Гормонал препаратлар (давоми) буйрак усти бези гормонларининг препаратлари


Табиий гормонлар ва улар эфирларининг препаратлари



Download 152,5 Kb.
bet2/14
Sana21.02.2022
Hajmi152,5 Kb.
#42178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Гормонлар-2, 2009

Табиий гормонлар ва улар эфирларининг препаратлари

Глюкокортико

Гидрокортизон

Гидрокортизон

идлар

Кортикостерон

Гидрокортизон ацетати







Синтетик препаратлар







Преднизолон







Дексаметазон







Триамцинолон







Синафлан (флуоцинолон ацетониди)







Флуметазон пивалати







Беклометазон

Минералокортикоидлар

Альдостерон
11-Дезоксикортико-

Дезоксикортикостерон ацетати
Дезоксикортикостерон триметил-




стерон

ацетати

Глюкокортикоидлар (гидрокортизон ва б.) моддалар алмашинувига кучли ва ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Углеводлар алмашинуви томонидан жигарда гликонеогенез жадаллигининг кучайиши туфайли қондаги қанд миқдорининг ортиши кузатилади. Глюкозурия келиб чиқиши мумкин. Гликонеогенез учун аминокислоталарнинг утилизацияси оқсиллар синтезининг сусайишига олиб келади. Ёғлар алмашинувига таъсири натижасида ёғлар-нинг нотекис тўпланиши келиб чиқади. Глюкокортикоидларнинг давомли қўлланилиши натижасида катта миқдордаги ёғ юзга (ойсимон юз), бўйиннинг орқа қисмига, елкаларга йиғилади. Туз-сув алмашинувининг бузилишлари ҳам характерли. Глюкокортикоидлар минералокортикоид фаолликка ҳам эга: организмда натрий ионлари тўпланиб қолади ва калий ионларининг чиқари-лиши ошади. Натрийнинг ушланиб қолиши туфайли қон зардоби ҳажми, тў-қималар гидрофиллиги ошади, АҚБ кўтарилади. Кальций ионлари кўп миқ-дорда чиқарилади. Остеопороз келиб чиқади.


Глюкокортикоидлар яллиғланишга қарши ва иммунодепрессив хоссаларга ҳам эга. Уларнинг яллиғланишга қарши самараси яллиғланиш медиаторлари ҳосил бўлишига, томирли компонентга, яллиғланишда иштирок этувчи ҳужайраларга таъсирлари билан боғлиқ. Уларнинг таъсирида майда томирлар тораяди ва суюқлик экссудацияси камаяди. Яллиғланиш ўчоғида лейкоцитларнинг тўпланиши, макрофаглар ва фибробластларнинг фаоллиги пасаяди. Простаноидларнинг, лейкотреинларнинг ва тромбоцитларни фаоллаштирувчи омилнинг ишлаб чиқарилиши камаяди. Мазкур омил фосфолипаза А2 нинг блокланиши билан боғлиқ. Бунда глюкокортикоидларнинг таъ-сири билвосита юзага чиқади: улар лейкоцитларнинг махсус оқсиллари ҳи-собланувчи ва фосфолипаза А2 ни ингибирловчи липокортинлар (аннексинлар) биосинтезини блоклайди. Бундан ташқари, глюкокортикоидлар ЦОГ-2 нинг экспрессиясини камайтиради. Глюкокортикоидларнинг иммунодепрессив самараси Т- ва В-лимфоцитлар фаоллигини пасайтириши, қатор интерлейкинлар ва бошқа цитокинлар ҳамда қон зардобидаги комплемент миқдо-рининг ҳосил бўлишини камайтириши, қон таркибида айланиб юрувчи лимфоцитлар ва макрофаглар миқдорини пасайтириши, шунингдек, миграцияни ингибирловчи омилга бўлган сусайтирувчи самараси билан боғлиқ.
Глюкокортикоидларнинг препаратлари ишлатилганда қон яратилишида қатор бузилишлар пайдо бўлади: эозинофиллар ва лимфоцитлар миқдори камаяди ҳамда бир вақтнинг ўзида эритроцитларнинг, ретикулоцитларнинг ва нейтрофилларнинг миқдори ошиб кетади. Уларнинг гипоталамус-гипофиз-буйрак усти бези тизими фаолиятига сусайтирувчи хоссаси бўлганлиги сабабли АКТГнинг ишлаб чиқарилиши пасаяди. Бунда буйрак усти бези етишмовчилигининг юзага чиқиши айниқса, глюкокортикоидларни бирданига тўхтатиш оқибатида яққол намоён бўлади. Олий нерв фаолияти томонидан эйфория, психомотор қўзғалишлар, руҳий реакциялар каби ўзгаришлар келиб чиқиши мумкин.

Download 152,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish