Hakim Nazir, Po‘lat Mo‘min va Qudrat Hikmatning hayoti va ijodi



Download 61,75 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi61,75 Kb.
#118357
  1   2   3
Bog'liq
2.она тилива адабиёт


1-mashg`ulot
Hakim Nazir, Po‘lat Mo‘min va Qudrat Hikmatning hayoti va ijodi

Ҳаким Назир ўзбек болалар насрининг отахон ижодкорларидан, кичкинтойларнинг севимли адибларидан биридир. У болалар учун ўндан зиёд қисса, роман, песа, сон-саноқсиз ҳикоялар яратди. “Сўнмас чақмоқлар”, “Ёнар дарё”, “Кенжатой” қиссалари, “Лочин қанотлари” романи, ўнлаб ҳикоялари кўпгина хорижий тилларга таржима қилиниб, чет элларда ҳам ўз ўқувчисини топди.


Заҳматкаш адиб 1915 йилда Тошкент шаҳрида маҳсидўзкосиб оиласида дунёга келди. Онаси Малика отиннинг мактабида бошланғич маълумот олгандан кейин, поябзал фабрикасига кирди, шу билан бирга кечки ишчилар дорилфунуни (индустриал техникум)да ўқишни давом эттирди.
Ҳаким Назир болалигидан китобхонликка жуда берилган, газета ва журналларда босилган асарларни чанқоқлик билан ўқиб чиқарди. Ундаги ўқиш-ёзишга бўлган қизиқиш уни ҳозирги “Тонг юлдузи” газетаси таҳририятида ишлашга олиб келди. 1934–1935 йиллардан дастлабки ҳикоя, очерклари газетада, “Ёш куч” журналида босилиб чиқди. Булар ҳаваскорлик машқлари эди. Адиб жиддийроқ асар ёзиш учун ҳаёт таассуротларидан ташқари чуқур назарий маълумот ҳам зарур эканлигини англади. Кундузи таҳририятларда ишлаб, кечки Тошкент давлат педагогика институтида ўқиди ва тил-адабиёт факултетини муваффақиятли битирди. Бироз вақт ўқитувчилик қилди. Адабий ишга астойдил берилди. 1942 йилдан бошлаб ўн бир йил давомида Ўзбекистон радио қўмитасида бўлим бошлиғи, бош муҳаррир бўлиб ишлади. Сўнг Бадиий адабиёт нашриётида бош муҳаррир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида котиб, адабий маслаҳатчи вазифаларини бажарди. Мазкур вазифаларни ёзувчи ижодий иш билан қўшиб олиб борди.
Қунт, чидам билан ўз устида ишлаши, тинимсиз ижодий изланиши туфайли Ҳаким Назир болалар ёзувчиси сифатида китобхонларга танилди. 1940 йилда “Кенжа” (янги номи “Қуёш қачон тутилади?”), 1946 йилда “Салим ота” номли ҳикоялари республика танловларида совриндор бўлди. 1951-йилда эса рус тилида чиққан “Мальчики из кишлака” ҳикоялар тўплами Москвада бўлиб ўтган танловда мукофот олди.
Севимли ёзувчимизнинг ижод йўлига синчиклаб назар ташласак, унинг дастлабки ижодий изланишлари ҳикоячиликдан бошланганини кўрамиз. Унинг биринчи китоби “Қишлоқдаги жиянларим” ҳам ҳикоялардан жамлангандир. Ҳикоя жанри ёзувчи билан ёш китобхонлар оламини бирлаштиришда бамисоли бир кўприк бўлди. Бу кўприк орқали Ҳаким Назир болаларнинг бой, гўзал, қувноқ, ажойиботларга тўла дунёсига кириб борди. Бирбиридан таъсирли, бир-биридан ўқимишли, болаларча жонли ҳикоялари дунё юзини кўрди. Буларда кичкинтойларнинг қувончларга тўла турмуши, ҳис-туйғулари, ўқиши, хулқ-одоби, катталарга ҳурмати, меҳнатга муносабати, миллий қадриятлар ўз бадиий ифодасини топди. Ҳикояларида ёзувчининг кичкинтойлар ёши, савияси ва руҳиятини кўрсатишга алоҳида эътибор бергани кўриниб туради. “Қишлоқдаги жиянларим” (1948), “Беш баҳо” (1955) “Чўл ҳавоси” (1958), “Яхши исм” (1962), “Мени танийсизми?” (1963), “Болажонларим” (1964) номли ҳикоялар тўпламлари бирин-кетин эълон қилиниб, болалар ва ўсмирларнинг маънавий мулкига айланди.

Пўлат Мўмин адабиёт ихлосмандларига, хусусан, ёш авлодга шоир, драматург сифатида таниш ва яқиндир. У ўзининг қувноқ шеърлари, завқли қўшиқлари, қизиқарли достон ва эртаклари билан болаларнинг севимли шоирларидан бири бўлиб қолган.

У 1922 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топади. Аввал педагогика билим юртида таҳсил олади. Сўнг, Тошкент Давлат педагогика институтини тугатиб (1944), ўқитувчилик қилади. 1948-1950 йилларда газеталарда адабий ходим, 1951-1952 йилларда Ўзбекистон Давлат нашриётида болалар адабиёти бўлимининг мудири бўлиб ишлайди. 1954-1960 йилларда Ёзувчилар уюшмасида, 1962-1964 йилларда Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида хизмат қилади.
Пўлат Мўминнинг адабиёт олдидаги хизматлари халқ ва ҳукумат томонидан юқори баҳоланган. 1992 йилда унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилган. 1998 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.
1949 йилга келиб унинг «Сайранг, қушлар» номли илк тўплами чоп этилади. Кетма-кет «Бўл, тайёр!», «Тиш чўткаси эртаги» (1955), «Ҳунардан унар» (1958), «Тўғри ўсган гул бўлар» (1960), «Ақл қаерда бўлар?» (1962), «Олтин най» (1967), «Раҳматга раҳмат!» (1969), «Эсон ва Омон» (1971), «Одоб ва офтоб» (1971), «Яхшиларга ўхшасам», «Гул ва Пиёз», «Кулди хиёл», «Мен севаман, сен севасанми?», «Олтин бошоқлар», «66 олтин қўл», «Эртақдан эртакка» (1990), «Фардлар китоби» (1993) ва бошқа тўпламлари нашр этилади. Унинг сўнгги «Болажон, болажоним» китоби 2004 йилда китобхонлар қўлига тегди.
Пўлат Мўмин драматург сифатида ҳам «Қовоқвой билан Чаноқвой» (1970), «Суқатой ва Конфетвой», «Баҳодирнинг жасорати» каби асарларини яратган.
У, айниқса, моҳир қўшиқчи шоир сифатида элга танилган. Шоирнинг «Индамади», «Онадур ул, онадур», «Сенга бир гап айтаман» каби ўнлаб қўшиқлари ўзининг содда ва равонлиги, мусиқий ва халқчиллиги билан халқимиз юрагидан ўрин олган.
У моҳир таржимон сифатида А.С.Пушкин, В.Маяковский, С.Маршак, С.Михалков, А.Барто, Н.Носов асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Пўлат Мўмин 2003 йилда вафот этган.

Қудрат Ҳикмат- болалар адабиёти шоиридир. Болалар адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган шоир. Қудрат Ҳикмат қайси мавзуда, қайси жанрда қалам тебратмасин, ҳалол, топқир ва чопқир болалар дунёсини кашф этишга интилади.


У 1925 йили Тошкентнинг Себзор маҳалласида таваллуд топган. Онаси Муборак ая эрта қазо қилган (1934). Отаси эса деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Қудрат Ҳикмат 1934 йилда ўрта мактабга бориб, уни 1944 йилда тугатган.

Шоир сифатида мактаб деворий газетасида ўз шеърлари билан кўрина бошлайди.


1945 йилдан бошлаб Қудрат Ҳикмат шеърлари газеталар, «Гулхан», «Шарқ юлдузи» каби журналларда чоп этилади.
Қудрат Ҳикмат 1947 йилдан бошлаб машҳур бахши Ислом шоир Назар ўғлига адабий котиб бўлиб хизмат қилади. Бу ҳол ижодкордаги халқчилликнинг камол топишига олиб келади.
Унинг биринчи шеърий тўплами - «Менинг ватаним» 1950 йилда нашр этилади.
У 1957 йилда Тошкент Давлат кечки педагогика институтини тугатган.
Шундан сўнг унинг «Бахтли болалар», «Тинчлик - ободлик», «Москвага саёҳат», «Дўстлик», «Уч ўртоқнинг совғаси», «Набира меҳри», «Онахоним», «Алишер ва китоб», «Тошбақалар ҳужуми», «Соатжоннинг соати» каби ўнлаб шеърий гулдасталари, «Чирчиқ фарзанди» достони, «Илон шоҳ ва унинг амалдори Ари ҳақида эртак» каби асарлари яратилади.
Қудрат Ҳикмат моҳир таржимон сифатида С.Маршак, С.Михалков, А.Барто каби рус шоирларининг шеърларини ўзбекчага ўгирган.
У 1968 йили оғир бетоблиқдан сўнг 43 ёшида вафот этган.
Қудрат Ҳикматнинг шеърларидаги болаларча самимийлик, беғуборлик ва тўғрилик шоир асарларининг жозибали бўлишини таъминлайди.
Аммо:

Олмос менинг юрагим,


Толмас менинг юрагим.
Ким айтади шеъримда
Қолмас менинг юрагим, -

деганидек, шоир ўз шеърларида узоқ яшаш бахтига муяссар бўлган ижодкорлардан биридир.

Ўзбек болалар адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган шоир Қудрат Ҳикматдир.



2-mashg`ulot
Anvar Obidjon, Hamza Imonberdiyev va Abdurahmon Akbar hayoti va ijodiy faoliyati



Анвар Обиджон Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида 1947 йилнинг 25 январида хизматчи оиласида туғилган.
1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида, 1969-1971 йилларда жамоа хўжалигида ҳисобчи, клуб мудири, туман газетаси, вилоят радиосида турли вазифаларни бажарди, Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетини сиртдан тамомлади.
1981 йилдан бошлаб у Тошкентга кўчиб келиб, «Ёш гвардия» нашриётида, «Ёш куч», «Муштум» журналларида ишлади. «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.
Анвар Обиджон болалар адабиётига дастлаб «Она Ер», «Баҳромнинг ҳикоялари» тўпламлари орқали шоир сифатида кириб келди ва мавжуд ижодий анъаналардан фойдаланган ҳолда ўзига хос йўл танлади.«Булбулнинг чўпчаклари», «Ғалати мактублар», «Кумуш уй», «Гурунгдаги гаплар», «Ажойибхона», «Ўзимизнинг ансамбл», «Игналарим чиройли», «Менинг коллекциям», «Ширин сўйлар жажживойлар», «Каламушлар кемаси», «Сиз эшитмаган қўшиқлар», «Далалардан болаларга», «Осмондан тушган созанда» туркум шеърлари фикримизга далилдир.Унинг «Она ер» (1974), «Масхарабоз бола» (1980), «Оловжон ва унинг дўстлари» (1983), «Баҳромнинг ҳикоялари» (1984), «Эй, ёруғ дунё» (1983), «Кетмагил» (1985), «Безгакшамол» (1985), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Олтин юракли автобола» (1988), «Даҳшатли Мешполвон» (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилди.
Булардан ташқари, адибнинг «Қўнғироқли ёлғончи», «Паҳлавоннинг ўғирланиши» Анвар Обиджон сўнгги йилларда «Рамазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Мешполвоннинг жанглари» (1994), «Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри» (1996), «Тўтиқуш», «Топсанг ҳай-ҳай…» каби қисса, пьеса ва шеър, достонларини ҳам яратди.
У«Ўзбекистон халқ шоири» унвонига сазовор бўлган (1998).

Ҳамза Имонбердиев 1954 йил 21 декабрда қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига қарашли Сузоқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Ўрта мактабни аъло баҳоларбилан тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан битирди.
Шоир узоқ йиллар «Тонг юлдузи» газетасининг адабиёт бўлимини бошқарди, 1986 йилда «Чўлпон» болалар нашриёти ташкил топгач, Ҳ. Имонбердиев шу нашриётда умрининг сўнгги дамларигача муҳаррир вазифасида хизмат қилди.
Унинг «Қувноқлар қувончи», «Шоколадхўрлар», «Ғаройиб пуфак», «Кулги шаҳарчаси» сингари ўндан ортиқ китоблари нашр этилди.

Ўзбек болалар адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган Абдураҳмон Акбар 1962 йил 22 апрелда Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Ниёзбоши қишлоғида зиёли оилада туғилди. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети кечки бўлимида (1979–1987) таҳсил олди. Армия хизматини қурувчи аскарларнинг “Строитель” (“Бинокор”) газетасида (1981–1983) адабий ходим сифатида ўтади. Хизматдан қайтгач, Янгийўл туманидаги 25-мактабда она тили ва адабиёти фанидан (1985–1986) дарс берди. 1986 йилдан умрининг охиригача “Чўлпон” номидаги болалар нашриёти матбаа ижодий уйида хизмат қилди.


Абдураҳмон Акбарнинг илк китоби 1987 йилда, “Кичкинтой ва пахтаой” номи билан босилиб чиқди (М. Қодиров билан биргаликда). Шундан сўнг “Сўзловчи ёмғир” (1990), “Эҳтиёткор тошбақа” (1991), “Ёзнинг туғилган куни” (1992), “Ўйинқароқ булутча” (1996), “Ўрдакчам” (2005), “Жонли саватча” (2005), “Уйқучининг тушлари” (2006), “Гонзик олиб келган дори” (2006), “Энг катта меҳр” (2006), “Ниёзбош истиқбол сари” (2007), “Болалар боғчаси учун севимли эртаклар” (2009), “Менинг дўстим компьютер” (2010) номли 15 дан ортиқ шеърий, адабий-бадиий ва таржима китоблари чоп этилди. 1991 йили “Эҳтиёткор тошбақа” номли китоби Усмон Носир номидаги мукофотга сазовор бўлди.
Абдураҳмон Акбар таржимасида “Техниканинг катта энциклопедияси”, “Кичкинтойлар учун жониворларнинг катта энциклопедияси”, “Жониворларнинг катта энциклопедияси”, “Жажжи кичкинтойлар учун билимларнинг катта китоби”, “Мактабгача ёшдаги болалар энциклопедияси”, “Сеҳрли қироллик ороли”, Г. Х. Андерсеннинг “Эртаклар” китоби, “Жажжи кичкинтойлар учун энциклопедия” деб номланган кичик ёшдаги ўқувчиларга мўлжалланган илмий-маърифий, бадиий китоблар нашр этилди.
Шоирнинг шеър ва таржималари бошланғич синф ўқувчиларининг “Она тили”, “Ўзбек тили”, “Ўқиш китоби”, “Атрофимиздаги олам”, “Одобнома” каби дарсликларидан, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун нашр этилган “Болалар адабиёти” дарслиги ва “Ўзбек болалар адабиёти” антологиясидан жой олди.
Абдураҳмон Акбар 2006 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.

3-mashg`ulot
Istiqlol davri o'zbek bolalar adabiyoti nasri, publitsistikasi va dramaturgiya

Ҳар бир давр ўз адабиётини яратгани каби истиқлол даври болалар адабиёти ҳам тасвир услуби ҳамда муаммога ёндашилишига кўра ўзига хос хусусият касб этади. Агар шўро пайти болалар адабиётида тўғридан-тўғри насиҳатбозлик кенг кўламда ёритилган бўлса, истиқлол даври болалар адабиётида ҳар қандай мавзунинг эстетик тарбиявий моҳиятига алоҳида эътибор қаратилаётганини кўриш мумкин.

Кичик китобхонни ижтимоий муаммолар билан таништириш болалар адабиётида аслида нисбатан эртароқ – ўтган асрнинг 80-йилларида бошланган эди. Анвар Обиджоннинг «0099 рақамли ёлғончи», «Эй ёруғ дунё», «Аламозон ва унинг пиёдалари» каби қиссаларида ҳамда «Ботинканинг туфлига хати» типидаги туркум шеърларида мос масала қилиб қўйилган эди. Истиқлол даврида жамият тараққиёти билан боғлиқ ғоялар С.Барноевнинг публицистик чиқишларида А.Обиджон, К.Турдиева, А.Акбар, Д.Ражаб, Қ.Исмоил каби шоирларнинг шеърий асарларида ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, А.Акбарнинг «Рақамли» шеърлари, Д.Ражабнинг ҳар хил шаклга оид шеърлари ижтимоий жамиятдаги янгиланишларни: бозор муносабатларининг таълим-тарбиядаги ўрнини акс эттиришга қаратилиши билан алоҳида эътиборга лойиқдир.

«Гулхан», «Тонг юлдузи», «Ғунча», «Ёш куч», «Синфдошлар» каби вақтли матбуот нашрларида ҳам истиқлол ғояларини тараннум этишга қаратилган турли жанрга хос асарларнинг чоп этилиши қувонарлидир.

Юртимиз истиқлолга эришган илк кунлардан бошлабоқ ёшларимизни соғлом, баркамол қилиб камол топтириш масаласига жиддий эътибор қаратилди. Бу масала давлатимиз сиёсатининг ўзагига айланди, жаҳон андозаси даражасида дастурлар ишлаб чиқилди. Улар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бадиий адабиёт, жумладан, унинг алоҳида таркибий қисми бўлган болалар адабиёти, ушбу ғоят мураккаб вазифани адо этишдаги энг муҳим воситалардан биридир. Бу ишга бадиий сўз қудрати билан ҳисса қўшиб келаётган истеъдодли ёзувчилар кўп. Улардан бири, Ўзбекистон халқ шоири, кўп қиррали адиб, шоир ва драматург Анвар Обиджондир.

Анвар Обиджон фақат табиатни тасвирловчи, турфа хил рамзий, мажозий образлар яратувчигина эмас, балки ижодининг катта қисмида болалар дунёси, руҳиятини ҳам тасвир этган. Унинг «Кулчалар» ва «Ботирвойнинг кундалиги» туркумларидаги қаҳрамонлар деярли ҳаммаси турли ёшдаги болалардир. Бу шеърларда болалик туйғуларининг софлиги, орзу-умидларининг беғуборлиги, табиатан бироз шумлиги, қувноқлиги катта истеъдод билан очиб берилади, ўқувчини гоҳ-гоҳ яйраб-яйраб кулишга, гоҳ жимгина ўйлашга, фикрлашга, хулосалар чиқаришга ундайди.

Рисоламиз қаҳрамонининг маҳорати шундаки, у бола дунёқарашидаги ўзига хосликларнинг туб-тубини кўра олади. Ички оламини, ўй-хаёлларини, кичик қалбида кечаётган руҳий жараёнларни нозик дид билан кузатади. Бир қараганда жуда оддий кўринадиган кичик-кичик шеърларда инсон табиати шаклланишининг дастлабки босқич жараёнлари кенг кўламда таҳлил этиб борилади. Самимий юмор, енгил ҳажв элементлари ёрқин кўзга ташланади. Шоирнинг «Ҳали ўзим боламан-ку!», «Синчков бола», «Шу ҳам филми?» каби ўнлаб шеърлари шу жиҳатдан ниҳоятда характерлидир.


Дадажоним,

Дадажон

Отим нега

Отажон?

Ахир кимга

«Ота»ман?

Шуни ўйла-а-аб

Ётаман.

Шеърни ўқир экансиз, эндигина сўзлар маъносини англай бошлаётган болакайнинг ҳолати кўз ўнгимизга келади. Унинг кутилмаган «муаммо»ли масала олдидаги ўйчанлиги ўқувчининг лабида нурли табассум пайдо қилади, қалбида кичкинтойга нисбатан иссиқ бир туйғуни уйғотади.





Download 61,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish