ш
III А М
ШАМДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Қотмоқ.
Муайян ҳиссий-руҳий
таъсир натижасида тамо-
ман ҳаракатсиз ҳолатда бўлмок. Асосан, одам ҳақида.
Ғозиддин энди нима деярини билмай, шамдай
қотди
(О. Мухтор. Эгилган бош). Иккинчи ҳикоямнинг каҳрамони эса
бир куни эрталаб уйғониб, кўчага чиқади-ю, хайратдан шам-
дай
қотиб қолади\
караса, хамма нарса ўзгарган (Н. Эшонқул.
Тун панжаралари). Алишернинг онаси: « - Вой болам, кайда
қолдинг!» - деб йиғлай бошлади.
Отаси докадек окариб, тур-
ган жойида шамдек
қотиб қолди
(М. Осим. Зулмат ичра нур).
Кураш томошасига бораётгандек тўн кийиб чиккан Ашир-
мат бувани кўрган Саид охун бир муддат шамдек
қотди,
сўнг
ҳовликканча сўзлай кетди (Ш. Бўтаев. Катга одамнинг дадаси).
Шамси Салоҳ шамдай
қотиб қолганди
:
унинг вужудида хо-
тиралар, хаёллар, туйғулар ғалаёнга келганди (Н. Эшонкул.
Момокўшик).
2.
Сўнмоқ,
кучсизланмок, сусаймоқ, ўчмоқ, йўқолмоқ. Асо-
сан, одам ҳаётининг тугаши, айрим тушунчалардаги шиддатнинг
камайиши ёки йўколиши ҳакида.
Менинг ҳасратимда кетди бевактрок,
Сўнди
шам каби
(Миртемир. Холтош). Шамолда шам каби
сўнгум,
дема, эй,
ғофили даврон, Ўлармен, кул бўлармен, бир уюм тупрокка
дўнгаймен (Ж. Камол. Нечун бу гапга кўнгаймен).
Гадо шам-
дек
сўниб
битар тутиб шоҳ кўлин, Шу йўсинда тенгсизликнинг
ўзи йўколгай (М. Қориев. Спитамен). Чунки бу пайт дадамлар
озод бўлади деган умид ожиз милтираб турган шамдай
сўнган,
у кишини узоқларга олиб кетишлари, чамаси, ойимларга аён
эди (О. Ёкубов. Музкаймок). Не ажабки, шугина умиди ҳам
шамдек
сўнди
(И. Зойир. Қисмат ўчи).
Она умидланиб, кутиб,
йилдан-йилга шамдек
сўна борди
(О. Мухтор. Эгилган бош).
Тоғда янграган ўк овози волиданинг алласини шамдек
сўн-
дирди
(А. Мухтор. Давр менинг тақдиримда). Дадил айтилаёт-
ган гаплар аста ўчаётган шамдек
сўна бошлади
(Т. Малик. Шай-
танат).
259
www.ziyouz.com kutubxonasi
3.
Эримоқ.
Юрак, кўнгилнинг бениҳоя юмшаши, бўшаши-
ши хакида.
Агар кўнглингиз тошдан ё темирдан бўлмаса, беихтиёр сиз
ҳам мутаассир бўлиб, юрагингиз шам каби э
риб
окади, зиё-
рат чоғи ўз-ўзидан йиглайверасиз, йиғлайверасиз... (X. Султон.
Бобурийнома). Ҳозиргина Маҳмудхон киблагоҳининг арвоҳи
олдида
тавба-тазарру келтириб, кўнгли шамдай э
риб
тургани-
ни у кайдин билсин? (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги сафари).
Ғирт сурбет экан-ку! Мен унинг кўзларига караб шамдай
эриб
ўтирибман-а! (С. Бобоев. Олатўнлик). Билиб-сезиб турганим:
аёл ... мени тобора маҳв этиб борар, мен эса шамдек
эриб бора-
ётгандим.
(У. Ҳамдам. Тош).
4.
Милтирамоқ,
кучсиз, заиф ёруғлик бериб турмок.
Қоропги гумбаз ичра шамдай
милтираб турган
беҳисоб юл-
дузларга тикилиб энтикади (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги са-
фари).
Тонг отган, уфкдаги корли чўккиларнинг тепаси окариб
қолган, артилган шишадай тиник мовий осмоннинг у ер-бу
ерида сўнгги юлдузлар сўнаётган шамдай заиф
милтирарди
(О. Ёкубов. Кўхна дунё).
5.
Милтирамоқ, милтилламоқ.
Муайян туйгу, ўй-хаёлнинг
кучсиз тарзда намоён бўлиши ҳакида.
Албатта, маълум муддат норозилик туйғуси шамдек
милти-
раб туради
(О. Мухтор. Эгилган бош). Унинг кўнглида заиф
шамдай
милтираган
бу фаразлар ўшанда, расадхонада бедор
ўтган тунларда туғилган эди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Ажаб хол:
устод Масиҳийни эслаши билан Берунийнинг миясида гўё заиф
шамдай
милтираб турган
нарса «лип» этиб ўчди-ю, «ярк» этиб
бошка бир чирок ёнди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Бапки юрагида
ёнган сўнг дафъа
Шам каби
милтиллаб
ўтинчи - зори (М. Мир-
зо. Шаҳидлар хиёбони).
Ш А М О Л
Do'stlaringiz bilan baham: