1. Назарий қисм Суюқликларнинг идишнинг юпқа тагидаги тешигидан оқиб чиқиши амалда кўп учрайди. Оқиб чиқиш 2 хил шароитларда рўй бериши мумкин: идишдаги суюқлик сатхи ўзгармас ёки ўзгарувчан бўлганда. Оқиб чиқиш биринчи холда оқётган суюқликнинг сарфи, иккинчи холда эса суюқлик сатҳининг ўзгаришига кетган вақт билан характерланади.
Идиш ичидаги суюқликнинг сатхи ўзгармас бўлганда унинг тагидаги юпқа тешигидан оқиб тушаётган суюқлик сарфини назарий топайлиқ
2.1-расм. Сатҳ ўзгармас бўлганда суюқликнинг оқиб чиқиши.
Идиш тагига паралел қилиб 0-0 текислигини ўтказамиз, суюқликнинг баландги сатҳига мос келадиган 1-1 кесим ва оқиб чиқаётган суюқлик энг кичкина кесимига мос келадиган 2-2 текислик учун Бернулли тенгламасини ёзамиз (суюқликни идеал деб ҳисоблаймиз):
(2.1)
Очиқ идиш бўлгани учун P1 қ P2 ; сатх ўзгармаганлиги учун 1 0 ; Шунингдек Z1- Z2 H. У холда, (2.1) тенглама қуйидаги кўринишга келади:
ёки (2.2)
Реал суюқликлар учун бу тенгламанинг ўнг томонига <1сони кўпайтирилади, яъни: . Суюқликнинг идиш тешигидан оқиб чиқиш тезлиги унинг 2-2 кесимидаги тезлигидан кичик бўлади, чунки бу кесимдан тешикнинг кўндаланг кесими катта. Шунинг учун
2 Ёки хажмий сарф:
(2.3)
бу ерда -оқимнинг сиқилиш коэффициенти; - сарф коэффициенти; ST – тешикнинг кўндаланг кесим юзаси, м2.
Сарф коэффициенти тажрибалар ёрдамида топилган. қовушоқлиги сувникига яқин
бўлган суюқликлар таги текис идиш тешигидан оқиб чиққанда 0,62, агар тешикка қувурча
ёки насадка ўрнатилса, 0,82 булади.
Юқорида олинган тенгламадан кўриниб турибдики идишдаги суюқлик сатхи ўзгармас бўлганда унинг юпқа тагидаги тешигидан оқиб чиқаётган суюқлик сарфи унинг сатхига ва тешикнинг ўлчамларига боғлиқ бўлиб, идишнинг шаклига боғлиқ эмас.
Энди идишдаги суюқлик сатхи Н1 дан Н2 гача ўзгаришига кетган вақтни топайлиқ Бунинг учун жуда кичкина d вақт ичида оқиб чиққан суюқлик сарфини ёзамиз:
(2.4)
Шу вақт ичида суюқлик сатхи хам га камаяди ва идишнинг кўндаланг кесими ўзгармас бўлган хол учун суюқлик хажмининг камайиши қўйидагига тенг бўлади:
бу ерда S – идишнинг кўндаланг кесими юзаси, м2 .
Тенгламанинг ўнг томонидаги манфийлик ишораси суюқлик сатхининг камайишини кўрсатади.
Юқоридаги икки боғлиқликни тенглаштирамиз:
;
Бу тенгламаларни интеграллаб қўйидагини оламиз:
(2,5)