Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Баланд, новча,
узун. Кўпрок одамнинг бўйи ҳақида.
Туя жунидан тўқилган ок чакмон ичида унинг қуриган те- 
ракдай 
баланд
бўй-басти яна ҳам баландроқ кўринар, бирдан 
чарақлаб кетган кисик кўзларида, бутун важоҳатида илгаригн 
куч, илгариги иктидор барқ урар эди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). 
Ўзини агроном қилиб кўрсатиб юрган бу шахс, аслида, шаҳар 
жиннихоналарининг биридан кочиб келгаи кимсадир. Бўйи те- 
ракдек 
новча,
ўзи игна ютгандек озғин, юрганда бир оз оксаб 
юради (X. Тўхтабоев. Сариқ девни миниб). Тентак, - деди дадам 
аччиги чикиб, - мана шунақа бемаъни ишларнинг кетидан кувиб, 
бўйинг теракдек бўлса ҳам, ўқишни битира олмай юрасан 
(X. Тўхтабоев. Сарик девни миниб). «Туя» амаки ниҳоятда жид- 
дий қиёфада теракдай гавдасини ғоз тутиб, ховлидаги одамлар- 
га мурожаат килди (Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси).
т И 
к
А Н (А К)
ТИКАН(АК)ДАЙ
1. 
Қадалмоқ, ботмоқ’,
каттиқ Одамнинг танаси, тана аъзола- 
рига ботиб, жисмоний азоб бермок, шундай таъсир қиладиган.
Қовжираган чаноклар бармоқларига тикандай 
қадалади
(А. Кўчимов. Ўғил). Товонимга чақир тиканакдай 
ботгув-
чи
- гашлик, Бедаво сизловиқдай сизлатгувчи - гашлик (Мир- 
темир. Ғашлик). Леся жавоб ўрнига, Отанинг бўйнидан катгик
2!0
www.ziyouz.com kutubxonasi


кучоклаб, юзларидан ўпди, кейин тикандек 
ботган
мўйловига 
тикнлиб туриб, кўли билан ушлаб кўрди (Р. Файзий. Ҳазрати ин- 
сон). У оёк учида чўзилиб, дадасининг кўкариб турган тиканак- 
дек соколли юзларини силади (А. Мухтор. Бўронларда бордек 
халоват).
2. 
Қадалмоқ, санчилмоқ.
Одамнинг кўнглига оғир ботмоқ, 
унга руҳан азоб бермоқ.
Лекин отасининг сўнгги сўзлари унинг дилига тикандай 
қадалиб
колганди (П. Қодиров. Шохрух ва Гавҳаршод). Айниқса, 
қамал пайтида ундан жабр кўрган одамларнинг кўзларидаги ку- 
дурат Комронга тикандай 
санчилади,
кариндош аёллар билан 
кўришганда Ҳамида бону унга кўзлари тўла мусибат билан шун- 
дай тикилдики, Комроннинг кўнгли аллакандай бўлиб кетди 
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Уч нарса юрагимга тикандек 
санчтадур
, азизим, уч нарса! - Сархуш султон юрагини чан- 
галлаб, бетоқат бўлди. - Тўрт юз савдогарни ўлдирганим хато 
бўлди (Мирмуҳсин. Темур Малик).
3. 
Қадалмоқ.
Қаггиқ тикилиб қарамоқ, кўзини узмасдан 
бокиб турмок.
Нега честь бермайсан, сержант? - деди кўзимга тикандек 
қадалиб
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Ғувуллаб кетаёт- 
ган бошимни кўтариб карасам, Закунчи менга тикандек 
қадалиб
турибди
(Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Чолнинг қалин кош- 
лари тагига яширинган чағир кўзлари тикандай 
қадалиб турар-
ди
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Домла Шомуродов бир зум, 
бир дакика Жамол Бўрибоев ўтирган жойга тикандай 
қадалиб
қолди,
сўнг ўзини стулнинг суянчигига ташлаб, кўзини юмди 
(О. Ёкубов. Диёнат).
Т И Л Л А
(ХУДДИ) ТИЛЛАДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
1. 
Сап-сариқ; саргаймоқ.
Шундай ранг ёки шундай рангга 
кириш ҳақида.
Сой бўйида 
сап-сариқ
тилладек кум (А. Мухтор. Опа- 
сингиллар). Дархакикат, Ўрик домла ўрикдан гапириб кунни 
кеч килса-я! ...«Кал йўлдош»дан солинган баргакни олтингу- 
гуртнинг тутунига димланса, худди тиллага ўхшаб 
сап-сариқ
бўлишини роса тушунтириб кетди (С. Ахмад. Ўрик домла). -
Хўш, қўғирчоғинг қандай бўлишини хоҳлайсан? - Чиройли! 
Кўзлари кўм-кўк, сочлари тилладай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish