Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet46/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

91

Миллий ўзликни англаш ҳиссининг шаклланишида миллат-га хос белгиларнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятининг ортиши муҳим ўрин тутади. Миллатнинг узил-кесил шаклланишида иқтисодий ҳаёт бирлигининг вужудга келиши асосий омиллар-дан бири ҳисобланади. Россия империяси даврида Туркистонга капиталистик муносабатларнинг кириб келиши билан ҳудуд-лар ўртасида иқтисодий алоқалар анча ривожланган бўлса-да, лекин у миллий бирликнинг асоси бўлиш даражасида эмасди. Туркистонда миллий уйғонишнинг рўй беришида жидидлар-нинг маърифатпарварлик ҳаракати, айниқса, катта рол ўйнади. Жадидлар томонидан миллий матбуот ва оммавий таълимнинг йўлга қўйилиши ўз навбатида халқчил тилни ривожлантириш-га бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Бу эса, жадидларнинг диний миллат ва муқаддас тил ҳақидаги қарашларига ўз таъсирини кўрсатган.


Жадидлар миллий тараққиётга эришишнинг бирдан-бир чораси, юртни оғир аҳволдан олиб чиқишнинг асосий воситаси халқни билимли, маърифатли қилиш, бунинг учун эса таълим тизимини ислоҳ этиш лозим, деган фикрга келганлар. Уларнинг таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали кенг халқ оммасини са-водли қилиш вазифаси ўз навбатида миллий тилни шаклланти-риш масаласига бориб тақалар эди. “... бир халқ ичида маориф тарқатиш халқнинг ўз она тили билан бўладур, биз ҳам халқи-мизни оқартириш учун ўзбек тилига аҳамият берсак лозимдур”,1 деб ёзган эди жадид намоёндаларидан Ҳожи Муин. Бизнингча, бу даврда туркий тил, яъни ўзбек тили ўзбекларнинг миллий ўзлигини англаши омили сифатида рус, араб-форс ва ўрта турк тилига нисбатан муносабатда яққол кўзга ташланади.


Хонликлар даврида (Хива хонлигидан ташқари) барча давлат ҳужжатлари форс тилида юритилган. Шунингдек, ди-ний-маърифий, адабий ва илмий-ижодий ишлар ҳам одатда, форс ва араб тилларида олиб борилган. Туркий тил эса кўпроқ аҳоли орасидаги сўзлашув-мулоқот тили даражасида бўлиб келган.


Араб тили ва ёзуви Қуръони карим нозил бўлган тил сифа-тида муқаддас ҳисобланган ҳамда ҳар бир мусулмон ушбу тил-



  • Хожи Муин. Вақтсиз мубоҳаса (тил бирлаштириш тўғрисида) // Зарафшон газетаси. 1924 йил 7 феврал.

92 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
дан фахр туйғусини ҳис этган. Шу сабабли мусулмон аҳоли учун ўз она тилларидан кўра ҳам араб тили фахрлироқ бўлиб келган. Араб ёзувидаги ҳар қандай битиклар ўзига яраша “муқаддас” ҳисобланган ҳамда уларни йиртиш, ерга ташлаш ёки бесабаб ёқиб юбориш гуноҳ амаллардан деб қаралган. Илоҳий муқад-дас тил ва ёзувга нисбатан шаклланган анъанавий дунёқараш ҳамда илм-маърифатнинг, асосан, диний билимлар билангина чегараланиб қолиши Марказий Осиёдаги маҳаллий тиллар-нинг илмий ва адабий жиҳатдан ривожланишини ортга суриб келган. Бу ҳолат, айниқса, темурийлар давридан кейин яққол кўзга ташланади. Европага хос миллий ўзликни англаш таъ-сирида кейинчалик “Муқаддас тил”, “Муқаддас юрт” ҳақидаги қарашларнинг тавсифини ўзгариши миллий онгнинг ўсишига ҳамда “Миллий тил”, “она Ватан” ҳақидаги қарашларнинг шакл-ланишига катта ҳисса қўшди.



  • аср бошларида тил масаласи долзарблигининг бир неча сабаблари бўлиб, улардан бири юқорида қайд этилганидек жа-дидларнинг янгича таълим усули билан ҳам боғлиқ эди. Эски мактабларда таълим, асосан, форс ва араб тилларидаги (диний) матнлар асосида берилган бўлиб, табиийки кўпчилик ўқувчи-лар уларнинг мазмунини тушунмас эди. Туркистон жадидлари етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий бу ҳақда шундай ёзади: “Дарс китоби – арабий, муаллими – туркий, тақриру таржимаси – форсийлиги хийла ажибдир”.1 Аксарият жадидлар бу ҳолатга танқидий ёндашган.

Туркий тилнинг мавқеини кўтариш, уни таълим, матбуот ва илм-фан тили сифатида юксалтириш ўрта асрларда шаклланган анъаналарга нисбатан янгича қараш эди. Айни пайтда жадид­ ларнинг туркий адабий тил борасидаги қарашлари романтик мазмундаги миллий ўзликни англаш сари ташланган илк қа-дамлардан эди, десак муболаға бўлмайди. Бошқача қилиб айт­ ганда, ижтимоий-сиёсий жараёнлар асносида жадидларнинг диний миллат ҳақидаги қарашларига ҳамоҳанг равишда этник мазмундаги миллий қарашлари ҳам шаклланиб бормоқда эди. Жадидларнинг Россия империяси ҳукумати билан дастлабки жиддий баҳслари ҳам айнан тил борасида бўлган.



  • Қаранг: Маҳмудхўжа Беҳбудий. Икки эмас, тўрт тил лозим // “Ойна” журнали. 1913 йил, 1-сон. – 12–14 бетлар.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish