Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet49/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

97

лиятида яққол намоён бўлади. Туркистонда 1917 йилги октябр тўнтаришидан сўнг умумтуркийчиликнинг таъсири кучайган. Ушбу ғоянинг таъсирини камайтириш ва унга қарши тура олиш ҳамда ўзбек адабий тили ва адабиётини чуқур ўрганиш мақса-дида Фитрат бошчилигидаги айрим сўл жадидлар томонидан “Чиғатой гурунги” ташкил этилади. Чиғатой гурунгининг таш-кил этилиши ва унинг мақсади ҳақида Фитрат шундай ёзган эди: “Сўнгралари ҳаёт мени пантуркизмда қотиб қолишда қўй-мади. Мен ўзбек миллатчисига айландим. 1917–1918 йилларда Марказий Осиёда пантуркизм ҳаракати кенгаймоқда эди, ай-ниқса, Тошкентда пантуркизм фикри билан суғорилган турли тўдалар ташкил бўлди.


Турк тилларини, турк адабиётини бирлаштириш шиори остида “иш” кўрилди. Мактабларда усмонли адабиёти она тили дарслари ўрнида қабул қилинди. Мана шу ҳаракатга қарши ўз-бек тили, ўзбек адабиёти шиорлари остида “Чиғатой гурунги” ташкил қилинди. “Чиғатой гурунги” ўзбек миллатчилиги: ўз-бек тили, ўзбек адабиёти шиорлари остида пантуркист тўда-ларга ва шунга берилған ўнг жадидларга қарши курашди”1. Фитрат бошчилигидаги сўл жадидларнинг диққат марказида чиғатой адабиёти асосида миллий адабиётни шакллантириш ҳам турарди. Дастлабки даврларда жадидлар миллатга нисба-тан бирмунча кенг қараган бўлсалар-да, лекин уларнинг тил масаласидаги қарашлари ушбу умумийликни бироз ажратиб турар эди. Улар ҳар қайси халқ ўз она тилини ривожлантири-ши ва фарзандлар хат-саводни айнан ўзлари тушинадиган ўз она тилларида чиқаришлари лозим, деб ҳисоблай бошлаган. Бу эса, жадидлар орасида она тилига асосланган миллий ўзликни англаш ҳиссининг шаклланишига хизмат қилган, дейишга асос бўлади.


Шундай қилиб, 1917 йилга қадар Марказий Осиё аҳолиси орасида ғарбча кўринишдаги аниқ бир миллатга мансублик ҳисси мавжуд бўлмаган, улар миллат атамасининг замонавий концепциясини дастлаб этник ёки синфий табақаланиш асо-сида бўлинмаган, тенглик ва биродарлик бўйича тенглашган



    • Абдурауф Фитрат. Ёпишмаган гажжаклар // Танланган асарлар. III жилд. Драмалар, публицистик мақолалар (Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи Ҳ. Болтабоев). – Т., 2003. – 232 бет.

98 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
“Туркистон мусулмонлари” сифатида тушунишган. 1917 йил-нинг ноябр ойида Қўқонда ташкил топган “Туркистон мухто-рияти” ҳам бутун ўлка аҳолисининг бирлиги, бирдамлиги ғояси асосига қурилган эди1. Бироқ, ушбу лойиҳа большевикларнинг қаттиқ қаршилигига учраб, маҳаллий аҳолини тил ва маданий белгилар асосидагина бирлашишларига йўл қўйилиши маълум бўлиб борар экан, улар ўзларининг ушбу лойиҳаларини мил-лий-этник асосда шакллантира бордилар.

Жадидларнинг миллат ҳақидаги қарашлари этник маъно касб эта бошлар экан, улар Туркистон аҳолисининг номланиши масаласида ҳам ўз муносабатларини билдиришган. Жадидлар орасида аввалгидай Туркистоннинг барча туб аҳолисини “Тур-кистон мусулмонлари”, “туркистонликлар” тарзида Марказий Осиё ислом цивилизациясига тааллуқли умумий бирлик деб қараш билан бир қаторда, уларни тили ёки бошқа белгиларига қараб – ўзбеклар, тожиклар, турклар, араблар ва шу каби алоҳи-да гуруҳларга ажратиш ҳолатлари учрайди. Фақат бу биз била-дигандек этник жиҳатдан таснифлашни англатмайди.


Россия империяси давридаёқ мустамлака ҳукумат вакилла-ри ва рус тадқиқотчиларининг асарларида аҳолининг маълум қатламига нисбатан кенг қўлланиб келинаётган “сарт” атама-сини жадидлар эндоэтноним (халқнинг ўз-ўзига берган номи) сифатида тан олмасдан рад этишган. Шубҳасиз, бу ҳолат ўз даврининг асл сиёсий воқелиги билан боғлиқ ўзликни англаш-нинг кўриниши эди. Туркистон жадидларининг етакчиси Маҳ-мудхўжа Беҳбудий шундай ёзади: Бас, туронийларнинг ўзиға махсус ва машҳур уруғлари бўлуб туруб, мажҳул бир уруғ исми-ни (яъни, “сарт” номини – муаллиф) ўзлариға тоқмасликлари табиийдур, албатта”.2 Бизнингча, сарт атамасининг маҳаллий халқ томонидан этник ном сифатида қабул қилинмаслигининг бир нечта сабаблари бор эди. Биринчидан, “сарт” атамаси аҳоли орасида этноним сифатида кенг қўлланилмаган. Иккинчидан, асосан туркий тилли ўтроқ аҳолига нисбатан ишлатилган ушбу



  • Қаранг: Агзамходжаев С. История Туркестанской автономии (Туркистон мухторияти). – Т.: Изд.-полигр. объединение “Тошкент Ислом университети”, 2006. – С.188–222.



2 Қаранг: Маҳмудхўжа Беҳбудий. Сарт сўзи мажҳулдур // “Ойна” журнали, 1915 йил, 22, 23, 25, 26-сонлар.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish