Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet52/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

103

Сартлар ирқи ва турмуш тарзига кўра орий туридаги халқлар-га яқинроқ ҳисобланса, тил жиҳатидан эса туркий қавмларга мансуб эди. Шу боис сартларни ушбу гуруҳларнинг қайси бири-га қўшиш мумкин, деган савол муаммолигича қолган эди. Баъзи тадқиқотчилар уларни келиб чиқиши жиҳатидан тожикларга қўшса, баъзилари ўтроқлашган ўзбеклар (туркий) деб билади. Яна бир гуруҳ тадқиқотчилар эса сартларни алоҳида халқ деб ҳисоблайди. Россия империяси тадқиқотчиларининг асарлари-да қабилавий ўзлигини яхши англаб етган қипчоқ, қурама, турк каби қабилалар ҳам алоҳида гуруҳлар сифатида тасниф этила-ди. Шундай қилиб, Россия мустамлакачилиги даврида минтақа аҳолисини этнографик жиҳатдан классификациялашга уриниш бўлган бўлса-да, ўз ниҳоясига етмаган, бу масалада ҳали кўплаб ноаниқликлар мавжуд эди. Марказий Осиё аҳолисининг этник ўзликни англаш ҳисси узил-кесил шаклланмаган ёки у етарли даражада намоён бўлмаса-да, минтақада халқлари орасида хў-жалик-маданий жиҳатдан ўтроқлик ва кўчманчилик ўртасида, лингвистик ва генеологик жиҳатдан эса туркийлик ва форсий-лик тушунчалари ўртасида ўзига хос этномаданий ўзликни анг­ лаш ҳисси шаклланган эди, дейиш мумкин.





  • аср бошларида Туркистон ўлкасида, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида яшовчи туркий тилли аҳоли турмуш тарзи, тил хусусиятлари ва уруғ-қабилавий тузилиши жиҳатдан бир-бири-дан ажралиб турувчи бир нечта гуруҳдан иборат бўлган. Ушбу гуруҳлар ўртасида кечган этномаданий жараёнларнинг энг асосий хусусияти шундан иборатки, чорвадор турк-мўғул қаби-лалари ва ўзбек уруғларининг асосий қисми ўтроқлашиб, мин-тақанинг ўтроқ аҳолисига хос этномаданий муҳитга мослашган эди. Ҳаттоки, уларнинг кўпчилиги ўзларининг уруғлари номла-рини ҳам унутган бўлиб, аслида, бу уларнинг ўзлиги (идентик-лиги)нинг асосини ташкил этган.

Марказий Осиёнинг турли минтақаларида деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг доимий ўзаро муносабати шакл-ланган бўлиб, минтақада деҳқончилик маҳсулотлари сингари, чорвачилик маҳсулотларига ҳам эҳтиёж ҳар доим кучли бўлган. Чорвадорлар фақат чорва ҳайвонлари сони камайиб, камбағал-лашиб қолган тақдирдагина ўтроқлашган. Мисол учун, мин-тақада ўзбек уруғларининг ўтроқлашиш жараёни, айниқса, XIX


104 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
аср охири ва XX аср бошларига келиб анча кўпайган бўлиб, бу-нинг асосий сабаби иқтисодий омил ҳисобланган. Бу даврга ке-либ кўплаб яйловларнинг ўзлаштирилиб, деҳқончилик ҳудуд-ларига айлантирилиши, чорвадор аҳолини тобора камбағал-лашишига олиб келган ва улар ўтроқлаша бошлаган. Фақат бой чорвадорларгина ўз анъанавий хўжаликларини давом эт-тира олган. Ўтроқлашиш натижасида чорвадор аҳоли орасида уруғ-қабилавий, хўжалик ва маданий анъаналарнинг аҳамияти пасайган. Шу тариқа улар ўтроқ маданиятни ўзлаштира бошла-ган. Ўз навбатида, чорвадор ўзбеклар нафақат ўтроқ аҳоли ма-даниятини ўзлаштирганлиги, шунингдек, уни ўз этник мадани-яти билан янада бойитганлигини таъкидлаш лозим.

Чорвадор ўзбек уруғлари орасида изчил давом этаётган ўтроқлашиш жараёни, Россия империяси тадқиқотчиларида ҳам яқин келажакда улар минтақанинг ўтроқ туркий аҳолиси таркибига аралашиб кетишига шубҳа қолдирмаган эди. Шунга қарамай, қипчоқ, қурама, турк, қўнғирот, қарлуқ, қатағон каби ва бошқа уруғларда анъанавий ўзликни англаш ХХ асрнинг ўр-таларига қадар ҳам сақланиб қолган.


Марказий Осиё аҳолисини маълум бир гуруҳларга ажратиб турувчи энг катта фарқ бизнингча, уларнинг турмуш тарзи ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ, яъни ўтроқлик ва кўчманчи-ликдан иборат бўлган. Шу асосда минтақа аҳолисининг этно-маданий ўзлиги ва ўзига хослигининг икки хил шакли шакл­ ланган. Лекин на бу фарқлар ва на тил ёки бошқа омиллар мин-тақа аҳолисининг ўтмиши ва келажакдаги тақдири ҳамда ягона “миллат”ни (жамоани) ташкил этишлари ҳақидаги қарашлари-га жиддий тўсиқ бўла олмаган. Минтақа аҳолисини этник бел-гилар асосида турли гуруҳларга ажратиш, яъни, Туркистоннинг мусулмонча бирдамлик ҳисси юқори бўлган бутун аҳолисини тил ва маданий белгилар асосида алоҳида этносларга (миллат-ларга) ажратиш ғояси Россия империяси даврида бошланиб, шўро ҳокимияти йилларида амалий жиҳатдан ўз ифодасини топди. Ушбу сиёсатнинг негизида “бўлиб ташлаб ҳукмронлик қил” деган ғоя ётар эди.


Большевиклар ҳокимият тепасига келгач, мазлум халқлар-га қарата ҳар бир халқ “ўз тақдирларини ўзлари эркинлик билан белгилашлари, ҳаттоки ажралиб чиқиш ва мустақил




Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish