Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Ўрамоқ, чирмаишоқ, ёпиишоқ,
тамоман камраб олмоқ, 
кўшилиб кетмок, ўз доирасидан чикармай кўймок.
Абдулатифни чирмовуқдай 
ўраб олган
вазирлар ва аъёнлар 
унинг ҳовликма феълини кўзғатдилар (П. Қодиров, Шохрух ва 
Гавҳаршод). Нахотки, буям Ҳандалак шахри меҳнаткашларининг 
оёгини 
чирмовуқдай 
ўраган
иллатлардан 
бири 
бўлса 
(X. Тўхтабоев. Ширин қовунлар мамлакати). Ҳаётнинг бўйнига 
чирмашибкетсин
Иккала кўлим хам чирмовуқ мисол (У. Азим. 
Шубха). Утаган бува жадаллаб бориб, унга чирмовуқдек 
ёпиш-
ди
(Ғ. Шермухаммад. Баракасини берсин). Уларнинг миясини 
«Мен сенга, сен манга тегма» деган ақида чирмовуқдек 
ўраб
олган
(И. Зойир. Қисмат ўчи). У Ҳожи отанинг ёнига, аввало, 
ўзини чирмовуқдай 
ўраб олган
хаёлларидан бир оз чалгиш 
мақсадида кирган, вазиятга қараб бошига тушган савдонинг бир 
учини чикармокчи эди (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари).
Ч О Й Н А К
ЧОЙНАКДАЙ (-ЧОЙНАКДАЙ)
Одатдагидан катта. Кўпрок анор, нок кабилар хақида.
Бошкаларнинг карами муштдек бўлгунча, буларники чой- 
нақдек бўлиб «кайнаб кетади» (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умр- 
лар). Кўряпсанми буни? - Пояга бармоғи учини тегизди. - Нок 
эди бу. Чойнакдай-чойнакдай хосил берадиган навидан эди 
(Ш. Холмирзаев. Ўзбек бобо). Анор дарахтларида анор шиғил, 
чойнакдай-чойнақдай бўлиб осилиб ётибди (А. Қаҳҳор. Анор). 
Сахий дастурхон: чинни лаганларга терилган чойнакдай- 
чойнакдай анорлар, олтиндай товланган нок, беҳи ва уларнинг 
устидаги ҳусайни ва кора чарослар шундай назокат билан яса- 
тилганки, эшикдан кирган кишига дабдурустдан гениал бир 
натюрмортни эслатади (О. Ёкубов. Оккушлар, оппок кушлар). 
Эрта баҳордан парвариш килиб кузда ҳар бири чойнакдай- 
чойнакдай келадиган анорларни узаман (С. Ахмад. Елкасини 
хакиқат силаган ижодкор).
250
www.ziyouz.com kutubxonasi


ЧУмоли
ЧУМОЛИДАЙ (КАБИ. МИСОЛИ)
1. 
Беҳисоб.
жуда кўп. Асосан, одамлар ҳакида.
Кўприкдан чумолидай 
беҳисоб
одамлар, отлар, моллар, ара-
валар тизилиб ўтиб келаётгани ёмгир пардаси орасидан элас- 
элас кўзга чалинарди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
2. 
Ўрмаламоқ, гивирламоқ, уймалаилмоқ.
Кўплашиб, бирга- 
ликда ҳаракат килмок; муайян бир жойда тартибли-тартибсиз 
ҳаракат килмоқ, ғужғон ўйнамок.
Дарё ёкасида чумолидай 
ўрмалаган,
ўлган-тирилганига 
карамай шаҳар деворлари сари интилаётган мўгулларнинг 
ҳисоби йўк (Мирмуҳсин. Темур Малик). Кечагина отда калъани 
айланиб дўқ ураётган суворийлар энди чумолидек 
ўрмалашар

ёғий калъадан отда чиқиб босса, ҳолимиз не кечади, дея дуч 
келган тарафга коча бошлаганди (Н. Қобул. Буюк Турон амири 
ёхуд акл ва килич). Ҳатто ёв ҳам шу ерда, оёк остида эди. Озод 
уларнинг тупроқ узра чумолилар каби ночор-ночор 
ўрмалаб
юришганини кўрди 
(И.
Султон. Озод). Қирларда қўй галалари 
чумолидай 
ўрмалаб
юрар, баланд адирларда ёнбошлаб ётган 
чўпон-чўликлар учрар, хазон тўшалган кирмизиранг боғларда 
киз-жувонларнинг гулдор рўмоллари ҳилпираб колар, болалар- 
нинг кий-чуви кулокка чапинар эди (О. Ёкубов. Улуғбек хази- 
наси). Араваларнинг остида болалар чумолидай 
гивирлашади,
коплардан. яшиклардан тўкилиб, тупрокка, лойга коришган 
меваларни теришади (Ойбек. Қутлуғ кон). Шундок бекат 
рўпарасида икки каватли универмаг ойнаванд эшикларини оч- 
ган, харидорлар чумолндай 
гимирлашиб
кириб-чикиб туришар 
эди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Узокдан караган одам 
чумолидай 
уймалашган
нўёнлару амирлар, баходирлару аскар- 
ларнинг ўзларини бирин-кетин дарёга отганларини кўрарди 
(М. Али. Улуғ салтанат). Расталар орасидаги торгина йўлакда 
чумолидек 
уймалашиб ётган
одамлар орасидан илгарилаб бо- 
раётган Ўтаган бува нимадир эсига тушгандек сергак тортиб, 
шеригига юзланди (Ғ. Шермуҳаммад. Баракасини берсин).
3. 
Ишламоқ, меҳнат қилмоқ, ҳаракат қилмоқ.
Ғайрат, жонса- 
раклик билан кўплашиб тиним билмай меҳнат қилмок.
Тирикчилигимиз шу боғ оркасида бир нав ўтиб турарди. Ер- 
дан кор кетиши билан кўчиб келиб, бутун оила чумолидай 
иш-
лар
э
дик
(Ойбек. Қутлуғ кон). Улар дарё ёқасига келиб, жимир- 
лаб, буралиб окаётган Сайхунга соатларча тикилишар, узоқда, 
дарё ичидаги узун оролга бокишиб, бунда чумолидек тинимсиз
251
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳаракат қилаётган
хўжандликларни кузатишарди (Мирмуҳсин. 
Темур Малик). Ҳасан сўфи билан Алим бува токка чикишди-ю, 
атрофда одамларнинг чумолидек кайнашиб, 
ишлашиб ётган-
ларини кўришди, кўнгиллари яна батгар оғриди (М. Исмои- 
лий. Фарғона тонг отгунча). У чумолидек бетиним ғимирлаб 
меҳнат қилаётган
одамлар нималарга қодир эканини кўрди 
(Мирмуҳсин. Меъмор).
4. 
Тизилмоқ, саф бўлмоқ.
Ана, барчалари эгни тўзган, хаммаёғи тимдаланган, хаста- 
мажрух холатда чумолидек 
тизилиб
йўл босишяпти (О. Мух- 
тор. Хотин подшоҳ). Инсон хам чумоли мисоли 
саф бўлиб
су- 
ринаверар экан (О. Мухторов. Вазифа).
5. Жуда хам кичкина; кичкина бўлиб кўринмок.
Куйганёрдан бошлаб пардада кети узилмай, узок вақтгача
трассадаги одамлар чумолидек бўлиб кўринаверди (С. Ахмад. 
Қирқ беш кун).
Кўзига одамлар гоҳ тоғдек, гох чумолидек бўлиб кўринади 
(О. Мухтор. Майдон). Чумолидек бир кишининг номи тоғдек 
бўлиб туюлади одамлар назарида (О. Мухтор. Эгилган бош). У 
чўл ўртасида шамолдек олдинга югуриб кетди, боя чумолидек 
увок кўринган киздек йигит, энди кийикдек ел кувиб олдинда 
учиб борарди (С. Аҳмад. Чўл бургути).
ЧУМОЛИ ЎРМАЛАГАНДАЙ
Сесканмоқ
, э
ти жимирламоқ.
Абул Ҳасанак султоннинг аллакандай сирли хикоясига кулок 
солиб ўтираркан, аъзойи бадани гўё чумоли ўрмалагандай 
жимирлаб кетди
(О. Ёкубов. Кўҳна дунё). (Пералининг аъзойи 
баданидан чумоли ўрмалагандай бўлди. (С. Кароматов. Олтин 
кум). Этим жунжикиб, елкамда чумоли ўрмалагандай бўлди 
(С. Сиёев. Ёруғлик). Танимдан сон-саноксиз чумоли ўрмалаган- 
дек ғалати 
сесканиш
билан чамадончамни ўриндикка кўйдим-у 
яна хотинга қарадим (С. Аҳмад. Ялпиз ҳиди).

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish