Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

сап-сариқ,
устида оппок 
кўйлаги бўлсин (М. Ҳамроев. Ўйинчок - овунчок эмас).
211
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. 
Товланмоқ, ялтирамоқ.
Нур таратмок, ўткир ёруғ тусда 
жилоланмок. Сарғишга мойил турли нарсалар ҳақида.
Бойчечакнинг сап-сариқ япроқлари қуёш нурида тилладай 
товланиб
кетди (А. Кўчимов. Бойчечак). Муроднинг чилласи 
чиққандан кейин Акбар уни кўришга келди. Салима бегимни 
қучиб табриклади-да, йўргакдаги болани кўлига олиб, оқиш 
юзига ва тилладай 
товланган
сочларига қаради (П. Қодиров. 
Ҳумоюн ва Акбар). Саҳифалардаги йирик-йирик ҳарфлар, 
қошиясидаги расмлар тилладек 
ялтирарди
(А. Кўчимов. Баланд 
тоғлар остида). Тилладай 
товланиб
турган япроқлар Оловли 
йиллардан тутар эсдалик (О. Толиб. Куз).
3. 
Қимматбаҳо, қадрли,
бебақо. Конкрет ва мавҳум тушунча- 
ларга нисбатан.
Шсрбек ёнидан блокнот, калам олди. Шу пайт профессор- 
нинг ҳар бир сўзи унинг учун тилладай 
қилшатбаҳо...
Йўк, 
ипакдай майин ғарам-ғарам жун олиш тилсимининг калити 
эди (С. Анорбоев. Оксой шалолалари). Тирикчилик ташвишла- 
ри кетидан югуравериб, униб-ўсган тупроқпари ҳидини унутиб 
қўйдилар. Хуллас, қўшнижон, ўйлаб кўрсам, мен фарзандларим- 
га илм ўргатибман-у, аммо уларнинг қалбига юрт, Ватан, мил- 
лат деган тилладай туйгуларни жо кила олмабман (Т. Аҳмад. 
Кўнглим гули - набирам). Чунки ўша кезларда мурч тилла 
каби 
қадрли
бўлган ва бир қоп мурчга эга бўлган киши бой 
ҳисобланган (К. Маҳмудов. Қизиқарли пазандалик).
Т И Р Н О К
ТИРНОКДАЙ
Жуда ҳам кичик, арзимайдиган.
Отаси 
ҳақидаги 
миш-мишлар 
синдирди 
уни, 
отаси- 
нинг тирноқдай гуноҳи тоғ бўлиб босди бола бечорани 
(А. Кўчимов. Угил). Уйда тирноқдай ҳам кўмир колгани йўк 
(Э. Раимов. Ажаб қишлок). Муз ерга кетмон урсанг, ортга сап- 
чийди, кўчса, тирноқдек ер кўчади, лекин майлийди, Маҳам 
амаки сира оғринмасди (Н. Отахонов. Шу ерлик киши). Четдан 
келганга тирноқдай нарса ҳам туядай кўриниши тайин (С. Ко- 
килов. Текширувчилар келармиш). Кеч бўлганда, кўр ҳассасини 
йўқотгандай кайга боравуз? - ...Тирноқдек норозичиликка ҳам 
тоби йўқ ҳосилот ўдағайлади (Ҳ. Сатторий. Соғинч).
212
www.ziyouz.com kutubxonasi


ЭТ БИЛАН ТИРНОҚЦАЙ
Бениқоя 
яқцн,
бир-биридан ажралмайдиган. Асосан, одамлар 
ўртасидаги яқинлик ҳақида.
Туриб-туриб нашъа килади одамга - битта шопулбоп те- 
ракни деб эт билан тирнокдай икки жўра сан-манга бориб 
колишган (А. Аъзам. Ойнинг гардиши). Майли, элим мени кув- 
ғинди деб атасин, халқим сигинди деб билсин, мен ўзимни улар 
билан эту тирноқдек деб биларман (М. Мансур. Жудолик диё- 
ри). Тилак тилаш билан дуо қилиш орасида жуда катта фарқ 
бор. Мен халқимизнинг «Ота-онасига меқрибон бўлсин» де- 
ган дуолари борлигидан фахрланаман. Эхтимол, шунинг учун 
ота-она ва фарзанд бир-бирига эт билан тирнокдай 
яқиндир
(Ф. Икбол қизи. Ўзбеклигимдан фахрланаман).
т и ғ
ТИҒДАЙ (КАБИ, СИНТАРИ)
Санчилмоқ, тилмоқ, тилимламоқ, ботмоқ.
Асосан, руҳий 
азоб, қийноқ ҳақида.
Бу гап Мансурнинг багрига тиғ каби 
санчилган
бўлса ҳам, 
индамади (М. Ҳазраткулов. Атрофда баҳор). Фашист! - деди 
ярим хириллаб ва бу сўз тиғ каби кўксини 
тилимлаб
ташла- 
ди (Н. Эшонқул. Уруш одамлари). Жафо бағрини тигдай 
тила-
ди
, шодлик кутилмаганда келади, у шуни Элёрдан унсиз тилади 
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Бу савол Эшоннинг юрагига тигдай 
ботди
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Киприги кўксимга 
тиғдек 
ботган
гул, Сенга нима керак яна, эй кўнгил (М. Юсуф. 
Қизил гул). Бирок бу фикр бирдан енгил тортиб, ором тилаган 
юрагига мисоли бир тит бўлиб 
санчилгани
учун домла уни хаё- 
лидан ҳайдади-да, кўзини юмди (О. Ёкубов. Диёнат).
т о и о қ
ТОВОКДАЙ
Катта, беўхшов. Асосан, одамнинг юзи ҳакида; кучли салбий 
муносабат ифодаланади.
Белини икки еридан боғлаган, бети товоқдай, семиз киши 
эшик очди (С. Сиёев. Аваз). У кундан-кун семириб, пшшиб ке- 
таётган, юзи товоқдай лорсиллаб колганди (Н. Эшонқул. Қалб 
тўзони). Бўйни бир томонга қийшайган, корни кўйлагининг 
тугмаларини узгудек дўппайган, оёқлари тиззадан икки ёкқа 
тоб ташлаган, бети товоқдай (А. Обиджон. Олтин юракли ав-
213
www.ziyouz.com kutubxonasi


тобола). Унинг ёшига номуносиб коринчаси, кирғий бурнию 
товоқлай юзига караб ижирғаниб кетдик (А. Ҳамро. Олотнинг 
одамлари).
Т О В У С
ТОВУСДАЙ <КАБИ, СИНГАРИ. ЯНГЛИҒ)
1. 
Товланмоқ, турланмоқ.
Турли рангларда жилоланмоқ, 
аксланмок.
Товусдай 
товлангил,
эй, қоши камон, Висол чаманида 
бўлайлик омон. Айрилик гуссаси ўлимдан ёмон... Қолмайин зар- 
рача армон, ўйнасин (Миртемир. Сурат). Дўмбиралик бахши \ам
Тўрғайга жўр ох уриб, Товус янглиғ 
товланмиш
Ширакайф, 
шўх рақкоса (Миртемир. Заранг коса синиғи). Товус каби 
тур-
ланиб,
Сузилади хушрўйлар (И. Мирзо Девор). Товус янглиг 
товланиб
кўклам, Гулларини сочар йўлимга (Б. Бойкобилов. 
Мени кутинг, юлдузлар). Уртада бахшилар, таьрифи аввалдан 
ҳинд элига ёйилган Хоразм ҳофизлари, Самарканду Бухоро на- 
возандалари хониш айлар. Ҳинд раккослари товусдек 
товланар
(Э. Самандар. Султон Жалолиддин).
2. 
Хиром айламоқ; хиромон.
Нозик, назокат билан кадам 
ташламок, ноз-таманно билан юрмоқ, рақсга тушмоқ.
Узингиз 
айланг
товус янглнг 
хиром,
Шеъриятдай тотли 
бўлсин ҳар таом (Э. Воҳидов. Қорхат). Шу ғала-говурли тонг- 
да гонг ҳуснига ҳусн бергулик бир чирой билан, кулокларида 
кашкари балдок, кўкрагида тилла баргак, хурмойи бўйнида мар- 
варид маржон, манглайи устида тиллакош билан, шарк шоир- 
лари айтмокчи, говусдек 
хиромон қилиб
бораётган бу гўзал 
ёноклари - эгнидаги лолагул кўйлак товиданми ё энди уйғониб, 
ўзининг илк зарларини дунё юзига мўл-кўл соча бошлаган дил- 
бар куёш шафағиданми, кип-кизил эди (М. Исмоилий. Фарғона 
тонг отгунча). Товусдай 
хиромон
сузар рақкоса, Шу кўзлар юл- 
дуздай абадий кулсин (Зулфия. Келинчак).
Т О В У қ
ТОВУКДАЙ
Қийқиллатмоқ.
Қийнамок, азоб бермок. Одам ҳакила.
Кўраман кирмаганингни, - деди Бўтабой отланаётиб, - шу 
қилганингга сеними... бошим омон бўлса, товуқдай 
қийқиллатиб
олиб кираман (А. Қаҳҳор. Қўшчинор чироқлари).
214
www.ziyouz.com kutubxonasi


ОЁҒИ КУЙГАН ТОВУКДАЙ
Типирчиламоқ, питирламоқ, нотинчланмоқ.
Қаттик безов- 
та бўлмоқ, чорасизликдан, иложсизликдан ўзини ҳар томонга 
урмок.
Жувонни кўриб, Шамси Салох кизариб кетди; талмовсира- 
ди, негадир оёғи куйган товукдек 
типирчилаб қолди
(Н. Эшон- 
кул. Момокўшиқ). Саид охун ҳовлиқиб, негадир чопонининг 
барини силкий-силкий, шундан бошка сўэга тили айланмай, 
оёги куйган товуқдек 
типирчилаб турар эди
(Ш. Бўтаев. Кат- 
та одамнинг дадаси). Мен бора қолай бўлмаса, Сожидахон, -
Муродилла оёги куйган товукдай 
типирчилаб қолди
(М. Ҳаз- 
ратқулов. Тарози). Сен оёғи куйган товукдай 
питирлайвер-
ма.
Қумғонингни кўйиб, чойга сув қайнатсанг бас (Т, Малик. 
Шайтанат). Аммо адолат баъзан кўча-кўйда тутилганида, уни 
ўйлаб бекорга оромим йўколиб, оёги куйган товукдай тўрт 
томонга югурган пайтларим кўп бўлган (О. Мухтор. Эгилган 
бош). Шамол зўрайиб, дарахтларни силкитган сари, баргларини 
осмонга пириллатиб учирган сари биз севинамиз. Бой бизларни 
сўкади, оёгн куйган товуқдан 
нотинчланади
(Ойбек. Қутлуғ 
кон). Чиққач, оёғи куйган товуқдек тўрт томонга югура бош- 
ладим (А. Қодирий. Уткан кунлар). Эрталаб хамма оёги куйган 
товукдай зир югуриб қолди (М. М. Дўст. Лолазор).

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish