Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Тўкилмоқ.
Бирваракайига қирилмоқ, ялписига маҳв бўл- 
моқ.
Аср вактига келиб беш юз кадам, шомга яқин эса юз-юз эл- 
лик қадам колади. Йигитлар тутдай 
тўкилади
(Э. Самандар. 
Султон Жалолиддин). Темур кайтганида кўшин парокандалик- 
ка учраган, бир қисми ёғий билан савашда тутдай 
тўкилган
эди (Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва килич). Егийлар 
эгри карнайларини чапиб кўчани тўлдириб юришганида пис- 
тирма кўйдириб тутдай 
тўккан
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Ҳар 
қилич солганда у тутдек 
тўкиларди
ёв (У. Умарбеков. Булғор 
қўшиқлари). Боғий бўлуки сон жиҳатдан устун душман зарба- 
сидан тутдай 
тўкилаётганини
кўрган Ҳаким эҳтиёт кучларни 
ишга солишга ошикди (Ғ. Каримий. Наршах калъаси). Йиллар 
ўтди, факир хонадон Муҳтожликда таслим этди жон. Ғамхонада 
кашшоқлик кулди Ва оила тутдай 
тўкилди
(Ҳ, Олимжон. Зайнаб 
ва Омон).
2. 
Тўкилмоқ.
Путурдан кетмоқ, яроқсиз ҳолга келмоқ; вайрон 
бўлмоқ.
Низомжон шундагина ўзига разм солиб, кийим-бошининг 
тутдек 
тўкилиб кетганини
билди (С. Аҳмад. Ҳижрон кунла- 
ри). Йўлчи унинг оркасидан сердарахт, лекин уй-жойи тутдай 
тўкилиб турган
катта ҳовлига кирди (Ойбек. Қутлуғ қон). Энди 
қизиқиш зўр келиб, ошиғич илгари босдим, босдим-у ҳангу манг
226
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўзардим, ахир, тутдек 
тўкшган
ҳайҳотдек кенг ҳовлида Сайис 
билан Файласуф недир масалада юзма-юз тортишаётган эди 
(А. Дилмурод. Хаёл чўғланиши).
3. 
Юраги (ичи) тўкилмоқ.
Қаттик из гироб чекмоқ, беҳад дил- 
гир бўлмоқ.
Бобур Мирзонинг аламзада 
юраги
тутдай 
тўкшар
эди 
(X. Султон. Бобурийнома). Киндик кони томган юртларни, энди 
эслаган чог 
юраклари
тутдек 
тўкшиб
кетадиган жаннатмонанд 
вилоятларни кон билан суғорадими? (X. Султон. Бобурийнома). 
Ўзига оро бергандай бўлди-ю, бироқ 
ичи
тутдай 
тўкшиб турар-
ди
(Р.Файзий. Ҳазрати инсон). Ўҳ-ҳў, жойидан олдинг-ку, сен 
бола. Қачон келин қиларканман, деб 
юрагим
тутдай 
тўкиларкан-
да (И. Зойир, Қисмат ўчи).
ТУТУ н
(ТАМАКИ) ТУТУН(И)ДАЙ
Тарқамоқ, кўкка учмоқ,
йўк бўлмок; 
муаллақ қолмоқ.
Чарчоклик ҳам 
тарқаб
тутундек, мизғиб олар бежо сувчи 
сал (Миртемир. Кўк чой). Аброрнинг юрагини кемирган нори- 
золик тамаки тутунидек 
тарқади-кетди
(О. Мухтор. Эгил- 
ган бош). Базми жамшидларда, кўнглим тиламаган давралар- 
да, сафсата бозорларида кунларим тамаки тутунндай 
кўкка
учди,
...бироқ белимнинг куввати, кўзимнинг нури, юрагимнинг 
ҳарорати колган шу даргоҳни бир келиб кўрмокка, бағрига бир 
кеча оёк узатиб ором олмокка фурсат топмадим (X. Султонов. 
Ажойиб кунларнинг бирида). Прицепли трактор ортидан 
кўтарилган чанг там аки тутунидек анчагача ҳавода 
муаллақ
туриб қоларди
(Э. Усмонов. Елқин).
ТУ ХУ м
(АРЧИЛГАН) ТУХУМДАЙ
Силлиқ.
Кўпрок эркак кишининг қиёфаси, юзи ҳақида.
Турди Ҳамдамовнинг эшигини биров тақиллатди. Турди ака 
ташқарига чиқиб қараса, арчилган тухумдай 
силлиқ
бир йигит 
тиржайиб турибди (Э. Узоқов. Сомони чиқди). Абдураҳим илиқ 
сувда узоқ ювинди. Охирида соқолини ҳам қиртишлаб, арчил- 
ган тухумдек 
силлиққина
бўлиб чикиб келди (Б. Абдураззоқ. 
Қирон). Элликбоши майин тўқилган чакмонини ечди, тухумдай 
силлиқ
ва оппок салласинн олиб, козикка илди (Ойбек. Қутлуғ 
қон).
227
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТУ ш
ТУШДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, МИСОЛИ)

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish