тўкилсанг,
бировдан кўрма.
(А. Жумабоев. Бировдан кўрма). Парвариш етмади ишқ ниҳо-
лига, Хазондек
тўкилдим
куз шамолига (А. Жумабоев. Эй
кўнгил...).
Х А Л Т А
ХАЛТАДАЙ
Осилмоқ,
салқи ҳолатда бўлмок. Асосан, одамнинг қовоғи,
лунжи, танаси, бадани, шунингдек, кийим-кечакнинг муайян
қисмлари ҳақида.
Баширжоннинг ранги синиқиб, семиз лунжлари халтадек
осилиб қолди
(Н. Аминов. Суварак). Унинг кенг манглайи, хал-
тадек
осилган
лунжлари, кони кочган лаблари алланималар
деб унсиз пичирларди (Н. Аминов. Суварак). Шундай пайтда
ҳамкасабаларимнинг ковоклари айрон халтадай
осилиб ке-
тади
(X. Тўхтабоев. Ширин қовунлар мамлакати). Бакрайган
кўзларига бўёк чаплаб, заҳил юзига кизил суркаб, халта-
дек
осилган
танасини кўйлак билан тортиб олади (Н. Аббос-
хон. Шўркишлок). Теваракка қарасам, ўнг кўзим жимир-жимир
қилади, ковогим халтадай
осилганга
ўхшайди (С. Ўнар. Бибисо-
237
www.ziyouz.com kutubxonasi
ра). Узок давом этган касалдан кейин саргайиб кетган, халтадек
осилган
баданларига яна аллақандай уколлар қадашди (А. Мух-
тор. Тўккизинчи палата).
X А М И Р
ХАМИРДАЙ
1.
Юмшоқ; юмшамоқ.
Мулойим, осонликча турли шаклга ки-
радиган; осонликча турли шаклга кирадиган ҳолатга келтирмоқ.
Қор сувига тўйган ер хамирдек
юмшоқ
эди (С. Аҳмад.
Ҳижрон кунлари). Сени кара-ю... - деди-да, кип-кизариб энкай-
ганча тўрт кулоқли ниҳолларни хамирдай
юмшоқ
ерга қадай
кетди (А. Кўчимов. Қайта тугилган бола). Устоди кабир лутф
иноятидан Темирни хамирдек
юмшатди
Довуд (С. Ҳаким. Юл-
дуз шуъласи). Ана энди, тогни толқон киладиган темирни ха-
мирдек яссилайдиган азаматлар қатори унинг кизи Мўътабарга
ҳам навбат келди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон).
2.
Кўпчимоқ.
Шишиб, етилиб кўтарилмок. Асосан, ер, тупрок
кабилар ҳақида.
Қиши билан кор сувига обдан кониккан ер хамирдек
кўпчиб
турибди (С. Аҳмад. Ҳукм). Трактор ҳайдагандан кейин ер ха-
мирдай
кўпчиб кетди
(А. Кўчимов, Қайта тугилган бола). Ёмғир
сувини бўкиб ичиб, хамирдек
кўпчиб
колган ерга чўзилишди
(Т. Малик. Ов). Тогорадаги хамирдек
кўпчиб
турган ерга трак-
тор ишлови билан совлик кўйнинг куйругидек палахса-палахса
нам ердан ажиб бир хуш бўй таралди (С. Аҳмад. Юлдуз). Туп-
роқнинг томир-томирига сингган томчилар ерни хамирдек
кўпчитди,
деҳкон ташлаган чигитини кулоғидан тортиб чикарди
(Тошкент ҳақиқати). Офтоб осмондан олов куйяпти. Станция
майдонидаги асфальт хамирдек
кўпчиб
, машина ғилдиракларига
ёпишади (С. Аҳмад. Таъзим).
3.
Бўшашмоқ, ёйилмоқ.
Ҳовуридан тушмоқ, қатъиятидан,
шаштидан қайтмок, хурсанд бўлмок.
Қори тузсиз хамирдай
бўшашиб
турар, энди ундан истаган
зувалани ясаш мумкин эди (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги са-
фари). Аъзам ака юзидаги хурсандчилик ифодасини яширмай,
ачиб - идиш гирдидан кўпчиб тошган хамирдай
ёйилиб
жил-
майди (У. Ҳамдам. Мувозанат). Отам мошина олди, - зўр янги-
ликдан хабар бергани учун юзи кўпчиган хамирдай
ёйилиб кет-
ди
(У. Ҳамдам. Мувозанат). Бошига бу галагулдурлар тушмаган
бўлса, ҳоэир ичига нон тўғралган каймоқни лўнда-лўнда килиб
ямлаётган бўларди. Кейин хамирдек
ёйилиб
ухларди (А. Обид-
жон. Кезаргон бойчечак).
238
www.ziyouz.com kutubxonasi
ХАМИРДАН ҚИЛ СУҒУРГАНДАЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |