Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ШЕРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Олиишоқ.
Қўркув билмай, мардона жанг қилмоқ, жасурлик 
билан курашмок.
Ўнг канотнинг олдинги сафида жангга кирган Абдуллатиф 
касос туйғусига тўлиб, Алауддавланинг аскарлари билан шер- 
дай 
олишди
, бир ўзи ўндан ортик душманининг бошини кесди 
(П. Қодиров. Шохрух ва Гавҳаршод). Спитамен Мароқанддан 
кайтаётганларида Шердорнинг Искандар айғокчилари билан 
шердай 
олишганлигини
эслади (М. Қориев. Спитамен). Жанг- 
да шер каби 
олиишдиган
бу суворийлар билан савашмоқнинг 
ўзи бўлмасди (Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд акл ва килич). 
Асадбек билан шердек 
олишаман,
деб ўйлаган эди, аммо 
ғанимнинг куён эмас, ўз номига яраша арслон эканини ҳисобга 
олмабди (Т. Малик. Шайтанат). Хайриятки, Шерниёз жўранг бо- 
риб колди, шердек 
олишди
азамат (X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг 
олтин боши).
2. 
Ҳамла қилмоқ, ташланмоқ.
Қўрқув билмай хужум килмоқ.
«Ёв кочса ботир кўпаяди» деганларидек, ёв чекинганига
ишонган дарадаги аскарлар даҳана ташқарисига шердай дадил 
ҳамла қилиб
чикдилар (П. Қодиров, Юлдузли тунлар). Йигир-
263
www.ziyouz.com kutubxonasi


ма ёшли Шохзода Султоним чодирга кириб таъзим килди-да, 
Тахмаспнинг овдаги жасоратини, архарларга ҳақиқий шер каби 
ҳамла қилганини
шавқ-завк билан сўзлай бошлади (П. Қодиров. 
Ҳумоюн ва Акбар). Лекин пистирмада ётган Исломкул кўрбоши 
тўдаси қиличларини яланғочлаб, уларнинг устига шердай 
таилланади
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Ўзини ўраб кела- 
ётган ёгий тўпига шердек 
ҳамла этар
, мўғулларни кетма-кет 
жаҳаннамга жўнатар эди (Э. Самандар. Султон Жалолиддин).
3. 
Наъра тортмоқ, ўкирмоқ, бўкирмоқ.
Қаттик, ларзали то- 
вуш чиқармоқ.
Ҳийла-найранг, фисқ-фасод бош кўтарган чоғ Шер ми- 
соли 
наъра тортар
виждони борлар (Ф. Афрўз. Томчисини 
қизғанмайди уммони борлар...). «Нега шундай бўлади? Нега!» 
- Мирёқуб шердай 
ўкирарди
(Чўлпон. Кеча ва кундуз). Азиз- 
хон нима қилишини билмай шердек 
ўкириб
атрофга каради 
(С. Аҳмад. Қирк беш кун). Азизхон унга жавоб бермади. Якин 
келаверди. Акбарали шердек 
ўкириб
унга ташланди (С. Аҳмад. 
Қирқ беш кун). Бошида шляпа, эгнида қимматбаҳо макен- 
тош, тоғаси тобутни кўриб, бирдан шердай 
ўкириб юборганди
(О. Ёқубов. Диёнат). Низомжон шердай 
бўкириб,
ўрнидан туриб 
кетди (С. Аҳмад. Уфқ).
5. 
Азамат,
кўркмас; бақувват. Асосан, одам, унинг билакла- 
ри ҳақида.
Авазхон айтди: «Ҳай аттанг, шу ерда қирқ йигитим, шердай 
азаматим,
отам Гўрўғли валламатим даркор бўлди-да» (Қундуз 
билан Юлдуз). Султон Аҳмад мирзонинг ўғли йўқ эди, Бобурга 
подшоҳ оиласи ҳавас билан қарар эди. Шунинг учун кайвони- 
лар «янги тушган келин ҳам мана шу шердек ўгил кўрсинлар», 
дейишиб, бет очишга Бобурни муносиб топдилар (П. Қодиров. 
Юлдузли тунлар). Шердай билакларинг - меҳнатга гадо Қордек 
яктагингни куйдирадир кон (О. Ҳожиева. Ойбек). Ш ердай-шер- 
дай ўғилларингиз бор, қизингиз бор (Э. Аъзам. Сув ёқалаб).
ш И Ш А

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish