Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ШАРПАДАЙ
Унсиз,
сассиз, шовурсиз. Овоз ва шовурсиз амалга оширилган 
ҳаракат ҳақида.
Кейин зиналардан энкайиб тушди-ю, шарпадай унсиз юрган- 
ча, ховли этагига караб кетди (Ў. Ҳошимов. Урушнинг сўнгги 
курбони). Ранги униққан чит кўйлак устидан нимча кийиб ол- 
ган Умри хола шарпадай 
унсиз
юриб келди-да, япалоқ «мусул- 
мон» ғиштдан ясалган зинадан айвонга кўтарилди (Ў. Ҳошимов. 
Урушнинг сўнгги курбони). Пўлат чол қорни шишиб кетган 
эчкиларни хайдаб келганда Байна момони уйдан тополмади: у 
алламахал, ой атрофни сутдай ёритганда шарпадай кириб кел- 
ди (Н. Эшонкул. Шамолни тутиб бўлмабди). Уни ажаблантир- 
ган нарса шарпадай кириб келган аёл бўлди (И. Зойир. Қисмат 
ўчи). Абдурауф тиззасига суяниб аста турди. Асосини олди-да, 
ш арпадек судралиб чикиб кетди (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги 
сафари). Турарди шарпадек чикмайин саси (М. Мирзо. Осмон 
кора эди).
Ш А Ф А Қ
ШАФАКДАЙ
Қизил; қизармоқ, товланмоқ.
Кип-кизил рангли; кизил тусга 
кирмоқ, шу рангда жилоланмок.
Мева берди етилиб бу йил Мен ардоклаб ўстирган ниҳол. 
Олмаларки, шафакдан 
қизил,
Лекин номи олма эмас, ол 
(Э. Вохидов. Олма). Ўрик, олча барглари ўз бутоқпари билан 
видолашиш олдидан шафақдай 
қизил
тус олган (П. Қодиров. 
Юлдузли тунлар). Алвон кизғалдоклар билан копланган тепа- 
лик бағри шафақдай қизарган, аллақаерда тўрғай фарёд солар- 
ди (Ў. Ҳошимов. Қапбингга кулок сол). Ёнар дунё, ёнар дунё, 
Ш афақдек 
товланар
дунё (Ж. Камол. Умр).
262
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ш А Ф Т О Л И К О К И
ШАФТОЛИҚОҚИДАЙ
Буришмоқ; буришиқ.
Асосан, одамнинг серажин, осилган 
юзи хақида.
Болалардан кейин юзлари ш афголикокидай 
буришган
аллакандай митти кампирлар, мункиллаб колган кўса чоллар 
кўринди (О. Ёкубов. Излайман). Оғалик эшикдан кирар экан, 
кичкина жуссасига, шафголикокидай 
буришган-тиришган
бўлса ҳам халим юз ифодасига мос келадиган кичкина ва му- 
лойим товуш билан: - Ассалому алайкум, контурлар! - деди 
(А. Қаҳхор. Зилзила). Матпанонинг эти увушиб чўрт бурил- 
ди. Қараса, юзлари шафтоликокидек 
буришиқ
бир кампир 
кандолатфурушга кумуш танга чўзиб турарди (С. Сиёев. Аваз). 
У шундай деди-ю, чолнинг киёфасига кириш учун букчайди, 
юзини шафтоликокидай 
буриштириб,
башарасини бечораҳол 
одамга ўхшатди ва унинг гапларини мазах килишга киришди 
(Н. Раҳмат. Буни хаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кунда- 
лиги).
Ш Е Р

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish