Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Очилмоқ, гулламоқ, товланмоқ, яшнамоқ.
Кўпроқ қийғос 
очилган гуллар, гўзал нақш, буюм, жой ва шу кабилар хақида.
Малик муаллим ёнбошлаб, рўпарасида чамандай 
очшиб
турган
гулларга ҳавас билан бокди (А. Кўчимов. Ок каптар- 
лар ороли). Ҳув наридаги бир туп настарин чамандай 
очшипти
(М. Ҳазратқулов. Чирок ўчмаган кеча). Ерда чамандай 
гулла-
ган
ипак гиламлар, баланд шиплардан осилган олтин қандиллар, 
токчалардаги асил ажойиб хитой идишлар зийнати ақлни шоши- 
рар эди (Ойбек. Навоий). Чамандек 
товланиб ётган
бу нозик 
накшлар мармар сатхига феруза, ақик, зумрад, забаржад, ёқут 
сингари қимматбахо тошларни кадаб зийнат бериш оркали ву- 
жудга келтирилган (X. Султон. Бобурийнома). Шом тароватдан 
чамандек 
Яшнаган
жонона кун (Ж. Камол. Кун).
Ч А Р О С
ЧАРОСДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қора.
Асосан, одамнинг кўзлари хакида.
Ғуломжон шошиб колди. Нозик қилиб терилган калам 
кошларида - ўсма; чарос каби 
қора,
сузук кўзлар теварагидаги 
калин, узун киприкларда - сурма... (М. Исмоилий. Фарғона тонг 
отгунча). Бу - Сўпининг кўзлари чаросдай 
қоп-қора
шаддод 
келини эди (Ш. Бўтаев. Бир кунлик меҳмон). Унинг чаросдай 
қоп-қора
кўзларини найза каби киприклари қўриқлаб турарди 
(М Ҳазраткулов. Кўккўл). Нега кўришмайсизлар, - деди Махкам 
ака коп-кора сочлари ўсган, чаросдек кўзлари ёниб турган кич- 
кина, оппок кулча юзли Абрамга қараб, - бизникига бориб тур- 
санг, кўришаверасан-да (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Кўзларинг 
бир жуфт чаросдек, лабларинг гул баргидек, қоматинг шамшод- 
дек (X. Даврон. Бибихоним киссаси ёхуд тугамаган достон).
Ч А Р Х П А Л А К
ЧАРХПАДАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Айланмоқ.
Чирпирамок, ост-уст бўлмоқ, шундай холатда- 
гидай тасаввурда бўлмоқ.
245
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хаёли чархпалакдек 
айланди,
кўз ўнгида ота-онаси, Гавқар, 
опа-сингиллари гавдаланди (М. Ҳазраткулов. Чирок ўчмаган 
кеча). Овкатдан кейин аччик кўк чой устида гурунг бошланди. 
Аникроги, у кейинги вокеалар хаётини чархпалак каби 
айлан-
тириб юборганини
айтиб берди (А. Абдуллаев. Дард). Гулгина- 
нинг боши бахтдан сархуш бўлиб, кўз ўнгида хонадаги буюм- 
лар чархналакдек 
айланиб кетди
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Оёги 
остидаги ер чархпалакдек 
айландими,
гандираклади (И. Зойир. 
Қисмат ўчи). Шу пайт кўзлари тиниб, атроф коронғилашди, боши 
оғирлашиб, ер чархпалакдек 
айланди
(И. Зойир. Қисмат ўчи).
Ч А Ш М А
ЧЛШМАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тиниқ; тинмоқ.
Ҳар кандай нодурустликлардан холи, тоза, 
ёкимли, шундай хусусиятга эга бўлмоқ.
Чашмадай 
тиниқ,
дилрабо куй тобора авжига чикмоқда, 
Бобо Сеторий бошлик хонандалар бошларини эгиб, гўё ўз куй- 
ларидан ўзлари эриб кетаётгандай кўзларини юмиб, тебра- 
ниб чапишар, кекса букри найчининг эса кўм-кўм маъсум кўз- 
ларидан тиркираб ёш окарди (О. Ёкубов. Кўхна дунё). Тонг отар 
чоғида жуда соғиниб, Бедил ўкир эдим, чиқди офтоб. Лойка хаё- 
лотлар чашмадай 
тинди,
Пок-покиза юрак - бир катра симоб 
(Ғ. Ғулом. Соғиниш). Энг теран чаш мадек 
тиниб
, сизилиб, 
Асрлар каъридан келади хабар (А. Орипов. Қуёш шахри). Бу- 
гун фикрларим чашмадай 
тиниқ,
рухим хам куш каби енгил 
(Т. Жўра. Шоир дўстларимга мактуб).
Ч А Қ М О К
ЧАКМОҚДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Чақнамоқ, урилмоқ.
Мия, хаёл, хотирага бирдан келган, 
каттик таъсир килган вокеа-ходиса, ўй-фикр ва шу кабилар 
ҳакида.
Расулнинг кўз олдига лоп этиб пастда кўрган Мардон Зо- 
киров келди. Хаёлида «Уша иғвогарнинг иши!» деган гап 
чақмоқлай 
чақнади
(О. Ёкубов, Оқкушлар, оппоқ кушлар). 
«Бону!» - Бу фикр миясида чакмоқдай 
чақнаган
Қаландар 
арғумоғига қамчи урди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси). Бу са- 
вол унинг миясига сўнгги бор чақмоқдай 
урилди-уо,
мажол- 
сиз оёқларини аранг судраб, машинадан тушди (Ў. Ҳошимов. 
Ўзбеклар). Ҳозир чакмоқдай 
чақнаган
умид унинг важохатига 
момакалдирок ларзасини соляпти (П. Қодиров. Юлдузли тун-
246
www.ziyouz.com kutubxonasi


лар). Балки хаёлига чакмок каби 
урилган
беўхшов манзара унга 
тушдай туюлгандир (Т. Малик. Шайтанат). Унинг миясига фикр- 
лар куюни чакмокдай 
урила бошлади
(Ш. Бўтаев. Ҳисомидцин 
Ал-Еғий). Кўнгли бир оз тинчланиб, метрога туша бошларкан, 
хаёлига бир матал чакмокдай 
урилди
(У. Ҳамдам. Мувозанат).
2. 
Бир ёниб-ўчмоқ; қисқа.
Инсон умрининг қисқалиги ҳакида.
Замонларнинг абадий жараёни, унга нибатан одам умрининг
чақмок сингари 
бир он ёниб-ўчиши,
ҳаётнинг маъноси ва сири 
ҳакида бу тош Навоийнинг бошида фикрлар бўронини кўзгади 
(Ойбек. Навоий). Бу дунёга кимлар келиб, кимлар кетмади дей- 
сиз. Буюк шохдар, саркардалар, алломалар... Сиёвушдек жаҳон 
паҳлавони ҳам бир чақмоқдек 
ёниб ўчди
(М. Қориев. Спита- 
мен). Бу ерга келганимдан буён иккита ҳикоя ёзилди... Иккинчи- 
си тарихий: «Ой ботган паллада». Бобур Мирзонинг Паркент ва 
Сомсаракда кечган чакмокдай 
қисқа
ва ёркин кунлари ҳақида 
(X. Султон. Бобурийнома).
3. Ёниб турган, гайратли, шижоатли; келишган. Маънавий- 
руҳий ва жисмоний, умуман, ҳар жиҳатдан тугаллиги билан аж- 
ралиб турадиган одам ҳақида.
Амир Темур чакмоқдай аскарларига руҳ багишлагувчи 
сўзлар айтар, кўнгилларини кўтарарди (М. Али. Улуғ салта- 
нат). Муҳаммад Султон эндигина ўн олтини коралаган, лабла- 
ри устини ўсмирлик мўйлаби сабзадай безаган, кўзлари катта- 
катта, оқ-сарик юзли, нозик табиатли, ҳиссиётли, билимга интик, 
ҳозирданок довюраклиги тилга тушган чақмоқдай йигит эди 
(М. Али. Улуг салтанат). У - адл коматли, чакмоқдай бир киз. 
Чақмокдан бино бўлган! Чақмокнинг чиройлилигини, кўклардан 
ерга отилиб тушишини, куйдириб, кул килишини кўрганми- 
сиз? Дилором ана шундай гўзал ва шиддатли! (П. Султон. 
Озод). Қизларнинг айтишича, шаҳзода Муҳаммад Султон Юсуф 
алайҳиссаломдай гўзал сумбатли, тенги йўк, чақмоқдай йигит 
эмиш (М. Али. Улуғ салтанат).
ч и в и н
ЧИВИНДАЙ
Жуда кичкина, лекин тирик, чидамли. Одам ҳақида.
Менга сенинг чивиндек жонинг керак (У. Ҳошимов. Дунё- 
нинг ишлари). Ҳаммамизнинг ичимизда энг камгап, энг хокисор 
(шу чивиндек жони билан бу кураш-сўкишларда қандай юрибди 
экан?) шу одам бир оғиз сўз билан унинг хикматини айтиб кўя 
колдилар (М. Мансур. Жудолик диёри). Шунча сабр-бардошни 
каердан топди экан? Чивиндек жони, аёл бошига? Сабил экан- 
ей тағин ҳам жони (М. Мансур. Жудолик диёри).
2 4 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ч И Г И Р Т К А
ЧИГИРТКАДАЙ
Кичик, нимжон, 
озгин.
Асосан, одам, жонивор хакида.
Зоҳид чигирткадай кўринган аёлнинг бу даражадаги офат 
эканини тасаввур ҳам килолмаган эди (Т. Малик. Шайтанат). 
Ўглини уйлантиргач, келиннинг овқат ейишини кўриб, юраги 
зил кетди. «Узи чигирткадек бўлса ҳам бапо экан», деб кўйди 
(Т. Малик. Шайтанат). Миниб юрган чигирткадай отинг бор, 
Қумурсқадай сенинг бир жасадинг бор (Мапика айёр). Кечкурун 
мана шу чигирткадай 
озгин,
коп-кора хотин Анварнинг олдига 
келиб кетган эди (У. Ҳошимов. Уч хил одам).

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish