Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ч и г и т
ЧИГИТДАЙ
Жуда кичкина. Одатдаги ҳажмдан кичикликнинг муболағали 
ифодаси учун.
Кап-катта одам чигитдай болани алдаб ўтирган бўлса-ю... 
(А. Кўчимов. Уғил). Чигитдай гўдакни қонига бўяган кўлларинг 
синсин, илойим! (А. Кўчимов. Ҳовлидаги майдонча). Ғўра чи- 
гитдан катта эмас эди, лекин еганимда ҳамма ёкни баҳор ҳиди 
тутиб кетди, бутун баҳорни шу чигитдаккина ғўранинг ичи- 
га камаб кўйилгандай туюлди (А. Қаҳҳор. Ўтмишдан эртаклар). 
Зарбдор бўлган чол отанг Қирчиллама йигитдек. Филдир терим- 
да онанг, Узи кичик чигитдек (Ойбек. Қишлоқ қизи - студент). 
Чигитдай-чигитдай арилар ўқповдай илонни чакиб шишириб 
юборишади (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари).
Ч И Л Л А К
ЧИЛЛАҚДАЙ
Ориқ, ингичка.
Кўпрок одам, жонивор кабилар ва уларнинг 
тана аъзолари ҳақида.
Чамаси, саксон ёшларга етган, чиллакдай 
ориқ, ингичка
ва 
елкаси туртиб чиккан Бобо Ҳокий ҳали жуда тетик эди (Ой- 
бек. Навоий). Ойимга юзландим. У чиллакдек 
ингичка,
тигрок 
бармоқпари билан яна гуруч теришга тушди (Ў. Ҳошимов. 
Икки эшик ораси). Қора эшак чиллакдай 
ингичка
оёқлари би- 
лан тупрок чангитиб, аравани судраб борар, ғилдираклари нола 
чеккан каби ҳазин гийқилларди (Ў. Ҳошимов. Ўзбеклар). Уй- 
нинг ўртасида оёқлари чиллакдек бир бола чол-кампирга караб,
248
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиржайиб тургаи эмиш (Зумрад ва Қиммат). Ҳусан чиллакдек 
қўллари билан махкам тирмашиб олган, кўзлари мушукникидек 
ёнар эди (У. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
ч и н н и
ЧИННИДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тоза; тозаламоқ.
Асосан, ўрин-жой ҳакида.
Ботинда эса дилига лой суртяпсиз, қалб кошонасини топта- 
япсиз, чиннидай 
тоза
жойга ахлат ташлаяпсиз (А. Абдулла- 
ев. Дард). Ён томонда чет эл мебеллари... Муҳими, бирон жой- 
га гард кўнмаган, ҳаммаёк чиннидай 
топ-тоза
(А. Абдуллаев. 
Дард). Текис асфальт ҳовли чиннидай қилиб супурилган, икки 
лабига зичлаб пишик ғишт ётқизилган арикчадан шаркираб сув 
окиб ётар, ариқ четида гулсафсарлар найзадор япроқларини шай 
тутиб саф тортиб турарди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). 
Кўчани чиннидай 
тозалагандан
сўнг, мачитдаги ховуздан об- 
кашлаб сув ташимокка бошлади (Ойбек. Қутлуғ кон). Ҳамма ёк 
топ-тоза,
чиннидай (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Хизматчи- 
лар келганда ҳамма ёк чиннидек 
тоза,
саришта (Ў. Умарбеков. 
Куз ҳавоси). Эртасига тонгдан туриб, остонани, ҳовлини, дар- 
воза тагини супуриб-сидираман, чиннидай килиб 
тозалайман
(М. Исмоил. Таслима).
Ч И Н О Р
ЧИНОРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Баланд, бақувват; улкан,
салобатли, суянч бўладиган. Кўпрок 
эркак киши ҳакида.
Давра ўртасида Барот полвоннинг чинордек 
баланд,
бақувват
гавдаси пайдо бўлди. Гузар сув сепгандек жимиди 
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Чинор каби 
улкан
гав- 
дада Нозик калбни оғир асрамоқ (Ҳ. Карим. Юрак билан 
сўзлашув). Етмаса, чинордай ўғилларим бор! Боласини бокиб, 
хомини пишириб ўтирсам ҳам бир кунимни кўраман (С. Сиёев. 
Ой бориб, омон келинг). Ҳамиша оёкда тик юрадиган, чарчаш 
нима билмайдиган чинордай валинеъмат соҳибкироннинг энди 
чорасиз азиз бошларини ёстиқка кўйиб, роҳатсизланиб ётган- 
ларини бир зум кўз олдига келтирди (М. Али. Улуғ салтанат). 
Ойбек соҳилингда турар чинордай, Барча улканлигинг завқли 
нигохда (Зулфия. Қуёшли калам). Бир оқсокол кўрдим - бўйи 
чинордек, Эгнида банорас, кўкраги очик (Миртемир. Оксокол).
249
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сандикдан бир жонивор Қоматини кўтарди, Чинордайин бўйи 
бор, Одамга ўхшар эди (Ҳ. Олимжон. Ойгул билан Бахтиёр).
Ч И Р М О В У Қ
ЧИРМОВУКДАЙ (КАБИ, МИСОЛ)

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish