Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

чурқ этмасдан
ерга тикилиб борарди 
(О. Ёкубов. Муқаддас). Оғзига сўк солиб олгандай уста жойи- 
да 
чурқ этмай
тураверди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Огзига сўк со- 
либ олгандай 
чурқ этмай
ўтирган Илёс шунчаки бошини сарак- 
сарак килиб кўйди (И. Зойир. Қисмат ўчи).
С Ў Л А Қ М О Н
СЎЛАҚМОНДАЙ
Жуда ҳам гавдали, беўхшов катта. Асосан, одам ҳақида; куч- 
ли салбий муносабат ифодаланади.
«Бечоранинг ичагига юқҳам бўлмагандир», деб ўйлади Бобо-
201
www.ziyouz.com kutubxonasi


қул малла меҳмоннинг сўлакмондай гавдасига разм солиб 
(С. Анорбоев. Оксой). Мансур сўлакмондай йигит бўлганида 
хам ўша кичкина эркатойлигидаги одатини қўймай, дадаси- 
ни «ада» деб атар эди (С. Анорбоев. Оксой). Кейин рақибига 
ташланмоқчи бўлаётгандай ўкрайди-ю, сўлакмондай гавдасини 
даст кўтарди (Ж. Абдуллахонов. Хонадон). Остонада Азимжон 
кўринди, у иссиқда ярашмаган беқасам тўнда, шу бўйи билан 
сўлакмондай бўлиб Темирнинг оркасидан эргашиб юрибди 
(А. Мухтор. Чинор). Қайси бир бекатдан чиккан сўлакмондек 
йигит бўш ўрин кидириб, у ёк-бу ёқка аланглади (Э. Аъзамов. 
Бир оқшом). Нимага бундай килганини ўзи \ам айтолмайди: бу 
уйда сўлакмондек бўлиб ётишни ор билдими ёки эртапаб нега- 
дир Гуляга кўрингиси келмадими, меҳмонимиз сассизгина ван- 
нахонага кириб юз-кўлини чайди-да, ташкари эшик сари юрди 
(Э. Аъзам. Шовкин).
С Ў Қ И М
СЎҚИМДАЙ
Жуда хам семиз, бокилган; семиртириш учун атай 
боқмоқ;
кап-катта. Объектга нисбатан кучли салбий муносабат ифодала- 
нади.
Сўкимдай гавданг билан боскинчилик килгани уял! -
деди Жоникул ота нафратланиб (Шуҳрат. Умр поғоналари). 
Сўкимдек йигит ишласа ўладими! - дейди қоровул (Мирмухсин. 
Чиниқиш). Иккита ўғлим бор, Саидкул, сўқимдай 
боқилган,
шу- 
ларни обориб... бир терлатайлик! (М. М. Дўст. Лолазор). Стол- 
нинг нариги бошида сўкимдек бир оламушук бақрайиб турарди 
(Э. Аъзам. Шовкин). Бора-бора узун кириб, узун чикиб юрган 
Ёдгорни ўзиям ёмон кўра бошлади. Топиш-тутишининг тайи- 
ни йўк «қора рабочий»ни сўкимдек 
боқиб
ўтириш ота-онасига 
малол кела бошлади (Ў. Ҳошимов. Қалбингга қулоқ сол). 
Сўкимдай бўлиб, ўт ўришни билмайсанми? (С. Сиёев. Ёруглик).
202
www.ziyouz.com kutubxonasi


Т
Т А Ё Қ
ТАЁҚДАЙ
1. 
Тўгри.
Ахлоқ-одоб доирасидан чиқмайдиган, кинғирлик, 
қаллоблик нималигини билмайдиган ҳалол одам ҳақида.
Йўқ, бу дунёда бола-чакали одамнинг таёқдек 
пгўгри
бўли- 
ши ёки киройи бир жасорат кўрсатиши мушкул экан (Э. Аъзам. 
Шоирнинг тўйи). Мактаниш эмас, пешана шўри - менга муғам- 
бирлик, сир сақлаш аввалдан битмаган. Таёқдек 
гпўгри
одам- 
ман! (О. Мухтор. Майдон).
2. 
Қотмоқ.
Ҳеч бир ҳаракатсиз ҳолатда қолмок.
Темир гангиб колди, ёнидаги аскарлар эса таёкдек 
қотган

нима қилишни, қаёкка қочишни билмасди (М. Ҳазратқулов. 
Чироқ ўчмаган кеча). Билмаганлар сал жиғига тегишса, таёқдек 
қотиб қолган
ўнг оёғининг товонини ерга уриб-уриб қўяди 
(Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Илонларни кўрган боланинг 
Ранги бўздек окариб кетди. Тик таёкдай 
қотди
оёқда, Бир 
лаҳзага йитди ақлу ҳуш (X. Раҳим. Говургон).
Т А Н Г А
ТАНГАДАЙ
Жуда кичик.
Танаси иккита катта қулочга сиғмайдиган бир туп сада те- 
варакка тангадай офтоб туширмайди (Ойбек. Қутлуг кон). Ер- 
да тангадек очиқ жой қолмади (Ў. Умарбеков. Олтин япроклар). 
Такир гиламдаги тангадек сиёҳ доғига тикилганча ўтира- 
верди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Тангадек тилла соати- 
га қаради (С. Аҳмад. Қирқ беш кун). Ҳамиша лиммо-лим, сал 
қалкиса, қирғоққа чопадиган сувнинг салқини, унинг тиним- 
сиз шовуллашига ҳамоҳанг шивирлашиб суҳбат қурадиган, 
кўкка бўй чўзган кекса толлар, минг кокилини сувга ёйиб таш- 
лаган мажнунтолларнинг енгил шабадаси тангадек офтоб 
тушмайдиган шийпон, анҳор ёкалаб кўйилган тахта сўриларда 
ўтирганларга ором бахш этади (Р. Файзий. Ҳазрати инсон).
203
www.ziyouz.com kutubxonasi


Т А Н Д И Р
(БАМИСОЛИ) ТАНДИРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қизимоқ, ёнмоқ.
Асосан, \аво харорати ҳакида.
Офтоб терак бўйи кўтарилган, гиёхлари ковжираб, тап-тақир 
бўлиб қолган дашт тандирдай 
қизий бошлаган эди
(О. Ёқубов. 
Излайман). Кун киёмга кслгани сари Тандир каби 
қизир эди
чўл (С. Ҳаким. Олис юлдуз). Осмон боягина феруза шишадек 
тип-тиник эди, хозир эса найзага келган қуёш тафтида бамисоли 
тандирдек 
ёнар,
Азиз анхор лабидаги тарвакайлаб ўсган кекса 
жийда тагида ёнбошлаб уйидан келтирган бир шиша қатиғини 
нон билан тамадди киляпти (У. Усмонов. Гирдоб). Пешинга бо- 
риб кун тандирдек 
қизиб кетди
(У. Ҳошимов. Икки эшик ора- 
си). Сал ўтмайин соя излар кушлар хам, Ҳаво 
қизир
тандирдек 
(Миртемир. Босирик тушдай...). Эрталабдан хамма ёктандирдек 
қизиб,
шахар кўчаларида барча соядек судралар, киши озгина 
ором, кўнгли хушликка сув сингари ташналик туяр эди (О. Мух- 
тор. Хотин подшох).
Т А Р А Ш А
(МИСОЛИ) ТАРАШАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Қотмоқ.
Ҳаракатланиш, кимирлаш хусусиятини йўқотмок. 
Кўпрок тана аъзолари хакида.
Фақат кўкрагида ётган кўллари, айниқса, томирлари бўртиб 
чиккан катта суякдор кафтлари, гарчанд тараш адай 
қотиб кет-
ган
ва дагал бўлса хам, бурунгидай бакувват ва гўзал кўринади 
(О. Ёқубов. Видо). Оёқларинг музлаб, белинг тараш адай 
қотиб
кетади
(А. Кўчимов. Кайта туғилган бола). Асадбек «Ёзув 
ўчиб колса, навбатдан чикариб ташлашади», деб қўркиб, каф- 
тини юммасди, бармоқлари совкотиб, тараш адек 
қотиб қолса
ҳам, чидаб турарди (Т. Малик. Шайтанат). Мадали ака кайтиб 
келди, кўкариб тараш адай 
қотган
бармокдари каптирар, пе- 
шонасида катта-катта совуқ тер томчилари йилтиллар эди 
(А. Мухтор. Давр менинг такдиримда). У гапининг исботи учун 
тараш адек 
қотиб қолган,
букилмайдиган ўнг оёғининг товони- 
ни ўтирган жойида ерга уриб-уриб кўяди (У. Ҳошимов, Дунё- 
нинг ишлари). Пахтани оламан деса, куриб, шалдираб ётган 
чаноқпар бармоқларига игнадай санчилади, тараш адай 
қотиб
қолган
бели чим-чим оғрийди (А. Кўчимов. Қочок). Маҳам ама- 
ки ўзи сезмаган холда ғужанак бўлиб олган эди, усти очилиб, 
бели тараш адек 
қотиб қолибди
(Н. Отахонов. Шу ерлик киши).
204
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. 
Қотмоқ.
Букилиш, эгилиш, умуман, эластиклик хусусия- 
тини йўкотмоқ; кўпроқ тўқимачилик материалларидан тайёрлан- 
ган буюмлар қақида.
Бехэод меҳмонхона ҳовлисида турган «Москвичми устидан 
тараш адай 
қотиб қолган
брезентни аранг «ечиб», машинасини 
ўт олдирди (О. Ёқубов. Оққушлар, оппоқ қушлар). Қопларни 
ташиб бўлган болалар гулханга караб чопишди, шолгомдай 
қизариб кетган оёк-кўлларини, тараш адай 
қотиб қолган
пай- 
тавапарини ёниб турган оловга суқишди (О. Ёкубов. Эр боши- 
га иш тушса). Эркиналининг эгни юпун, ўша эски гимнастёрка, 
тараш адай 
қотиб кетган
узун шим, боши яланг (Ж. Абдулла- 
хонов. Тарки дунё). Ундан шийпон томонга сезилиб-сезилмай, 
чайкалиб-чайқалмай окиб келар, дуррапар, рўмоллар, тараш а- 
дек 
қотган
дўппилар... (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Каравон- 
дан бериб юборишган бўлка нонлар тараш адек 
қотиб ётибди
(Т. Адашбоев. Тоғларга термулган хаёл).
3. 
Қотмоқ.
Каттиқ ухламок, донг котмок.
Қорасоч эшикни аста очди-да. қоровулнинг тараш адай 
қотиб
ухлаётганини кўргач, дадил ташкари йўналди (Э. Саман- 
дар. Султон Жалолиддин). Тараш адек 
қотиб
ухлаётган Бозор 
енгил-елпи жавоб минан қутулмади, охири момосини жеркиб 
ташлади (X. Дўстмуҳаммад. Жажман). Куни бидан терга ботиб 
ишлаймиз-у кечаси аёз, юлдузлар жуда кўп бўлади... Жабдукка 
бош қўйиб, тараш адай 
қотиб
ухлаймиз (А. Мухтор. Бухоро- 
нинг жин кўчалари).
4. 
Озгин.
Асосан, одам ҳакида.
Даврадагилар орасидан тараш адай 
озгин,
бурни сўппайган, 
кўзлари чақчайган дароз бир йигит ажралиб чикиб: - Ким айтди? -
дея кайталаб сўради (Ш. Бўтаев. Бир кунлик меҳмон). Раиснинг 
рўпарасида тараш адек 
озгин
бир киши турар, афтидан, икков- 
лари қизгин суҳбатлашаётганларида Шерзод кириб, гапнинг бе- 
лига тепганди (У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Шундоққина 
олдимизда тараш адек 
озгин
, пешонаси тиришган, тажанглиги 
афтидан кўриниб турган киши қизил бабақ хўрознинг оёғидан 
боғланган ипдан тутиб, чўккалаб ўтирар, дам-бадам нос отиб, 
ўзича аплакимни сўкар эди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish