Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Баланд, юксак; юксалмоқ.
Конкрет ва мавхум тушунчалар- 
га нисбатан.
Кичкина жуссали, озғин Лаъл Чанд тогдай 
баланд
кора 
филга яна унинг хартуми ёрдамида минди (П. Қодиров. Юлдуз- 
ли тунлар). У шоҳ билан навкар орасида тогдай 
баланд
девор 
борлигини билар, Бобур бу девордан бир сакраб ошиб ўтмокчи 
бўлаётгани ғалати туюларди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Бах- 
малмиди, Ғаллаорол, жаннатлардан не фарқи бор, Бугдойлари 
таъзим берган тогдай хирмонлар яшар (С. Тўйчиева. Жиззах 
алёри). Тогдай хирмон, яна учта арава ёниб кул бўлган (Й. Су- 
лаймон. Армон). Девлар келаяпти - машъаллар ёқиб, Булутларга 
тегиб тоғдек бошлари (У. Азим. Учинчи баллада). Тарихинг тог 
каби 
юксак,
Янграр ғурур, шонлар саси, Жиззахим (С. Ҳаким. 
Жиззахим). Бу - қат-қат тоғ каби 
юксалган,
муаззам кулалари, 
кунгурадор калин деворлари, тепа-тепа тупроқ уюмлари билан 
Ҳирот самосига ҳокимлик қилган қалъа эди (Ойбек. Навоий). 
Севгинг юрагимда тогдай 
юксалди,
Унга юлдузлар ҳам очдилар 
дилин (У. Азим. Севгинг юрагимда...).
3. 
Огир

зил.
Конкрет ва мавхум тушунчаларга нисбатан.
Тогдай 
огир
юкни кифтига олиб, Қушдай енгил бўлиб юра-
ди шоир (А. Орипов. Шоир). Бўғмоқ истар мени дув-дув кўз 
ёшим, Тоғдай 
зил
мунг мавжи шу зум бўлар паст (Миртемир. 
Қучок). Сени жиндак хушвақт килгани, Сени жиндак хушбахт 
қилгани - Тагсиз жарлардан ўтолмаганим, Сени сўнгги йўлга 
ўэим узатолмаганим - Тоғдай 
зил
(Миртемир. Онагинам). Нов 
дадек кадди-басти тоғдек 
зил
юк остида сингудек букиб ташлан- 
ди (Н. Раҳимжонов. Мустакиллик даври ўзбек шеърияти). Жанг 
олдидан яғриндор, гўштдор елкасида тогдек юк борлигини ҳис 
килган Жобир эса энди рингдан кушдай енгил тушиб келар, хаё- 
лига кўзлари йўлига интизор онажони. отажони, ютукларини 
бирма-бир ёзиб борадиган акажони Шокир келар, шу дамда
221
www.ziyouz.com kutubxonasi


дафъатан уларни согиниб колгандай сезарди ўзини (Б. Жумаев. 
Оқпўлатлик полвон).
4

Уюлмоқ.
Бир жойга тўпланиб, гарам, уюм, тепалик ҳосил 
килмок.
Разм солиб қараса, тарвузлар тогдек 
уюлиб ётибди
(V. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Бир муддат туриб колдим, 
кўзим коронгиликка ўргангандан кейин омборнинг бир бурча- 
гида тоғдек 
уюлиб ётган
пиёз, нариги бурчагидаги карамлар- 
ни илғадим (У. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Оддийгина со- 
пол тақсимчаларда писта ва бодом, асал ва шиннилар, мураб- 
болар, улкан лаганларда тоғдай 
уюлган
бедана ковурдоклар... 
(О. Ёкубов. Кўхна дунё). Кенг даҳлиэнинг ўнг томонидаги 
чоғроқ хонага гилам ва кўрпачалар тўшалган, диванлар, сер- 
вантлар кўйилган, чап кўлдаги катта меҳмонхонада эса ... ки- 
тоблар тоғдай 
уюлиб ётарди
(О. Ёкубов. Диёнат). Аравакаш- 
лар сўкинган, эшаклар ҳанграган, оғзидан тупуги осилган, 
устига коп-коп сомон тоғдек 
уюлган
туялар ҳам ўтиб колади 
(Ў. Ҳо[нимов. Дунёнинг ишлари).
5. 
Кўнгли(ни) кўтар(ил)моқ, ўс(тир)моқ.
Руҳан жуда ҳам 
енгиллашмоқ, шундай руҳ бағишламоқ, кайфияти чог бўлмок 
(килмок).
Қабулдан 
кўнгли
тогдай 
кўтарилиб
чикди. 
Чикди-ю 
Қурбонойга ошиғич телеграмма жўнатди (М. М. Дўст. Лола- 
зор). Айбга буюрмайдилар, биз гарибларга илтифот кўрсатиб, 
кўнглимизни
тоғдай 
кўтардингизлар
(Т. Малик. Фалак). Бо- 
лам дунёдан ўтгунча пешонам бир марта саждага тегмади. Ҳеч 
бўлмаса охирги келишида ёнида туриб, намоз ўкисам эди... 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish