Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

урилган
гапнинг заҳридан кутула олмади (Т. Малик. 
Шайтанат). Бу гап Асадбекнинг миясига тўқмоқдек 
урилиб,
то- 
вонигача зириллатиб юборди (Т. Малик. Шайтанат). Миясига 
эса Ўктамнинг сўнгги сўзлари тўқмоқдск 
уриларди
: «Харидори 
йўқ, харидори йўк!» (Л. Бўрихон. Бир томчи ёш).
231
www.ziyouz.com kutubxonasi


У
У З У к
(ХУДДИ. БАМИСЛИ) УЗУККА КЎЗ КЎЙГАНДАЙ
Мос, муносиб,
уйғун. Бир-бирига жуда ҳам ярашган, бири ик- 
кинчисига нихоятда муносиб келган.
Бу гапларимни хушомадга йўйманг-у, назаримда, шу таш- 
бехлар ўзингизга нисбатан айтилса, худди узукка кўз кўйгандай 
мос
тушарди (А. Абдуллаев. Дард). Бизнингча, адашмаган йи- 
гит, хаққирост, бир-бирига жуда монанд, узукка кўз кўйгандай 
муносиблар
икковлари (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Бўйлари 
хам баробар, нозикликлари хам бир хил, иккиси хам хушфеъл -
худди узукка кўз кўйгандай (М. М. Дўст. Лолазор). Сўнг шеъ- 
рий хатни ёзаётганидан хабардор эканини айтиб, шу хатнинг 
тагига унинг хам имзоси кўйилса, тилла узукка ёкут кўз кўй- 
гандек бўлишини айтди (Н. Каримов. Тўрғай). Фавкулодда бе- 
жамали курилган, тепаликда бамисли узукка кўз кўйгандек 
чиройли жойлашган, теварак-атроф кафтдек кўриниб турадиган 
ғиштин кўхна калъа амирзодага, Кешнинг Оқсаройидай бўлмаса 
хам, хар калай улугвор, фариштали, дилтортар, шинам бир мас- 
кандай туюлди (М. Али. Улуг салтанат).
У К П А Р
УКПАРДАЙ
Майин, момиқ; енгил.
Кўпрок соч, соқол, қор ва шу кабилар 
хакида.
Нормурод Шомуродов чаккаларидаги укпардай 
майип,
оппок соч толаларини силаб сукут сақларди (О. Ёкубов. Диё- 
нат). Кўкрагигача ёпирилган оппоқ укпардай 
майин
соқоллари 
юз-кўзларини коплади (Ҳ. Назир. Бир туп ғўза). Пага-пага 
ёғаётган қорда, укпардек 
момиқ
қор кўрпасида ўмбалоқ ошиш, 
эркаланиб-тантиқланиш энг масрур онлар эди унннг учун!.. 
(X. Дўстмуҳаммад. Ибн Муғанний). Низомжон кетмон дастасига 
тирсагини қўйиб, онда-сонда сузиб юрган укпардек 
енгил
бу- 
лутларни томоша килаётганда нимадир шитирлагандек бўлди 
(С. Аҳмад. Уфқ).
2 3 2
www.ziyouz.com kutubxonasi


V М М О Н
УММОНДАЙ (КАБИ)
Тошмоқ, пгўлқинланмоқ; чексиз.
Жўшкин харакатда бўлмок; 
поёни йўк, ҳадцан ортик кўп.
Ташкарила эса ҳаёт Уммон каби 
тошади,
Қитъалардан 
қитъаларга Чўнг булутлар ошади (А. Орипов. Тарбия). Мамлакат 
ҳайкириб, Уммондек 
тошди,
Жанггоҳлар оташи Кўкка туташди 
(Ж. Камол. Армон). Теварак худди уммон каби 
тўлқииланар,
саҳро бир китоб каби варакланар, балки қумларнинг янги саҳи- 
фалари очилмоқдайди (И. Султон. Бокий дарбадар). Ойчечак 
бегим айтган афсона хаёлидан ўтади, юраги уммон каби 
тўлқин-
ланади
(Ш. Улуғ. Факат сен йиғлама...). Одам топсак, маблағ 
топилмас эди, маблаг топсак, яна бирон нарса етишмас эди. Бу 
ерда хаммаси бор. Кучу кудрат уммондай 
чексиз
(П. Қодиров. 
Юлдузли тунлар).
У н
УНДАЙ
Майин.
Қўл ёки бошка сезги аъзосига дағал ботмайдиган.
Кўчаларнинг ундай 
майин
тупроғи ҳам қизиб ётибди (М. Ҳаз- 
раткулов. Таътил кунлари). Тупрок ундек 
майин,
қизғиш тус- 
да эди. Ер юзида юрган одам тупроқни кафтига олиб томоша 
қилганида бунақа аҳволга тушмайди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, 
соя бор). Ундек 
майин,
салкин тупрок бармоқларингиз орасидан 
билк-билқ отилиб чикади. Кетаверасиз, кетаверасиз, хечам чар- 
чамайсиз (У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
У 
III 
О Қ
УШОҚДАЙ
Жуда ҳам кичик. Асосан, одамнинг жуссаси ва баъзи нарса- 
лар ҳакида.
Ушоқдай аёлнинг юраги ҳам шунчалик тоғдек бўладими-а? 
(Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Ушоқдай тилла такинчоқни олиш 
учун... аёлни пичоқлаб кетяпти. Фалакми кажрафтор, турмушми 
бемаза?.. Иўк, бу иқтисодий қийинчиликдан эмас, йўк. Бу - маф- 
куравий ожизликдан, кампир, мафкуравий заифликдан (Т. Му- 
род. Бу дунёда ўлиб бўлмайди). Унинг норғуллиги, улкан одам- 
лардек бир ерга сиғмай қолиши шунда яққол сезилиб қолар эди. 
Мен унинг олдида ўзимни ушоқдек ҳис эта бошлар эдим, тавба 
(М. Мансур. Жудолик дисри).
2 3 3
www.ziyouz.com kutubxonasi


ф
Ф А В В О Р А
ФАВВОРАДАЙ

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish