Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Ўтиб кетмоқ, унутилмоқ.
Бирон из колдирмасдан кечмок, 
изсиз хотирадан чикмоқ
Тушдай 
ўтиб кетди
бугун ҳаммаси, Юракни фойдасиз 
ўртамок нечун? (Ҳ. Худойбердиева. Такдир улаганда умрлар 
занжирини...). Бу кунлар ҳам тушдай 
ўтар-кетар,
ғаразгўй- 
ларнинг томоша килгани, якиним деб билганларимизнинг ўзи- 
ни олиб кочгани колар (Й. Сулаймон. Армон). Бу хуш онлар 
бир тушдайин 
ўтдию кетди
(М. Юсуф. Сайланма). Жанг даҳ- 
шати, мудҳиш кирғинлар Тушдек осон 
унутиларди.
Сен ёним- 
да куйлаган тунлар, Қоплар эди дилни ишк дарди 
(Н. Ма- 
матов. Ифтихор). Мусофир бўлмаган - мусулмон бўлмас. Бал- 
ки, бегона заминда бу кунлар тушдек 
унутилиб кетар!
(X. Сул- 
тон. Бобурийнома). Биламан, ёшлик ҳам кетди бетакрор, Ба- 
ри 
ўтиб кетди
бир туш мисоли. (А. Орипов. Бир танишим 
ҳакида баллада). Бу ёруғ дунёда севги-муҳаббатдан ким рўш- 
нолик кўрибдики, сен ўзингни кийнайсан, жон олиб, жон бе- 
расан? Айтдим-ку, вакт ўтиши билан ҳаммаси ёмон туш- 
дай 
унутилади
(А. Абдуллаев. Дард).
Т У я
ТУЯДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
1. Баланд; 
катта.
Туядай бўй бергунча, игнадай акл берсин (Мақол). Бо- 
лаларнинг ўйинига аралашадими туядай хотин! (А. Кўчимов. 
Ҳовлидаги майдонча). Ҳамма туядай айби бўлса, қўйнига яши- 
ради, бу акам килдай нарсани филдай килиб кўрсатади (С. Сиё- 
ев. Ой бориб, омон келинг). Энди таъзирнни егандир деб чет- 
га ирғитсам, «шув» этиб осмонга кўтарилди, туядек 
каттакон
бургутнинг тусига кирди (А. Обиджон. Мешполвоннинг жанг- 
лари).
2. 
Лўкилламоқ; бўкирмоқ, ўкирмоқ.
Асосан, одамнинг ло- 
пиллаб, лўк-лўк килиб юриши, норози ҳолатда баланд овоз 
чиқариши ҳақида.
Ёши каттарок икки шериги жўрттага туяга ўхшаб 
лў-
киллайди
(А. Кўчимов. Ҳовлидаги майдонча). Неча кунлар- 
ки чойнинг хуморига чидолмай, туядай 
бўкириб
келяпсиз 
(Н. Норқобилов. Тоғ одами). Жинниларнинг бири йигитга 
орқасини бериб жим, ҳатто гаврон тушганда ҳам сесканмас- 
дан тахт турибди, иккинчиси эса ҳар гаврон тушганда туя-
228
www.ziyouz.com kutubxonasi


дай 
ўкираётибди
(А. Қахлор. Ўтмишдан эртаклар). У юзи- 
ни кўрсатмасликка харакат қилиб, туядек 
лўкиллаб
, тоғ томон 
кочди (Мирмуҳсин. Темур Малик).
Т У Ғ И III Г А Н
ТУҒИШГАНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қадрдон, азиз,
яқин, 
қалин.
Қариндош бўлмаган кишилар ўр- 
тасидаги илиқ, қапин муносабат ҳақида.
Ботир мен учун туғиш гандек 
қадрдон
эди (А. Жўраев. 
Юрак бўронлари). Чиндан ҳам, хонадон бекаси Анварни 
тугишганидай кутиб олди (А. Абдуллаев. Дард). Кўникиб ке- 
тишади, деб айтсам жуда хунук эшитиларкан. Йўқ, улар билан 
туғиш гандай бўлиб кетишади. (М. М. Дўст. Лолазор). Менга 
туғуш конимдек 
азиз
ва муҳтарам Низомиддин (П. Қодиров. 
Ҳумоюн ва Акбар). Шоир Шамси Одил... ҳам Катгақўрғон 
тарафлардан бўлгани туфайлими, Маъруф Жалил билан 
туғиш ганлар сингарн 
қалин, қадрдон
оға-ини эди (А. Кўчимов. 
Камтарликнинг бапанд чўққиси).
Т Ў З Ғ О Қ
ТЎЗҒОҚДАЙ
Тўзиб кетмоқ,
тўзғиб кетмок, ҳар тарафга тартибсиз равишда 
таркалмоқ; хаёллари паришон бўлмок.
Бу давлатлар, обрўлар, катталиклар... - ҳаммаси қамишнинг 
тўзғоғидай бир нафасда 
тўзиб кетадими
(Чўлпон. Кеча ва кун- 
дуз). Ўрта Осиё минтакаси тарафга отишар ва улар тўэғокдай 
ҳар томонга ёйилиб туришарди (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари). 
Кўнгилсиз воқеа ҳақидаги хабарни эшитгач, онанинг хаёллари 
тўзғокдай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish