семириб
кет-
гансан», деган фикрни укиб олди (Н. Раҳмат. Санаторияда).
2.
Ичмоқ.
Меъёрини билмасдан, одамлик киёфасини йўкотиб,
кўп спиртли ичимлик истеъмол килмок.
Володям қани ўзи, чақир! Табриклаб кўяй. Ётибди?..
Ичгандир-да?.. Чўчкадай
ичди?\
Ухлаб колдими? Ҳа, ичкиликка
кирон кесин! (X. Дўстмуҳаммад. Масковлик яхши одам).
Ч Ў Я н
ЧЎЯНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қоп-қора; қораймоқ.
Асосан, одам, гана аъзоларининг ранги
ҳақида.
Валинеъмат падари Қорағулом - Олло унинг руҳини шод
этгай - чўяндай
қоп-қора,
алпкомат одам эди (О. Ёқубов.
Кўҳна дунё). Худди отасининг кўзларидай кийғоч кўзлари
конталашган, ёноклари бўртиб чиқкан чўяндай
қоп-қора
юзи
аллақандай кўкариб кетган (О. Ёқубов. Кўҳна дунё). Муҳаммад
Чурога додхоҳ кўрди: соҳибкироннинг ҳалигина ғазабдан
чўяндай
қорайиб кетган
юзларига нур иниб, чеҳраси очилди
(М. Али. Улуғ салтанат). Отакўзининг корамтир юзи чўяндай
қорайиб кетди,
учбурчак мўйлови ғалати кимирлаб: - Бошқа
жой тўғри келмас эди! - деди (0 . Ёкубов. Диёнат). Турар эди
йўлкада ёлғиз Чўян каби
қорайган
Саггор (Ҳ. Шарипов. Бир са-
вол). Ҳақиқатан ҳам, ҳар куни шу йўсин «чиникиб» юрган сол-
датларнинг танапари чўяндай
қорайган,
ҳатто баликдай оппок
Вася ҳам мисдай қизарган эди (О. Ёқубов. Излайман).
ч Ў Ғ
(ЛАХЧА) ЧЎҒДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ)
1.
Ёнмоқ, қизимоқ.
Тана ҳароратининг беҳад юкори даражага
чиқиши ҳакида.
255
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўша кечаси бир ёмғир куйди-ей... Мен бўлсам лахча чўгдек
ёниб
ётибман, ўчириш ёмғирга йўл бўлсин (А. Ибодинов. Кўл
бўйида). Ҳофиз Кўйкий унинг чўғ каби енаётган юз-кўзларини,
пешанасини силади (X. Султон. Бобурийнома). Шаҳзода чўгдай
қизиган
пешанасини олтин тахтнинг совук суянчиғига тирагани-
ча узок ўтирди (О. Ёкубов. Улуғбек хаэинаси). Қаландар чўғдай
ёнган
бу кўлларни кисаркан, бутун вужуди ловуллаб кетди
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Икковининг бармоклари қам
шилиниб конаб кетган, Рақматилланинг эса тошчалар кириб
кетган тиззалари шилинган, кафтлари чўгдай
қизиб
ачишарди
(А. Кўчимов. Баланд тоғлар остида).
2.
Қизимоқ,
ёнмок Ортик даражадаги қарорат қакида; асосан,
турли нарсалар, қаво ва шу кабиларга нисбатан.
Капитан айтган кир камида бир чакирим келарди. Қўлимда
стволи офтобда чўгдай
қизиган
пулемёт, мен ярим йўлга
бормасданоқ қансираб колдим (О. Ёкубов. Излайман). Қаландар
Қарнокий тиз чўкиб, чўғдай пешанасини дахманинг муздай то-
шига босди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Дадам вариллаб тур-
ган ўчокдан чўғдай
қизиган
бир парча темирни олиб тешаётган
эди (А. Қақҳор. Ўтмишдан эртаклар).
3.
Ёнмоқ, поряамоқ.
Асосан, ғазаб, кувонч каби қиссий таъ-
сирлардан кўзнинг каттик ёлкинланиши ҳакида.
Гавқаршод бегим лахча чўғдай
ёнган
кўзларини Абусайидга
тикди (П. Қодиров. Шоҳруҳ ва Гавқаршод). Унгача бояги йигит-
лар пешвоз келди. Қўзлари чўғдай
ёнади
(М. Ҳазраткулов. Чирок
ўчмаган кеча). Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар лаш-
карига кирон келтирганини, Чингизхон бу эрксевар йигитнинг
ўғлини тутиб олганини, ёш боланинг юрагини суғуриб олиб,
итига егизганини айтаётганда кизнинг кўзлари чўғдай
порлаб
кетди
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Ҳа, бек ака, карғишдан
қўркяпсизми? - деди у чўғдай
порлаётган
кўзларини Асадбекка
қадаб (Т. Малик. Шайтанат). Қувончнинг зўридан унинг кўзлари
чўғдек
ёнаётган эди
(X Дўстмуқаммад. Ёлғизим - Сиз).
Қаландар бошини кўтариб, шайхнинг чўғдай
ёниб турган
кўзларига тик каради (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси).
4
Ёнмоқ, товланмоқ, ловулламоқ, қизармоқ; қип-қизил.
Қизил, кизгиш рангда жилоланмок; бениҳоя кизнл. Асосан, жон-
сиз нарсалар қақида.
Шу куни Бердикул бобо отига Бек исмини кўйиб, олдига
чўғдай
ёниб турган қип-қизил
гиламни ўнгариб уйига қайтди
(М. Ҳазраткулов. Таътил кунлари). Дарвоза ланг очиқ, куролли
йигитлар ичкаридан жимжимали сандиқпар ва чўғдай гилам-
лар кўтариб чиқмоқда здилар (П. Қодирон. Юлдузли тунлар).
256
www.ziyouz.com kutubxonasi
Қосимбекнинг назарида, саллага кадалган ёқутларнинг чўғдай
ёниши
заҳарли илоннинг қизғиш кўзлари қонга тўлиб ёни-
шига ўхшарди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Ҳув, анавини
ололмайсиз, - дейди Насиба, энг баландда лахча чўғдай
тов-
ланиб турган
олмани кўрсатиб (А. К5'чимов. Бир жуфт олма).
Чўғдек
ловуллаган
қизғалдоқлар, саф тортган гулсафсарлар
орасида мармар тошлар кўринади (V. Ҳошимов. Дунёнинг иш-
лари). Дов-дарахтлару тоғу тошлар ҳам чўғдай
қип-қизил
(А. Кўчимов. Қайта туғилган бола). Кўпи билан бир-икки ҳафта-
дан сўнг бу ерлар бутунлай ўзгариб кетиши, чўл бети келин-
чак уйидек минг гуллик туркман гиламлари, чўғдек
қип-қизил
палаклар билан ясаниб олишини йўловчилар билишарди
(Ў. Умарбеков. Кўприк). Қуёш ботиб бўлган, фақат чўққилар
ичигина лахча чўғдек
қизариб,
кабристонга алвон туман пурка-
ган шоми ғарибонда Толибжонни тупроққа қўйдилар (С. Аҳмад.
Жимжитлик).
5.
Енмоқ, қизармоқ.
Ҳаяжон, асабийлик, уят, хижолатлик ка-
билар таъсирида одам тусининг ўзгариши ҳақида.
Нечун юзингда қизил чўғ каби
ёниш, қизариш
? Ярар-
ми менга-да билмак, нечун, нечун бу иш? (Чўлпон. Қизариш).
Дилдор чўғдек
қизариб кетди
(С. Аҳмад. Уфқ). Баъзан юзлари
чўғдай
қизариб кетар,
ўзини каерга кўйишни билмай типир-
чиларди (У, Ҳамдам. Мувозанат). Қосимбек боргоҳдан чўғдай
қизарган,
асабий бир алпозда чиқиб кетди (П. Қодиров. Юлдуз-
ли тунлар).
6. (
Юраги) ёнмоқ, куймоқ,
ўртанмоқ, ичи куймоқ.
Том бир маъюсият ичида бошини қуйи солган эди, ўтиб ту-
рувчиларни пайқамас, лахча чўғ каби^
ёниб турган
юрак ўти
билан сархушдек эди (А. Қодирий. Ўткан кунлар). Юрагим
лахча чўғдек
ёниб кетяпти-
ю, Раънога кайрилиб карамайман
(Ў Ҳошимов. Икки эшик ораси). Миннатли ош, бу - сочма ўк-
дек Ич-ичимни
куйдирар
чўғдек, Қорин оч-у, назарим тоғдек
Мени азиз билган йўкчилик (И. Мирзо. Мерос). «Шикоят» бир
ҳафтача лахча чўғдай кўкрагини
куйдириб юрди
(А. Кўчимов.
Ок каптарлар ороли). Бу хабар Соҳибқироннинг ичларини лахча
чўғдай ўртаб ўтди (А. Мухтор. Инсонга қуллуқ қиладурмен).
Юрагини чўғ каби доимий равишда
куйдириб турувчи
соғинч
чўғи бирдан аланга олди (Т. Мапик. Шайтанат).
7.
Қизармоқ.
Қизил тусга кирмок. Жонсиз нарсалар ҳакида.
Тушга яқин олов ёқилди, соат милига ўхшаш узунчок пўлат
миллари чўғдай
қизаргунча
қиздирилди (П. Қодиров. Ҳумоюн
ва Акбар). Тун ярмидан оғиб, ташқарида дизель товуши тин-
ди, чироклар чўғдай
қизариб
ўчиб колди (А. Мухтор. Давр ме-
17 Н. Махмудов, Д. Худойберганова
257
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг тақдиримда). Икки бошида иккита кўлбола ўчоқ - бетон
тахтага тортилган пружина чўғдек
қизарив
турибди. (Э. Аъзам.
Шовкин).
8.
Безатмоқ, ясатмоқ.
Хартумидан думигача чўғдай
безатилган,
бўйнига улкан
гулшодалар осилган подшо филини юзлаб отлиқлар ўраб, кўриқ-
лаб бормоқда (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Акбар чўғдай
ясатилган
филлардан бирига Вирсал Прасадни миндирди
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Хона ўртасида чўғдай қилиб
кийинтириб қўйилган болакай «ғоз-ғоз» турар, бу - рус йигит-
нинг ўғилчаси бўлса керак (У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор).
9.
Ёнмоқ,
бехдд жозибали
кўринмоқ;
жозиб ва жилоланган.
Заргаров ҳамон индаёлмай турарди. Жуссаси чоғроккина,
қош-кўзи кийғоч бу саҳро кизи рўпарасида чўғдек
ёниб
ўтирарди (А. Мухтор. Бўронларда бордек ҳаловат). Сўнагул
чўгдай
ёнганча
бошини эгиб турар, назарида шундай бахти-
ёр эдики, уй торлик килаётгандай, ҳозир гўё Қизилқумга ҳам
сиғмайдигандай эди (А. Мухтор. Давр менинг тақдиримда). Тех-
никумда бирга ўқиган дугонасининг тўйига борди-ю, косагуллик
қилган йигит кўзига чўғдек
куринди
(У. Ҳошимов. Нур борки,
соя бор). Уни даст кўтариб жингала сочларини силади, силаётиб
қизалокнинг чўғдек атлас кўйлагига караб кўзи камашиб кетди
(X. Дўстмуҳаммад. Нигоҳ).
Do'stlaringiz bilan baham: |