Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Отилмоқ, отилиб чиқмоқ.
Куч, шидцат билан ташқарига 
отилмоқ.
Шу талваса, шу зўриқишдан - бирдан фавворадек 
отилди
қони (Ж. Камол. Ражаб Ашуров достони). Неча фурсатдир кўнг- 
лига тўлиб борган ва ниҳоят, такмил топиб, ташқарига фаввора- 
дек 
отилиб чиқиб кетган
«оҳ»га қарши ҳеч нима қила олмади 
Самандар (У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Ҳар гал уни йиртиш 
учун қўлга олганимда, аёл қирқиб ташланган ўнг қўлининг 
ўрнидан фавворадек қип-қизил қон 
отилаётган
қиёфада кўз 
ўнгимда жонланаверар ва бармокларим титраб, сурат ерга ту- 
шиб кетар эди (Ш. Ҳамро. Суратдаги аёл).
Ф А Р З А Н Д
<ЎЗ) ФАРЗАНД(И)ДАЙ
Яхшикўрмоқ, тарбияламоқ; қадрдон,
якин, суюкли. Одам, жо- 
нивор ва бошқа нарсалар ҳақида.
Устози ҳам шу боисдан уни ўз фарзандидан астойдил 
яхши
кўради
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Ая бечоранинг уни ўз 
фарзандидай 
яхши кўришининг
битта сири бор, у ҳам бўлса, 
Отақўзи ёш бўлса ҳам, Жабборнинг сирдоши бўлган (О. Ёқубов. 
Диёнат). У томони Кавказдан, бу томони Тожикистону Туркма- 
нистондан, отингни сотасанми, деб харидорлар кела бошлади. 
Гўрни сотаманми? Одам ўз боласини ҳам сотадими? Қора Жай- 
рон фарзандимдек гап-ку (С. Аҳмад. Жимжитлик). Ҳиндол Дил- 
дор оғачадан туғилганда менинг худо раҳмати онам уни мана 
шу боғда ўэ фарзандидек 
тарбия қилган эди
(П. Қодиров. 
Ҳумоюн ва Акбар). Фарзанддек 
қадрдон
бўлиб колган эди-да, 
жонивор (Р. Файзий. Ҳаэрати инсон). Йўлда кетиб бораркансан, 
хаёлингга шундай бир фнкр келди: инсон, агар касбига астой- 
дил меҳр қўйган бўлса, иши ҳам бора-бора фарзандидек бўлиб 
коларкан (X. Султонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Биз домла- 
нинг уйига тез-тез бориб турар, Ваҳобжон эса домланинг фар- 
зандидек бўлиб колган эди (Н. Каримов. Миртемир).
2 3 4
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ф А Р И Ш Т А
ФАРИШТАДАЙ (КАБИ, МИСОЛ)
Пок. покиза, бегуноҳ, тоза; гўзад.
Асосан, яхши ахлоқ-одобга 
эга бўлган, \а р жихатдан тоза, файзли одамлар хақида.
Сиз фариштадай 
пок,
софдил, бегараз дўстимиз (П. Қоди- 
ров. Шохрух ва Гавхаршод). Бунақа гапни фариштадай 
поки-
за,
гунохсиз одам айтса ярашарди (Т. Мапик. Шайтанат). Уни 
фариш тадай 
бегуноҳ
деб билганиданми, хушсувратлиги таъ- 
сиридами, сапобати юмшатдими, ўлдирмокка хадеганда қўли 
боравермади (Э. Самандар. Султон Жалолиддин). Дадангда 
гунох йўк, болам! Даданг - фариш гадек 
тоза
одам (У. Ҳоши- 
мов. Тушда кечган умрлар). Ф ариш тадек 
гўзал,
фаришта- 
дек 
покиза
бир кизни севиб колдим (Ў. Ҳошимов. Дунё- 
нинг ишлари). Мирзакаримбойдек бадавлат бир кишининг фа- 
риштадек қизига уйланишдан кечиб, топган рохатинг шу 
бўлдими? (Шукрулло. Тирик рухдар). Боболар дунёдан ўтдилар 
шундок, Биз хам етукликка бўлмадик тимсол, Лекин сен 
бўларсан бокира мутлок, Лекин ссн яшарсан фариш та мисол 
(А. Орипов. Генетика). Сизнинг фариш тадай жамолингизга Ҳеч 
ким бизнингдек зор эмас (Ок олма, кизил олма). Ф ариш тадай 
одамни ўлдирганидан ўзини-ўзи ёмон кўриб кетди (Э. Самандар. 
Султон Жалолиддин).
Ф и л
ФИЛДАЙ
Қудратли, бардоити,
бакувват, катта. Асосан, одам ва бошка 
нарсалар хақида.
Невараларим, сизлар хам шу филдай 
қудратли,
филдай 
бардошли
бўлинглар! - деди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). 
Ўшанда тишлари сўйлок, ўзи нимжонгина, зангидай коп-кора, 
кўримсизгина бир бола эди, мана энди филдек йигит бўлди 
(О. Ёкубов. Биллур кандиллар). Боёқиш Мадумар хар канча жон- 
куярлик килса хам, иши тушганларнинг пашшадай ишларини 
филдай қилиб берса хам, ношукур одамларнинг ҳеч кўнгиллари 
тўлмас экан-да (М. Исмоилий. Фаргона тонг отгунча). Ўзига 
ўхшаган бўйдор, кари, бесўнакай, ёлдор, ниҳоятда 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish