Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet50/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

99

ном Марказий Осиёнинг барча ҳудудида ҳам бир хилда тарқал-маган эди. Учинчидан, бу даврда сарт атамасига камситувчи маъно тус берилиб, асосан, кўчманчи аҳоли томонидан ўтроқ аҳолининг барча қисми учун қўлланилар эди. Шу боис, жадид-ларнинг қаттиқ қаршилиги билан “сарт” атамаси охир-оқибат истеъмолдан деярли чиқариб юборилди, унинг ўрнига “ўзбек” атамаси ишлатила бошланди.


Шу ўринда Абдулла Қодирийнинг қуйидаги фикрларини ҳам келтириш ўринлидир: “...биз ўзбеклар кимлар томонидан бўлса бўлсун исмимизга қайси мақсад биландир тақилган “сарт” сўзига қарши курашдик ва натижада ҳақиқатпараст татар қариндош­ лар, ҳатто ўрус ўртоқлар бизнинг даъвомизнинг тўғрилиғиға имон келтуруб, ўз матбуотларида бўлсун ва хусусий муомалала-рида бўлсун “сарт” сўзи ўрниға “ўзбек” деб юрита бошладилар”.1


Шундай қилиб, Туркистонда узоқ ўтмишга ва бой маданий меросга эга ўтроқ туркий аҳоли қатламига нисбатан турк-чиға-той атамаси ўрнига ўзбек атамаси қўлланила бошланди. Жа­ дидлар ўзбеклик тушунчаси остида, энг аввало Марказий Осиё­ нинг суғорма деҳқончилик ва шаҳар маданиятига асосланган марказий ҳудудларидаги туркий тилли ўтроқ аҳолини ҳамда унга тобора яқинлашиб, қоришиб бораётган ярим кўчманчи турк ва чорвадор ўзбек қабилаларини тушуна бошладилар. Яъни, улар ўзбек идентиклигини туркийлик тушунчаси, Мар-казий Осиёнинг ўтроқ шаҳар маданиятига хос анъаналари ва мусулмончилик қадриятлари билан ҳамоҳанг тарзда тушуниш-ган. Бу эса ўзбек атамаси ўз мазмун-моҳияти жиҳатидан Мар-казий Осиёнинг шаҳар ва қишлоқларида яшовчи барча туркий тилли аҳолини асосий ғоялар, рамзлар ва қадриятлар орқали бирлаштира олганлигидан далолат қилади.




Россия империяси ва большевикларнинг миллий-этник лойиҳалари. Марказий Осиё аҳолисини тил ва келиб чиқишига

қараб этнографик жиҳатдан таснифлаш дастлаб Россия импе-рияси даврида бошланган. Империя маъмурлари ва тадқиқот-чилари томонидан мустамлакачилик мақсадидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, маданияти, дини, урф-одат ва анъаналари, психологик қиёфаси бўйича бой этно-








  • Абдулла Қодирий. Ҳақиқат очиб сўзлашдадир / “Қизил байроқ”. 1922 йил, 16 июн, 185-сон. – 2–3 бет.

100 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
график материаллар тўпланди. Лекин, уларнинг таснифларида кўплаб ноаниқликлар мавжуд бўлиб, бу даврда ўлка аҳолисини этнографик таснифлаш масаласи тугал ҳолатга келмаган эди.

XIX асрда илмий жамоатчилик орасида тил, турмуш тарзи (эътиқоди ва ижтимоий психологияси билан биргаликда) ва ташқи қиёфасига кўра кишиларнинг қайси халққа мансубли-ги белгиланади ҳамда ушбу учта белги орасида ўзаро боғлиқ-лик мавжуд, деган қараш бўлган. Абашиннинг ёзишича, Россия империяси тадқиқотчилари маълум вақтга қадар туркий тил, мўғулча қиёфа ва кўчманчи турмуш тарзи бу ўлкадаги бир халқ-нинг этник белгиси бўлса, форсий тил, европача қиёфа ва ўтроқ турмуш тарзи бошқа бир халқнинг белгиси ҳисобланади ва бу белгилар Марказий Осиёдаги аҳолини этник таснифлашда тўла мос келади, деб ҳисоблаган.1


Империя маъмурлари Туркистонда яшовчи туб аҳолини бош­ қаришни осонлаштириш ва солиқлар йиғимини қулайлашти-риш мақсадида – ўтроқ ва кўчманчи каби аҳоли гуруҳларига ажратган ҳолда тасниф этишган. Мисол учун, 1867 йилда қабул қилинган “Еттисув ва Сирдарё вилоятларининг бошқарилиши тўғрисидаги низом”да ўлка аҳолиси сартлар ва қирғизлар (яъни, қозоқлар) каби иккита йирик гуруҳга ажратилган бўлиб, сартлар дейилганда туб ерли барча ўтроқ аҳоли, қирғизлар (аслида эса қозоқлар – И.Х.) дейилганда эса кўчманчи чорвадор аҳоли на-зарда тутилган2. Бу даврга оид адабиётларда ҳам ўлканинг туб аҳолисининг турмуш тарзига қараб – сарт/қирғиз, тожик/ўзбек, сарт/ўзбек каби (юқоридаги белгиларга кўра “қарама-қарши” қўйилган) тарзда таснифлаш ҳоллари кузатилади.3



  • Қаранг: Абашин С. Проблема сартов в русской историографии XIX – первой четверти XX в. // Национализм в Средней Азии: в поис-ках идентичности. – СПб., 2007. – 103 бет.



2 Қаранг: Остроумов Н.П. Сарты. Этнографические материалы. Из-дание второе, дополненное. – Т., 1896. – С.6. Минтақадаги аҳолини ўтроқ ва кўчманчи каби тоифага ажратиб олиниши маъмурий бош­ қарув ва солиқлар амалиётига кўра ҳам мос эди.


3 Мисол учун қаранг: Гребенкина А.Д. Таджики / Узбеки // Русс­ кие Туркестан. Сборник изданные по поводу политехнической выс­ тавки. Вып.II. Статьи по этнографии, технике, сельскоьу хозяйтву и естественной истории. – М., 1872. – С.1–110.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish