Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet45/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

89



Тараққийпарвар зиёлиларнинг миллат тақдири учун кураши ва миллий қарашлари ривожланиш босқичлари.

Марказий Осиё маҳаллий аҳолиси орасида миллий ҳис-туй-ғуларнинг кучайишига Россия империяси мустамлакачилиги даврида минтақада рўй берган ижтимоий-маданий ўзгариш­ лар катта таъсир кўрсатди. Ўз даврига хос фан-техниканинг сўнгги ютуқлари, халқчил (демократик) ғоя ва меъёрлар асо-сида шаклланган европача ҳаёт тарзи ва маданияти маҳаллий аҳолининг, айниқса, зиёлиларнинг дунёқараши, давлат ва жа-мият ҳақидаги қарашларига сезиларли таъсир кўрсатди. Бу ўзгаришлар минтақада ижтимоий рақобатнинг вужудга кели-шига имкон берди ҳамда эски (анъанавий) маданий тизимнинг зарба остида қолиши натижасида фавқулотда ижтимоий ва ма-даний ҳодиса сифатида жадидчилик ҳаракати пайдо бўлди. Ўз-ларини тараққийпарварлар деб атаган ушбу зиёлилар гуруҳи Марказий Осиёнинг қолоқлиги ва мустамлакачилик таъсирига тушиб қолишининг асосий сабаби илм-маърифатдан узоқла-шилганликда, деб билишган. Уларнинг жамиятни ва мадани-ятни ислоҳ этиш орқали тараққиётга эришишга қаратилган лойиҳаларида исломни янгича тушуниш (догматик ғоялардан ҳоли тарзда), унинг дунёни илмий билиш тамойилларини очиб бериш (мусулмон маданиятини модернизация қилиш)дек ма-салалар муҳим ўрин эгаллаган1. Туркистон жадидларининг миллий тараққиёт лойиҳалари ғарбдан тўғридан-тўғри нусха олишни эмас, балки мавжуд танг аҳволдан азалий қадрият-лардан (дин, миллий анъаналар, маданият) воз кечмаган ҳол-да чиқиш ҳамда мусулмонлар ҳаётини янгилашни кўзда тутар эди. “Миллий” ўз-ўзини англаш, миллий тил ва миллий дав-латчилик масаласида жадидларнинг ўзига яраша қарашлари мавжуд эди. Мисол учун, миллий давлатчиликнинг тузилиши борасида жадидлар орасида анъанавий қарашлар устун бўлиб (айтиш жоизки, давлат бошқаруви масаласида улар замонавий демократик қарашларга эга бўлишган), Туркистон мусулмон-ларини ягона марказлашган давлатга бирлаштириш, бунда дин ва мазҳаб бирлиги, ўтмиши ва кечмишининг умумийлиги каби



    • Khalid A. The Politics of Muslim Cultural Reform: Jadidism in Central Asia. University of California Press. Berkeley • Los Angeles • Oxford. 1999.

– P.196.
90 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ


омиллар муҳим ўрин тутган. Жадидларнинг миллат ҳақидаги қарашлари дин ва ватан бирлиги асосида бўлиб, тадқиқотчи-лар буни “Туркистон мусулмонлари” шаклида бўлганлигини қайд этишади1.

Демак, жадидларнинг миллий лойиҳалари бирмунча кенг маънога эга эди. Улар ўлкадаги барча мусулмонларнинг тақ-дирига бирдек муносабатда бўлиб, уни ажралмас умуммиллий масала, деб ҳисоблашган. Туркистон аҳолисини лингвистик ёки “этник” жиҳатдан таснифлаш жадидларнинг фақат тил ҳақида-ги мақолаларида (форсий, туркий, чиғатой ва ҳ. тарзида) ёки “этноним” юзасидан бўлган баъзи баҳсларида (тожик, ўзбек, турк, сарт, қозоқ, қирғиз ва ҳ. тарзида)гина кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам жадидлар аввал бошидан “миллат” ва “мил-лият” деганда Туркистондаги барча мусулмонлар жамоасини, “миллий бирлик” деганда ушбу жамоанинг бирлиги ва жипсли-гини, “миллий тараққиёт” деганда эса Туркистон аҳолисининг умуммиллий тараққиётини назарда тутишган. Дастлабки давр­ ларда жадидларнинг миллат ҳақидаги қарашлари кўпроқ ди-ний мазмунга эга бўлган.


Жадидларнинг миллaт ҳақидаги қарашлари билан бир қа-торда бирдамликнинг бўлғуси узли сифатида Марказий Осиёга четдан таклиф этилаётган яна бир нечта лойиҳалар ҳам мавжуд эди. Булар “панисломизм”, “пантуркизм” ҳамда тил ва келиб чиқиш бирлиги асосидаги европага хос романтик миллатчилик ғоясидир. Ушбу ғояларнинг дастлабки иккитаси кенг доирада-ги, яъни “умматчилик” ҳамда “суперэтник” лойиҳалар ҳисобла-ниб, уларнинг тарафдорлари Туркистонда ҳам мавжуд бўлса-да, лекин улар ўлка жадидлари интилган асосий ғояга айлана ол-маган2. Шу билан бир қаторда, жадидларнинг маърифатчилик ҳаракатлари сиёсий тус ола бошлаган кейинги даврларда ўзбек идентиклигида туркийчиликка алоҳида урғу берила бошлани-шида туркчилик ғоясининг таъсири сезиларли, деб ҳисоблаш мумкин.



    • Қаранг: Khalid A. Making Uzbekistan.Nation, Empire, and Revolution in the Early USSR. – Cornell University Press, 2015; Ингеборг Балдауф.




  • аср ўзбек адабиётига чизгилар. – Т., 2001. – 36 бет.



2 Қаранг: Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида. Ўзбекис­
тоннинг янги тарихи. 2-китоб. – Т.: Шарқ, 2000. – 15–16 бетлар.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish