Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Катта.
Кўпинча кўз, гул, олма ва шу кабилар ҳақида.
Пиёладай 
катта-катта
кўзларида доимий бир ҳайрат котиб 
қолгандай кўринадиган бу от Акбарга ўн йилдан ортиқ хизмат 
килди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Энди «империя»ни сўраб 
олай дейман. Шундай гапларни гапирадики, кўзим пиёладай 
бўлди (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Майдоннинг бир чеккаси ясси 
кирга туташиб кетган, баланд-баланд ўтлар орасида пиёладек 
бўлиб очилган лолалар ловиллаб ёнар, фируза чучмўмалар ерга 
мунис бош эгиб турарди (У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Ҳар 
кўзлари пиёладай-пиёладай келадиган ажина сочларини ёйиб, 
олдингдан чикмадими? (А. Аъзам. Ойнинг гардиши).
П О Д А
ПОДАДАЙ
Ҳайдамоқ.
Ҳайвон гапаси сифатида муайян томон ҳаракат- 
ланишга мажбур килмоқ. Одамлар ҳақида.
175
www.ziyouz.com kutubxonasi


Аёл, болаларни подадай 
ҳайдаб,
Бир саройга камаб фашист 
ўт кўйди, Вақт топиб тсз-тез бор ўша жойга, Сен шу култе- 
пани юракка ўйгин (Ҳ. Худойбердиева. Хато такрорланмас). 
Бизларни, уст-бошимиз чок-чокидан кетган, кийимларимиз 
Гоби сақроси чангалзорларида дабдала бўлиб, фақат пайтавада 
қолган, соч-соқолларимиз тикандай говлаб кетган шўрпешона 
солдатларни шу водий бўйлаб яна подадай 
ҳайдаб кетишди
(О. Ёқубов. Қайдасан, Морико?). Отлиқ аскарлар бандиларни 
қамчилаб, найза билан ниқгаб-туртиб, подадек 
ҳайдай бошлаш-
ди
(Ғ. Каримий. Наршах қалъаси).
П О П У К
ПОПУКДАЙ
Чиройли, 
гузал,
бежирим, келишган. Кўпроқ қош-кўз, аёл, 
гўдак ҳақида.
Қош-кўзи попукдай, доим кулиб турадиган Шоира де- 
ган дўндиққина жувон беморларга укол қилишга киришади 
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Қошу кўзи попукдай, қадди- 
қомати сириқдай қиз унинг кўлидан когозию дориларини олди 
(М. Ҳазратқулов. Кўккўл). Турсунбой ҳуснда тенгсиз йигит эди. 
Қош-кўзлари попукдек (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Қабулхонада 
попукдек 
гўзал
қиз лабини бўяб ўтирган экан (Т. Малик. Шайта- 
нат). Унинг рўпарасида кўкрагини ёстиққа бериб, дум тушиб ёт- 
ган попуқдай жувон юмалоқ, оппок юзини Ҳожи холага ўгирди 
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Беш ой деганда бир эмас
иккита попукдек кизалок туғиб берди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг 
ишлари). Попукдай кизлар, нозаниндай жувонлар, норасида бо- 
лалар худога нола килишибди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
П У Ф А К
ПУФАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Семиз; семирмоқ.
Кўпрок одам ҳакида; салбий муносабат 
ифодаланади.
Безориларнинг пуфакдай 
семиз
биттаси 
бошкаларига 
караганда чакконрок харакат қиларди (3. Алиев. Ҳашар). Ёшги- 
на йигит ҳеч канча вақт ўтмасдан пуфакдек 
семириб кетганига
ҳамма ҳайрон эди (Сўзлашувдан). Ҳожихон ажинанинг жуссаси 
пуфакдек тез катталаша борди (А. Обиджон. Мешполвоннинг 
жанглари).
176
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шалвирамоқ, шалпаймоқ, бўшагшюқ.
Одамнинг руҳан туш- 
кун, бўшашган қолати ҳақида.
Шундай деди-ю, дамн чиккан пуфакдай 
шалвираб қолди.
Ортик айтарга сўз тополмади, минбардан тушди (М. М. Дуст. 
Лолазор). Оҳистахон 
ели чикиб кетган пуфакдек бирдан 
шалпайиб тушди
, хижолат тортди (Шуҳрат. Умр поғоналари). 
Унинг бирдан ранги ўчиб, дами чиккан пуфакдай 
бўшашиб
кетди
(С. Кокилов. Қозон бошига хужум). Нафиса дами чиккан 
пуфакдай 
шалвираб қолди
(А. Иўлдош. Юлдузнинг йўли). 
Пишқириб келган Салимхон Обидий ели чикиб кетган пуфак- 
дай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish