хўроздек чўзиб.
Раисман, деб жа ўзингдан кетма! (Ў. Ҳошимов.
Икки эшик ораси). Яна икки кундош ҳужумга ҳозирланган
хўрозла^дек
бир-бирларининг устларша
ҳурпайиилдилар
(А. Қо-
дирий. Ўткан кунлар). Нима фақат? - деди Белобородов, уриш-
кок
хўроздай кекирдагини чўзиб
(О. Ёкубов. Оккушлар, оппоқ
кушлар). Ўрозкул уришқок хўроздай
хезланиб
олдинга талпинди
(О. Ёкубов. Диёнат).
МОШ (ДОН) ЕГАН (ЮТГАН) ХЎРОЗДАЙ
Қип-қизил: қизармоқ.
Семизликдан юзлари кизил ва таранг,
гердайган. Салбий муносабат ифодаланади.
Расул борганда шишани аллақачон яримлатган Фармонов
лўппи юзи
мош еган хўроздай қип-қизил
, чамаси, аллакачон
бўлгуси «жангу жадал»га шайланиб олганди (О. Ёкубов. Оккуш-
лар, оппоқ кушлар). Ҳа, хумпарлар, ҳамиша
дон еган хўроздай
қизариб
юрасанлар (Ойбек. Улуғ йўл). Телевизорда эса
мош
ют-
ган хўроздай
бўлиб олган нотик кулимсираган ҳолда ваъз айтар-
ди (Т. Малик. Мурдалар гапирмайдилар).
Мош еган хўроздай
ошпазлар қозон бошида куймаланмоқда эдилар (Ойбек. Наво-
ий).
ХЎРОЗНИНГ ТОЖИ(СИ)ДАЙ
Қип-қизил; қизармоқ.
Асосан, одамнинг юзи ҳақида.
У гўштдор ҳам эмас, ориқ ҳам эмас, кичик, айёр юзи
хў-
рознинг тожисидай қип-қизил;
оппок соколи ва мийиғлари
тоза ва таралган (Ойбек. Қутлуғ кон). Отамнинг олдиларига бо-
раётган эдим, - деди-ю, юзлари
хўрознинг тожидай қизарди
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Мансур бошини кўтариб қоматдор, юз-
лари
хўрознинг тожисидай қип-қизил,
кўкси орден-медаллар
билан тўла олтмиш ёшлардаги бакувваг бир одамни кўрди-ю,
ирғиб ўрнидан турди (М. Ҳазратқулов. Атрофда баҳор).
2 4 3
www.ziyouz.com kutubxonasi
ч
Ч А Ё Н
ЧАЁНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Чақмоқ.
Аччиқ гап билан озор бермоқ.
Нақадар доносиз, Моҳим! Подшоҳимизни бу шеърдан
ўзингиз огоҳ қилинг, оталигининг чаёндай чақишини билиб
кўйсинлар (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Биламан, сўзларим
уларни чаёндек
чақиб-чақиб олмоқда эди.
(М. Мансур. Жудо-
лик диёри). Бечора, қандай чидади экан бу эговга, Худонинг бу
бошли-кўзли балосига? Унинг заҳар-заккум сўзларига? Чаёндек
чақишларига
? Ўзининг езуклари, бошига тушган мусибатлар кам
эканми? (М. Мансур. Жудолик диёри). Думини гажак килган
чаён каби энди заҳрини солишга шайланганида эшик очилиб,
Чувринди кириб келди (Т. Малик. Шайтанат).
2.
Чақмоқ.
Ҳаддан ортиқ совуқнинг озорли таъсири ҳакида.
Тунлар совук - чаёндай
чақади,
хуфтон намозидан сўнг
кора уйнинг мўрисидан бодраган юлдузларга термулади
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Кўрпа теккан жойини чаёндек
чақа-
ди.
Ичидан иссик ўрнига совук чиқаетгандек (Ў. Ҳошимов.
Дунёнинг ишлари).
ЧАЁН ЧАҚҚАН (ОДАМ)ДАЙ
Сапчимоқ,
сакраб кетмок, кескин ҳаракат килмоқ. Бирданига,
тезлик билан бирон ҳаракат килмоқ.
Бас! - Қодиржон чаён чаккандай ўрнидан
сапчиб тур-
ди.
- Университетда ўкийман деб, жа аклли бўп кетибсан
(О. Ёкубов. Диёнат). Умар акам бу гапни шу кадар ишонч би-
лан айтдики, чаён чаккан одамдай
сапчиб
туриб, бора со-
либ ёкасига ёпишгим келди (Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси).
Пардаев чаён чаккандек огир тўлғанди (Т. Ҳайит. Одамнинг
яхшиси). Мушарраф чаён чаккандек
сапчиб
ўрнидан турди
(X. Дўстмуҳаммад. Шабада). У киши нима дея колдиларки, Зокир
милиса чаён чаккандек бу хонадондан чикиб бораркан, йўлакай
оркасига ўгирилиб: - Ҳали шошмай туринг. Шам канакалигини
кўрсатиб кўяман! Милиса билан олишишни кўрасиз ҳали! - деб
2 4 4
www.ziyouz.com kutubxonasi
жавраб-саннар эди (М. Мансур. Жудолик диёри). Мингбоши
кўккисдан чаён чақиб олгандай сесканиб кетди (М. Исмоилий.
Фарғона тонг отгунча).
Ч А
М А
Н
ЧАМАНДАЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |