Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

т о й л о к
ТОЙЛОҚДАЙ
Жажжи, эркатой. Ёш бола ҳакида.
Бирининг елкасида кетмон, биринннг кўлида ^рушдан ол- 
дин туғилган, тойлоқдек бўлиб қолган боласи... (У. Ҳошимов. 
Икки эшик ораси). Тўққизинчи синфга кўчганимизда Ғойибжон 
тойлокдай бола эди, - деди Қумри (М. Жўра. Изтироб). Дарахт- 
ни бир тепсанг, юзта қиз ёғилади-ю, бу йигит ўлгур мана шу 
жувонни оламан дейди! Оркасида тойлоқдай боласи бўлмасаям 
гўргайди (У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Лўмбоздек бўлиб 
колганингда ҳам тойлоқдек қилиб, опичиб юрдим. Ана шун- 
дай килиб, бошимга чиказиб олдим (С. Аҳмад. Куёв). Эртаси 
бўлса, хотиним тойлокдай-тойлоқдай иккита ўғил туғиб берса 
бўладими? (А. Эргашев. Хиёнатни кечириб бўлмайди).
215
www.ziyouz.com kutubxonasi


т о й ч о қ
ТОЙЧОҚДАЙ
Гижингламоқ, шатапоқ отмоқ, ўйноқламоқ, иргиитамоқ;
шўх, ёқимтой. Еш болалар ва машина, сув, сой каби қаракатли 
нарсалар қакида
Ҳозир тойчоқлай 
гижинглатиб
юборамиз (А. Кўчимов. 
Қайта туғилган бола). Ур-ре-э-э! - у бойчечакни қўлида ҳил- 
пиратиб, тойчоқлек 
шаталоқ отиб
чопар эди (А. Кўчимов. 
Бойчечак). Қишлокнннг паст томонидан тошдан-тошга урилиб, 
яйловдаги тойчоқлек 
ўйноқлаб
катта сой оқади (X. Тўхтабоев. 
Сариқ девни миниб). Тойчоқдеккина неваралари бор эмиш. 
Ўғли эсли-хушли, юмшок супургидеккина эмиш (С. Сиёев. Ой 
бориб, омон келинг). Бензин келмаяпти, шекилли, хавотирланма, 
Фима, машина янги, балки карбюраторга бирон нима тиқилиб 
қолгандир. Очиб, бир пуфланса, тойчоқдек 
иргишлаб,
чопиб ке- 
тади (Т. Малик. Шайтанат).
Т О К
ТОК УРГАНДАЙ
Сапчимоқ,
сесканмок, кутилмаган қаттик таъсирдан турли 
харакатлар қилмоқ, турли ҳолатларга тушмок.
Жувон ток ургандай 
сапчиб тушди
(С. Сиёев. Ёруғлик). Йи- 
гиталининг оғзидан келаёттан қўланса ҳиддан унинг каттиқ маст 
эканлигини сезган Назира ток ургандай 
сапчиб
ўрнидан ту- 
риб кетди (Д. Нурий. Осмон устуни). Ток ургандай қўлларини 
тортиб олиб, пул-ордерни тепиб юборибди (А. Жўраев. Тегир- 
мон қаршисидаги уй). Йигит ҳам, қиз ҳам худди ток ургандай 
ўзларини икки ёнга олишди ва бундан ўзлари кулиб юбориш- 
ди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Аҳмад бу гапни сира кутмаган эди
ток ургаидек эти жимирлашиб кетди (Ф. Мусажонов. Ҳиммат). 
Зухра... эшикка келганда, электр токи ургандай орқасига тис- 
ланди (С. Зуннунова. Янги директор).
Т О Л Ч И В И к
ТОЛ Ч И ВИ Қ Д А Й
Нозик, ингичка,
хипча, бежирим. Бел, қомат, умуман, ёш йи- 
гит-кизлар ҳақида.
Али Қушчи ҳовлига кирганда ўнг томондаги уйнинг эши- 
ги оҳиста очилиб, бошида тўк ҳаворанг ипак рўмол, эгнида
2\в
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўпиғига тушган ҳаворанг шойи кўйлак, оёғида учига ёқут 
кадалган бежирим кобулий кавуш, тол чивикдай 
нозик
бир 
қиз кўринди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси). Бўй-басти келиш- 
ган, мўйлови эндигина сабза ура бошлаган, тол чивиқцай 
но-
зик
бу йигитчада ўз элининг хамма фазилатлари - мулойимли- 
ги, меҳнатсеварлиги, камтарлиги юз фоиз мужассам (О. Ёкубон. 
Кўхна дунё). Назаримда, хонам, наинки хонам, бутун жахон 
ажиб бир нурга тўлгандай туюлди-ю, кизнинг илтижоси ёдимдан 
чикиб, тол чивиқдай 
ингичка
эгик белидан қучдим (0. Ёқубов. 
Қайдасан, Морико?). Кўзи юмилган заҳоти хаёлида Розиқ гавда- 
ланар, дам тол чивиқдай 
нозик
қомати ... эсига тушиб, бутун ву- 
жуди ловуллаб кетарди (О. Ёкубов. Тилла узук). Тол чивиқдай 
нозик
коматли киз гоҳ хандон ташлаб кулади, гоҳ кийкириб да- 
рахт оркасига яширинади (С. Сиёев. Райҳон).
Т О 
Л 
К о н
ОҒЗИГА ТОЛК0Н СОДГАНДАЙ
Айнан
о ғ з и г а
с ў к
с о л г а н д а й
Оғзингга толкон солгандай 
миқ этмай
юрасан! (Т. Мурод. 
От кишнаган окшом). Нонушта пайтида ҳамма огзнга толкон 
солгандай 
жим
ўтирди (Н. Ғуломова. Шаҳарлик келинчак). Тўх- 
та, - дедим, - сен барини мендек билгансан, факат ичингга ют- 
гансан, шундайми?! - деб терговласам, у огзига толкон солган- 
дек 
жим
(А. Исмоил. Аборт). Оқсоколлар огизларига толкон 
сол
1
андек 
жим бўлиб қолишди
(Ғ. Каримий. Темирчи исёни). 
Йўк, ҳаммасини эмас, сен огзингга толкон солгандай 
миқ эт-
май
ўтирдинг (У. Ҳамдам. Мувозанат).
т о ш
(МИСОЛИ) Т0Н1ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ. МИСОЛ)
1. 
Қаттиқ.
Шундай хусусиятга ортик даражада эга нарсалар 
хакида.
Коратой кишлок аҳволи, Йўлчинииг укалари ва хоказо 
тўғрисида сўзлашиб, танчадан чой олди, дастурхон ёзиб, арпа 
унидан ясалган тошдай 
қаттиқ
иккита нон кўйди (Ойбек. 
Қутлуғ кон). Белимни маҳкам тутганидан билдимки, зўр пол- 
вон чиқади. Қўллари тош мисол 
қаттиқ
(А. Ҳотамов. Айгир 
кишнаши). Ғадир-будур, тошдай 
қаттиқ
ёғочнинг баданга 
ботиши ва остимиздаги курсиларнинг ночор, аянчли ғичирлаб 
нола килишларини хисобга олмаганда, шоҳона тўшак бўлди
2 1 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


(X. Султон. Бобурийнома). Тошдай 
қаттиқ
девор коришмасини 
кўчириб олди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Қуйи томо- 
ни яланғоч ер, тахмонда бир эски яшик. Унинг устида икки- 
та увада кўрпа, тошдай 
қаттиқ
, кир, «шапарак» ёстиқ (Ойбек. 
Қутлуғ кон). Уғлининг елкалари, билаклари тошдай 
қаттиқ
эди 
(О. Ёкубов. Адолат манзили).
2. 
Кўнгли (дили) қаттиқ.
Меҳр-шафқат туйғуси йўқ одам 
ҳақида.
Давлатманд одамнинг кўнгли тошдек 
қаттиқ
бўлади (Лай- 
лак келди - ёз бўлди). Дилларингиз мисли тошдек 
қаттиқ,
балки ундан ҳам қаттиқрокдир, ...баъзи тошлар Парвардигори- 
дан кўркканидан пораланиб, майда-майда бўлиб кетади. Аммо 
сизларнинг дилларингиз ҳаргиз таъсирланмайди (Т. Малик. 
Шайтанат). Бу гўдакнинг кўзларидаги мунг тошдай бағрингга 
шафкат солмадими?! (Н. Раҳмат. Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим 
Улугбекнинг кундалиги).
3. 
Ботмоқ, қаттиқ тегмоқ.
Ортик даражадаги жисмоний ва 
руҳий таъсир қилмоқ.
Копни туртиб турган ҳандалаклар, айниқса, сапчалар би- 
қинига мисоли кирра тошдай 
ботиб,
суяк-суягини зиркиратиб 
юборди (О. Ёкубов. Эр бошига иш тушса). Пешона суяги Тоҳир- 
нинг кўлига тошдай 
қаттиқ тегди,
бош бармоғи «кирс» этди-ю, 
ўткир бир оғрик миясига чикиб борди (П. Кодиров. Юлдузли 
тунлар). Лекин дилга тошдек 
ботди
Илк хўрсиниқ (М. Мирзо. 
Куздан дарак...).
3. 
Қотмоқ.
Тамоман ҳаракатсиз ҳолатда бўлмок; нами кочиб, 
заранглашмок. Асосан, одам ва унинг тана аъзолари ҳақида; шу- 
нингдек, ер ва бошқа нарсалар ҳақида.
Уқиб битиргач, ул даҳшат ва таажжуб ичида тошдек 
қотиб
қолган эди
(А. Қодирий. Уткан кунлар). Домла Шомуродов ўтир- 
ган жойида тошдай 
қотиб қолди
(О. Ёкубов. Диёнат). Тошдай 
қотдим
ўшал они, Бор токатдан айрилиб (А. Орипов. Онажон). 
«Яхши боринг, огам», деб Ойтуман сой бўйида тошдай 
қотди
(У. Азим. Бахшиёна). Кўрганлар борки, «оҳ-оҳ»лаб ёкасини тут- 
син, койил колиб, тошдай 
қотсин
(Лайлак келди - ёз бўлди). 
У бу хабардан ажабланмади ҳам, ўтирган жойидан остонадаги 
аёлларга бурилиб ҳам қарамади - ҳайкалдай, гўё тошдай 
қотиб
ўтираверди (Н. Эшонкул. Шамолни тутиб бўлмайди). Англай- 
диган ҳолим колмайди, этим жимиллайди, кулоқларим том 
битади, кўзим тинади, бошим айланади, серрайганча тошдай 
қотиб қоламан
(А. Кўчимов. Бир жуфт олма). Ўлтирганлар 
уларга кўзлари тушди-ю ўтирган срларида ранглари ўчиб, 
тошдай 
қотиб қолишди
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Ҳатто 
гардани тошдай 
қотиб,
зириллай бошлади (Т. Малик. Шайтанат).
218
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бироқ... қурғоқчилик бошланиб, ер 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish