буталари, қуёшда қизиб 
ётган супадай-супадай харсанглар (А. Мухтор. Қора домла). 
Супадек 
кенг
ва ясси харсанг четида кўлидаги таёкка ияк тираб 
ўтирган Бозоркул йўталиб ўзидан дарак берди (Н. Норкобилов. 
Тогдаги ёлғиз одам). Шундай килиб, Ҳазрат Алимиз мункиб 
йиқилган, елка, яғрини супадай, бир элни кўтаргулик саман от- 
ларини бир силтаниб кўтариб оёкка тургизибдилар-у, ҳайрон 
колган оломонга караб бир сўз дебдилар (Ҳ. Худойбердиева. 
Юрагимнинг оғрик нукталари).
197
www.ziyouz.com kutubxonasi


С У П Р А
СУПРАДАЙ
Кичик, арзимаган сатх; асосан, жой ҳақида. Баъзан «одат- 
дагидан 
катта»
маъносида ҳам (кулок, уя кабиларга нисбатан) 
кўлланади.
Клубнинг сулрадай жойини ҳам колдирмай гиламлар ва гул- 
дор кигнзлар тўшалди (И. Сулаймон. Армон). У икки кунгача гоҳ 
уй ичида, гоҳ супрадай ҳовли бетида айланди, аммо кўча эшик 
остонасидан ҳатламади (И. Сулаймон. Армон). Сўнг филнинг 
супрадай 
катта
кулокларига тиззалари билан никтаб, ...туп 
ортилган араваларга караб кетди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). 
Бола дарахтни кўриб анграйиб колди: чинорнинг тарвакайлаб 
ўсган шохида супрадек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish