Ч Ў М И Ч
ЧЎМИЧДАЙ ( ГА ЎХШАШ)
Катта, қўпол, ярашиксиз. Кўпроқ одамнинг бурни ҳақида.
Новча кишининг юз тузилиши қўпол, чўмичдай бурни бор
ҳуснини ҳам йўкотиб юборганга ўхшар, рангсиз юзидан бирон
маъно уқиб олиш қийин эди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор).
Ўғиллари уни касалхонага олиб боришди. Чўмичга ўхшаш бу-
рунли бир врач узок текширди (А. Жўраев. Кўзмунчоқ). Бурни
чўмичдек харидор пинагини бузмади (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг
ишлари). Қарасам, стол тўрида бурни чўмичдек кимса ўтирибди
253
www.ziyouz.com kutubxonasi
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Шу пайт айвони катта ок
каламинка шапка кийган, чўмичдек бурнининг тешигидан жуни
чиқиб турган киши хўрознинг тепасида тўхтади (Ў. Ҳошимов.
Дунёнинг ишлари).
Ч Ў п
ЧЎПДАЙ
1.
Ингичка.
Кўпрок оёқ, кўл, бармоклар ҳакида.
Чиркин, кир сочлари ҳалиги кучукнинг юнги тусида ва
ўшандай дағал, калин, узун, чўпдай
ингичка
суяк бармокпари
билан эшик ҳалкасини ушлаб, Нурига анча вакт бакрайиб
карагандан кейин кўйлак этагини ерда судраб, икки кадам ол-
динга юрди (Ойбек. Қутлуг кон). Кампирнинг чўпдек
ингичка,
буришик бармоклари орик тиззаларига ёпиб кўйилган кора ка-
панак устида гўё алланарса ахтарган каби тимирскиланар эди
(X. Султон. Бобурийнома).
2.
Ориқ, озгин; озиб кетлюқ, қуримоқ,
жуссаси жуда ҳам
кичраймок. Асосан, одам, жониворлар ҳакида.
Қабулхонада чўпдай
ориқ
бир киз машинка чиқиллатиб
ўтирарди (О. Мухтор. Эгилган бош). Сирожиддин биринчи
каватга тушган эди, рўпарасида кора атлас кўйлак кийган, юз-
лари ҳам коп-қора, чўпдай
озгин
киз чикиб қолди (Ў. Ҳошимов.
Нур борки, соя бор). Мана, взвод бошида чўпдай
озгин
ва
узун Иванов, ўз ишига пишиқ, унга ишонса бўлади (А. Ибо-
динов. Онанинг самантойи). У Домланинг хотинини келинойи
деб чақирар, ўзи чўпдай
озгин,
оёқлари салга шишиб кетади-
ган, доим соғлигининг ёмонлигидан нолиб юрадиган бу аёлни
ҳар кўрганида табиати хира бўларди (Ў. Ҳошимов. Нур борки,
соя бор). У, Иўлчининг эшитишига караганда, кўпдан буён сил
касалига дучор. Бир вактлар гавдали ва чиройли бўлган ўттиз
яшар йигит ҳозир чўпдай
озиб кетган
(Ойбек. Қутлуғ кон).
Мирзо Абдуллатиф бир-икки кундаёк лунжлари ўйиб олинган-
дай ичига ботиб, кўзлари катта-катта бўлиб, чўпдай
озиб кетди
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Девдек одам уч-тўрт ой ичида
чўпдек
озиб,
ранги заъфарон бўлиб кетди (Э. Аъзам. Ступка).
Анави кўк ҳангимиз бор эди-ку, ўша жонивор қишдан чикиши
билан ўлиб колди. Ўзиям чўпдай
қуриб кетувди
(А. Жўраев.
Шакарнинг мактублари). Чўпдай
озиб кетган
киз беҳудликдан
уч кун ўзига келмади (М. Али. Улуғ салтанат). Юзида кон
колмаган, аввалги жуссасидан асар ҳам йўқ, чўпдай бўлиб
ўтирибди (М. М. Дўст. Лолазор). Эҳ, шундай кампир икки ойда
чўпдай бўлиб колди-я (Н. Эшонкул. Уруш одамлари).
254
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ч Ў Ч Қ А
ЧЎЧҚАДАЙ
1.
Семирмоқ;
семиз. Одам ҳакида.
Сидиқжон нималар демоқчи бўлиб икки-уч оғиз ростлага-
нидан кейин Ўрмонжоннинг гапи эсига тушиб: - Одам дунёга
чўчкадай
семириш-у,
битдай болалаш учун келмайди, - деди
(А. Қаҳҳор. Қўшчинор чироклари). Яна кечирасиз, тилим ёмон,
шу, ўзи хам чўчкадай
семирибди
лекин (А. Аъзам. Ҳали ҳаёт
бор...). Суҳбатдоши эса унинг нигохларидан «Сен пулнинг
кулига ўхшайсан, маишатпарастликдан чўчкадай
Do'stlaringiz bilan baham: |