Озод). Хасдек
қадрсиз
мендек бир одамнинг жаҳон шоҳига дар-
кор бўлиб қолганлигидан таажжубдаман (М. Қориев. Спитамен).
Бу гирдоб каршисида у ўзини бир хас каби хис этарди (Т. Ма-
лик. Шайтанат).
2. Вазнсиз, қадрсиз нарсадай харакатлан(тир)мок. Асосан,
конкрет нарсалар хақида.
Филлар гохо бир-бирига шундай каттик уриладики, маҳават
бўшроқ ўлтирган бўлса, хасдай учиб кетади (П. Қодиров.
Ҳумоюн ва Акбар). Белинг чиқиб кетмасмикан, Султон оғайни?
Ахир, улар сенга ўхшаган не-не одамларни ўз йўлидан хасдек
супуриб ташлаган экан?! (X. Султонов. Ажойиб кунларнинг
бирида). Унинг кайиги денгиз сатҳида мисоли хасдек ўйнарди
(М. Ҳазратқулов. Кўккўл). Тоғлардан сел келди. Ўркач-ўркач ло-
пиллаган тўлкинлар азамат дарахтларни, хайбатли қоятошларни,
темир-терсакларни хасдек ўйнатиб чирпирак қилади (X. Султон.
Бобурийнома). Тоғ ёнида дарё тошса, тоғларни сурар, Халқ до-
вули келгиндини хасдек учирар (Ж. Камол. Жамила).
Х А С Т А
ХАСТА(ЛАР)ДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ)
Касалмандларга хос белгиларга эга бўлмок, шундай белгилар
билан харакат қилмоқ.
Ораларида ўн тўрт-ўн беш ёшли,
хаста каби рангсиз, ориқ
болалар, юк кўтариш у ёкда турсин, афтидан, ўзини базўр эплаб
юрадиган тинка-мадорсиз, елкаси чиқик, бели букик чоллар хам
бор (Ойбек. Қутлуғ кон). Каттаси Ойсара ўттиз беш ёшларда,
хали ўз ҳуснини йўкотмаган, лекин хасталардек паришонҳол,
ингичка, нозик хотин (Ойбек. Қутлуғ кон). Ҳазин товуш билан
саломлашиб, Бобур таклиф килган зарбоф кўрпача устига хаста-
лардек бўшашиб ўлтирди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
х и п ч и н
ХИПЧИН(ХИВИЧ)ДАЙ
Новча, озғин,
нозик.
Одамнинг гавдаси, бўйи хақида.
Қудратилла ёшлигида хипчиндек йигит эди: ўткир, чаккон,
новча.
Энди анча эт кўйибди (С. Сиёев. Ой
бориб, омон келинг).
Дам ўтмай хонага сочларини силлик тараган, хипчиндай йи-
гит кириб келди (Т. Малик. Шайтанат). Ҳайдарнинг ёши кат-
та бўлгани билан новча, хипчиндай килтирик Махмуд билан
бўйи карийб баравар эди (Т. Малик. Шайтанат). Озиб, хипчин-
дек бўлиб колган киз акасига ҳасратини тўкиб сололмай, факат
240
www.ziyouz.com kutubxonasi
йигларди (Т. Малик. Девона). У ҳали хивичдек
нозик,
ёшлик-
ўсмирлик беғуборлиги, чиройига тўлғин (О. Мухтор.
Хотин
подшоҳ).
Х О Д А
ХОДАДАЙ
Узун.
Ҳовлининг этагида яна бир трико кийган ёш қиз ходадай
узун
оёқларини навбатма-навбат кўтариб, окқушнинг бўйнидай
нозик, оппок қўлларини ўйнатиб, машқ қиларди (О. Ёқубов.
Биллур қандиллар).
ХОДА ЮТГАНДАЙ (КАБИ)
Қаққаймоқ, гўдаймоқ, гердаймоқ.
Қаддини тик тутмок.
Кўпинча салбий муносабат ифодаланади.
Менга қара, Бурҳон Тиллаевичга, айниқса, Турди Баҳриевга
учраганингда, бунака хода ютгандай
қаққайиб
турма, тушун-
дингми?! (О. Мухтор. Эгилган бош). Асилбек бундай карасаки,
рақиби ҳали-вери
чурк этадиган эмас, турибди хода ютган-
дек
қаққайиб,
шунинг учун илондек вишиллаб деди: - Аввал
милтиғингни ташла, агар йигит бўсанг (Н. Норқобилов. Тоғдаги
ёлғиз одам). Извош «фон Кауфман» ҳайкали олдидан тарақлаб
кетди. Бу ерда хода ютган каби
гердайган,
шоп мўйлов офицер-
лар кезар эди (Ойбек. Қутлуғ кон). Бола хода ютгандай
гўдайиб
тураверди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Чол яна боягидай пишиқ
қаддини хода юггандай тик тутиб,
олтин бандлик асоси билан
ерни дук-дук уриб, Қаландарнинг ёнидан ўтиб кетди (О. Ёқубов.
Улуғбек хазинаси).
Do'stlaringiz bilan baham: