С Е Л
СЕЛДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Оқмоқ, ёпирилмоқ, бостириб келмоқ.
Одамларнинг кагга
миқдордаги тўдаси, кўшин, лашкар ва шу кабиларнинг жадал ва
тигиз ҳаракати ҳақида.
Чўл бағрига сел каби
оқди
Адоғи йўқ жанговар кўшин
(С. Ҳаким. Олис юлдуз). Шу-шу бўлди-ю, Узункулоқ пиримнинг
овозаси етти музофотга таркалиб зиёратчилар бу ерга селдек
оқиб кела бошлашди
(X. Тўхтабоев. Сарик девни миниб). Ёзувни
эшитиш бошка, саҳна бошка. Саҳнада узок туриш кийин, ёш-
ларнинг оқими сел каби
ёпирилиб,
ҳар кандай машҳур
санъат-
корни суриб ташлайди (Т. Малик. Шайтанат). Пирмуҳаммад
атка бошлик кўшин бу калъага селдай
ёпирилиб кириши
ва
Байрамхонни ҳалок этиши ёки асир олиб, қўлини оркасига
боғлаб чиқиши мукаррар эди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
Селдай
ёпирилиб келаётган
Шерхон отлиқпари ялангоёк-
ялангбош кочиб кетаётганларни кувиб етиб, килич билан чопиб
ташламоқда (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Шайбонийхон
Бобурнинг кеча кўккисдан майдонга қўшин тортиб чиқол-
маслигини олдиндан биларди, чунки ҳеч бир ақлли-ҳушли
саркарда бу коронғи тунда селдай
ёпирилиб келган
лашкар
каршисига тайёргарликсиз бетартиб отилиб чиқмаслиги ўэ-
ўзидан аён эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Сўнг узоқдаги
адирлар
орасидан
бирин-кетин
уч
тавила
йилки отилиб
чиқди-ю, бериги томонга караб селдай
бостириб кела боьилади
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Селдай
бостириб келаётган
ёв
отликлари уларни дарёлар томонга суриб кетди (П. Қодиров.
Ҳумоюн ва Акбар).
2.
Оқмоқ, ёпирилмоқ.
Муайян нарсаларнинг бир жойга кўп
микдорда келиши ҳакида.
Сел каби
оқиб келаётган
кимматбаҳо совғалар орасида та-
биб юборган майдакавик икки тўн, қийиқ, дўппи, икки кийим-
лик хонатлас ғарибгина кўринарди (Т. Малик. Шайтанат). Зим-
дан пухта тайёрланган бу тўнтариш Байрамхонни эсанкира-
тиб қўйди. Селдай
ёпирилиб келаётган
ўзгаришларни таҳлил
киладиган аҳволда эмас, нукул куйиб-ёнади (П. Қодиров. Ҳумо-
юн ва Акбар). Селдай
ёпирилиб келаётган
бу
карама-карши
фикрлар таъсирида Акбарнинг ўзи ҳам ғалати бўлиб юрибди
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
3.
Ёгмоқ.
Кўп миқдордаги ўк, найза ва шу кабиларнинг
ҳаракати ҳакида.
186
www.ziyouz.com kutubxonasi
Сўнгра ўқлар
ёгди
- селдай... Телба ёв - Иккимизни қил-
ди шу майдонда «ов»... (Ж. Камол. Қуёш чашмаси). Қирқ йил
қирғин бўлса ҳамки, Селдай
ёгса,
найза, ўқ, Аёл учун жангга
кирган Эр йигитга ўлим йўқ (Ф. Афрўз. Зобитлар қўшиғи).
Босқинчилар Темур Малик кўшинига камон ўқини селдай
ёгдирарди
(Ш. Улуғ. Факат сен йиғлама...). Ана-мана дегунча,
немис танклари кенг майдоннинг тенг ярмига етаёздилар; йўл-
йўлакай автоматларидан тариллатиб ажал ўқини селдай
ёгдириб
келаётган фашистлар эса уларнинг панасида!.. (Н. Қилич.
Зилзила).
4.
Қуй(ил)моқ, ювмоқ, оқ(из)моқ.
Кўп миқдорда
шиддат би-
лан ёғадиган ёмгир, шундай келадиган кўз ёши, айрим мавхум
тушунча кабилар ҳақида.
Шу дамда сел каби
қуяётган
ёмғир ишнинг белига тепди
(Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич). Абдулъазиз-
нинг кўзларидан тирқираб оққан ёш томчилари корайиб кет-
ган сўлғин юзини селдай
ювиб,
таралмай патак бўлиб кетган
соқолига куйиларди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Қизгиналар...
кўп миннатдор бўлдилар, кўзёшларини селдек
оқизиб,
... умр-
бод мукаддас насроний дини қучоғида колажаклари тўғрисида
ўз кўлллари билан тилхат ёзиб бердилар (С. Афлотуний.
Гумрохлар). Шу шеърнинг давоми Усмон ўзи айтгандек хо-
тирамда селдек
қуйилиб кела бошлади
(Шукрулло. Кафансиз
кўмилганлар).
С Е Ҳ Р Л А Н М О Қ
СЕҲРЛАНГАНДАЙ (КАБИ)
Қотиб қолмоқ
Тамоман харакатсиз ҳолатда колмоқ. Одам
ҳакида.
Хон гапирар экан, ўнлаб кишилар унинг салмоқдор, вазмин
овозидан, дона-дона килиб айтаётган сўзларидан сехрлангандай
қотиб,
кулок сола бошлади (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). У
(Шерзод) ташқарига қаради-ю, сехрлангандек
қотиб қолди
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Ўрмон ўз ҳуснига сехрланган
каби муаззам ва мунгли бир сокинлик сақлайди (Ойбек. Қуёш
кораймас). Ҳаммамиз сехрлангандек
тош қотиб қолдик
(«Тош-
кент оқшоми»). Аёллар ҳар хил алфозда сехрлангандек
қотиб
қолишган,
баҳор чечаклари барқ урган дарахтзор орасида оқиш-
пушти ўрик гуллари қанотида, Ҳожи бувининг кизғалдоқлардан
ловуллаган пастак томи устида нурдек майин куй тараларди
(Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
187
www.ziyouz.com kutubxonasi